Исраилов Сухроб Атакуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим муҳитида фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тошпулатова Маъмурахон Исмоиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсанов Уралбой Мухаммадиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади электрон таълим муҳитида талабаларнинг фанлараро алоқадорлик асосида касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фанлараро алоқадорлик асосида бўлажак иқтисодчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантирувчи дастурий методик таъминотини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқув фанлар орасидаги дидактик боғланишларни таснифлаш, ижтимоий тажрибани ўзлаштириш, компетенсиявий ва информацион ёндашувларнинг вариативлигини таъминлаш ҳамда билиш жараёнини интегратив синтезлашга босқичма-босқич устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели билимларни тиклаш, янгилаш, коррексиялаш, амал қилиш, прогнозлаштириш функсияларини кенгайтириш ҳамда фаолликка йўналтириш, рағбатлантириш, ўқитишни табақалаштириш ва индивидуаллаштиришга жадал устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси репродуктив ўқитиш, вазифаларни мураккаблаштириш, ўқув фаолиятини мувофиқлаштириш, билиш мустақиллигини ривожлантириш, ўқув жараёни оптималлаштириш ҳамда обектив боғланишлар ва муносабатларни умумлаштириш, фанлараро алоқадорликни мустақил яхлит тасаввур эта олиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожланганлик самарадорлиги назорат топшириқларининг мураккаблик даражасини аниқлашга қаратилган сифат ва миқдорий баҳолай олиш самарадорлигини ошириш ҳамда эгаллаган билим ва кўникмаларни таълимий муҳитга трансформация қилиш, мослаштириш ва мувофиқлаштиришга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий методик таъминотини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
фанлараро алоқадорлик асосида бўлажак иқтисодчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантирувчи дастурий методик таъминотини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқув фанлар орасидаги дидактик боғланишларни таснифлаш, ижтимоий тажрибани ўзлаштириш, компетенсиявий ва информацион ёндашувларнинг вариативлигини таъминлаш ҳамда билиш жараёнини интегратив синтезлашга босқичма-босқич устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тадқиқот усуллари ва кўникмалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи асосида берилган 324872-сон нашр маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фанлараро алоқадорлик асосида касбий компетентлигини ривожлантиришга оид дастурий методик таъминотлардан фойдаланиш кўникмаси ривожлантирилган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели билимларни тиклаш, янгилаш, коррексиялаш, амал қилиш, прогнозлаштириш функсияларини кенгайтириш ҳамда фаолликка йўналтириш, рағбатлантириш, ўқитишни табақалаштириш ва индивидуаллаштиришга жадал устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тадқиқот усуллари ва кўникмалари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи асосида берилган 324872-сон нашр маълумотномаси). Натижада, фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожланишига эришилган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси репродуктив ўқитиш, вазифаларни мураккаблаштириш, ўқув фаолиятини мувофиқлаштириш, билиш мустақиллигини ривожлантириш, ўқув жараёни оптималлаштириш ҳамда обектив боғланишлар ва муносабатларни умумлаштириш, фанлараро алоқадорликни мустақил яхлит тасаввур эта олиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тадқиқот усуллари ва кўникмалари” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи асосида берилган 324872-сон нашр маълумотномаси). Натижада, фанлараро алоқадорлик асосида талабаларнинг обектив боғланишлар ва муносабатларни умумлаштириш ва фанлараро алоқадорликни мустақил яхлит тасаввур эта олиш қобилияти ривожланди ҳамда касбий компетентлигини педагогик амалиётда қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
электрон таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожланганлик самарадорлиги назорат топшириқларининг мураккаблик даражасини аниқлашга қаратилган сифат ва миқдорий баҳолай олиш самарадорлигини ошириш ҳамда эгаллаган билим ва кўникмаларни таълимий муҳитга трансформация қилиш, мослаштириш ва мувофиқлаштиришга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тадқиқот усуллари ва кўникмалари” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи асосида берилган 324872-сон нашр маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий компетентлиги ривожланган ҳамда эгаллаган билим ва кўникмаларни трансформация қилишга эришилган.