Усенова Венера Женгисбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инглиз ва қорақалпоқ тилларида одам хусусиятларини гавдалантирувчи мифологик консепт бирликларининг лингвомаданий таҳлили», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4713.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдıрбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абидова Рохатой Худайбергановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларида одам хусусиятларини гавдалантирувчи мифологик консепт бирликларини лингвомаданий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эртаклардаги мифологик консепт бирликларининг семантикаси ва тузилишидаги трансформация мифология тилининг эволюциясида маданий контекст ва вақт ўзгаришлари билан архетипик образлар, тузилмалар наздида бойитилип ижтимоий-маданий жиҳатдан таъсир кўрсатиши асосланган;
эртак дискурсидаги тил бирликлари ўрганилаётган маданият меъёрлари ва стереотипларига, этник гуруҳ тарихи, дунёқараши, турмиш-тарзига мос келиши аниқланиб, мифологик дискурсда инсонни гавдалантирувчи лексик бирликларнинг ижтимоий онгни акс эттириши асослаб берилган;
мифологик консепт бирликларининг таржимасида эртакларнинг бир маданиятдан иккинчи маданиятга ўтишга мослашиши аниқланиб, эртакларда маданиятлараро лексик-семантик мослашуви, маданий контекстдаги хусусияти ва тил бирликларининг семантик ўзгариши исботланган;
мифологик қаҳрамонларнинг эртак дискурсидаги таърифи этник гуруҳ ижтимоий онгига оид метафора (табиат, йўл, кураш) ва рамзий (сеҳрли нарсалар, ғайри-табийий жонзодлар) хусусиятлар, уларнинг архитипик вазифалари билан боғлиқлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ олам миллий лисоний манзарасида мифологик консепт бирликларининг эртак матнларида инсонни гавдалантириш хусусиятларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган функционал ва амалий таклифлар асосида:
эртаклардаги мифологик консепт бирликларининг семантикаси ва тузилишидаги трансформация мифология тилининг эволюциясида маданий контекст ва вақт ўзгаришлари билан архетипик образлар, тузилмалар наздида бойитилип ижтимоий-маданий жиҳатдан таъсири ҳақидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган (2017-2020) ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фолклоршунослик ва адабиётшунослик тарихи тадқиқоти» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 1-майдаги 117/1-сон маълумотномаси). Натижада, эртаклардаги мифологик консепт бирликларининг семантикаси ва тузилиши ҳақидаги маълумотлар назарий ва амалий дарсларни, махсус семинарларни ташкил этишда хизмат қилган;
эртак дискурсидаги тил бирликлари ўрганилаётган маданият меъёрлари ва стереотипларига, этник гуруҳ тарихи, дунёқараши, турмиш-тарзига мос келиши аниқланиб, мифологик дискурсда инсонни гавдалантирувчи лексик бирликларнинг ижтимоий онгни акс эттириши ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган ИВ «Китобхонлар ҳафталиги» дастури доирасида ташкиллаштирилган «Иқтидорли ёшлар – миллат ғурури, мамлакат таянчи» деб номланган учрашувда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024-йил 29- апрелдаги 12-01-04-09/109-сон маълумотномаси). Натижада, «одам» консептининг гавдаланишида маданият меъёрлари ва стереотиплар ижтимоий онг билан боғилқлиги ёшлар онгига сингдирилган;
мифологик консепт бирликларининг таржимасида эртакларнинг бир маданиятдан иккинчи маданиятга ўтишга мослашиши аниқланиб, эртакларда маданиятлараро лексик-семантик мослашуви, маданий контекстдаги хусусияти ва тил бирликларининг семантик ўзгариши ҳақидаги хулосалар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи коллекциясидаги «Қорақалпоқ халқ эртаклари» кўргазмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 01/7-137-сон маълумотномаси). Натижада, экспозиция таърифлари ва экскурсия ссенарийларидаги маданий контекст хусусиятлари маданиятлараро лексик-семантик мослашиш ҳодисаси ёрдамида қайта шакллантирилган;
мифологик қаҳрамонларнинг эртак дискурсидаги таърифи этник гуруҳ ижтимоий онгига оид метафора (табиат, йўл, кураш) ва рамзий (сеҳрли нарсалар, ғайри-табийий жонзодлар) хусусиятлар, уларнинг архитипик вазифалари билан боғлиқлиги ҳақидаги натижалар Қорақалпоғистон телеканали «Янгиликлар» информацион дастури ва «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Ёшлар вақти» эшиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-апрелдаги 05-22/184-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу эшиттиришлар орқали алоҳида, асосан, ёшларга, талабаларга, олимлар, инглиз ва қорақалпоқ тил билимига қизиқувчан кенг жамоатчиликка таништирилган.