Айтмуратов Ахмед Махсетбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ тилидаги рақамли технологияларга оид атамалар”, 10.00.03 – “Қорақалпоқ тили” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1755.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Диланов Бекмурза Гулимбетович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилидаги рақамли технологияларга оид атамаларнинг шаклланиш, ривожланиш босқичлари ва ўрганилиши, атамаларнинг тематик гуруҳлари, ясалиш усуллари, структур моделларини аниқлаш, рақамли технологияларга оид атамаларнинг қўлланиш хусусиятларини ҳамда уларнинг қорақалпоқ тилининг луғат таркибида тутган ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тилида рақамли технологияларга оид атамаларнинг ХХ аср ўрталаридан бошлаб илм ва техниканинг тез суръатларда тараққий этгани боис шаклланганлиги, ХХИ асрга келиб ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши билан боғлиқ оммалашганлиги ва уларнинг тадқиқот тарихи жараёнлари очиб берилган;
рақамли технологияларга оид атамаларнинг тематик таснифи яратилиб, тил фактлари асосида уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ахборот технологияларига, ижтимоий-сиёсий соҳага, иқтисодиёт ва молия соҳаларига, юридика соҳасига, фан ва таълим соҳасига оид ва бошқа гуруҳлари аниқланган ҳамда санлı (дигитал), киберáлем, жасалма интеллект, интерфейс каби атамаларнинг номланишининг келиб чиқиш сабаблари асосланиб, маъноларига изоҳ берилган;
ҳозирги қорақалпоқ адабий тили луғавий тизимида рақамли технологияларга оид атамаларнинг кенг қўлланилиши, терминология бўйича дарсликлар тайёрлаш, изоҳли луғатлар ва имло маълумотномаларини тузиш борасида фойдаланиш мумкунлиги билан аҳамиятга эгалиги очиб берилган;
рақамли технологияларга оид терминлар шаклланишининг ясалиш моделлари асосланиб, содда ва қўшма терминлар, аффиксли ва аффикссиз бир компонентли атамалар, қўшма сўз, сўз бирикмаси, қисқартма тарзидаги қўшма терминларнинг турлари аниқланган ҳамда икки компонентли атамаларнинг “от ва от”, “сифат ва от” моделлари, уч компонентли атамаларнинг «от + от + от», «сифат + сифат + от», «сифат + от + от» типик структур моделлари белгилаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ тилидаги рақамли технологияларга оид терминларни тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ тилида рақамли технологияларга оид атамаларнинг ХХ аср ўрталаридан бошлаб илм ва техниканинг тез суръатларда тараққий этгани боис шаклланганлиги, ХХИ асрга келиб ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши билан боғлиқ оммалашганлиги ва уларнинг тадқиқот тарихи жараёнларининг очиқланишига доир тавсия ва таклифлардан Қорақалпоғистон Республикасı Вазирлар Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган «Қорақалпоғистон Республикасида бошқарув фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом»нинг 22-бандида келтирилган «Рақамли технологиялар ва уларнинг замонавий терминологиясига оид фаолиятларни такомиллаштириш» ишларининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 22-августдаги 11-09/5-08/647-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги рақамли технологиялар терминларининг тематик гуруҳлари ҳақида батафсил маълумотлар беришга эришилган;
рақамли технологияларга оид атамаларнинг тематик таснифи яратилиб, тил фактлари асосида уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ахборот технологияларига, ижтимоий-сиёсий соҳага, иқтисодиёт ва молия соҳаларига, юридика соҳасига, фан ва таълим соҳасига оид ва бошқа гуруҳлари аниқланган ҳамда санлı (дигитал), киберáлем, жасалма интеллект, интерфейс каби атамаларнинг номланишининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қорақалпоқ тилини ривожлантиришга оид амалий тадқиқ қилиш ишларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 01-01/6-1867-сон маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчилари билан ишлаш жараёнида амалиётга адабий тил меёрлари татбиқ этилган ва имло қоидалари асосида фикр алмашишига эришилган;
ҳозирги қорақалпоқ адабий тили луғавий тизимида рақамли технологияларга оид атамаларнинг кенг қўлланилиши, терминология бўйича дарсликлар тайёрлаш, изоҳли луғатлар ва имло маълумотномаларини тузиш бўйича фойдаланилган материаллар Қорақалпоғистон телеканалининг «Áҳмиетли сáwбет» дастури орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган (Қорақалпоғистон телеканалининг 2023-йил 28-августдаги 05-22/433-сон маълумотномаси). Натижада рақамли технологиялар терминологиясининг шаклланиши билан боғлиқ лингвистик маълумотларнинг кенг жамоатчиликга таништирилиши орқали кўрсатувнинг маданий-маърифий аҳамиятининг оширилишига эришилган;
рақамли технологияларга оид терминлар шаклланишининг ясалиш моделлари асосланиб, содда ва қўшма терминлар, аффиксли ва аффикссиз бир компонентли атамалар, қўшма сўз, сўз бирикмаси, қисқартма тарзидаги қўшма терминларнинг турлари аниқланган ҳамда икки компонентли атамаларнинг “от ва от”, “сифат ва от” моделлари, уч компонентли атамаларнинг «от + от + от», «сифат + сифат + от», «сифат + от + от» типик структур моделлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан амалга оширилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг 2023-йил 25-августдаги 13-21-402-сон маълумотномаси). Натижада давлатимиз томонидан тилшунослик соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда муҳим рол ўйнади, шунингдек, турли соҳаларда рақамли технологияларни самарали жорий этишга эришилган.