Ходжаханов Музаффар Мухтаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Маркетинг тушунчалари ва терминларининг чоғиштирма тадқиқи (инглиз, рус, ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1387.
Илмий раҳбар: Джусупов Маханбет, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil 27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор; Аяқулов Нурбек Абдуғаппор ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги маркетинг тушунчалари ва терминларининг чоғиштирма таҳлилини амалга оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий маркетинг соҳасига оид адабиётларни таҳлил этиш натижалари ассосида маркетинг соҳасидаги терминларининг лингвистик мақоми (терминологик майдони, лисоний шакли, изоҳи ва мураккаб тузилиши) турли тизимдаги тилларга оид маркетинг терминларини қиёсий-типологик ва структур баҳолаш асосида исботланган;
инглиз, рус ва ўзбек тиллари маркетинг терминларини микротизимли ва макротизимли таҳлили асосида лингвомаданий интеграл ва дифференциал хусусиятлари маркетинг терминосистемасининг иерархик тарзда ташкил қилинган тузилма сифатида ўзаро парадигматик муносабатда бўлиши аниқланган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги маркетинг соҳасига оид молия-иқтисод терминларининг деривацион хусусиятлари уларнинг универсал (умумлисоний) ва лингвоконтрастив ўзига хос моделлари маркетинг ва молия-иқтисод терминосистемасини шаклланиш асоси сифатида хизмат қилиши содда, қўшма, жуфт, бирикма, қисқартма, терминлар, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти узвли бирикма терминлар каби формал-структур белгиларини ажратиш орқали исботланган;
инглиз ва рус тилларидаги маркетинг соҳасига оид терминларни ўзбек тилига сўзма-сўз таржима ва талқин қилишдаги қийинчиликларни бартараф этишда монолингвал ва билингвал аспектдаги терминларининг интеграл ва дифференциал хусусиятларини аниқлаш орқали терминологик бирликлар таржимаси билан боғлиқ тафовут ва ғализликларни бартараф этуш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, рус, ўзбек тилларидаги маркетинг терминлари ва тушунчаларини чоғиштирма тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
замонавий маркетинг соҳасига оид адабиётларни таҳлил этиш натижалари ассосида маркетинг соҳасидаги терминларининг лингвистик мақоми (терминологик майдони, лисоний шакли, изоҳи ва мураккаб тузилиши) ҳар икки тилга оид маркетинг терминларининг қиёсий-типологик ва структур таҳлил усулларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-176 рақамли “Барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил” иқтисодиёт асосида таʼминлашнинг консептуал асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 25-августдаги 32-32/4865-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа мазмун-моҳияти сўзларни сўзма-сўз таржима қилиш ва талқин қилиш орқали таржима усулларини такомиллаштиришга доир консептуал хулосалар билан бойитилган;
инглиз, рус ва ўзбек тиллари маркетинг терминларини микротизимли ва макротизимли таҳлили асосида лингвомаданий интеграл ва дифференциал хусусиятлари маркетинг терминосистемасининг иерархик тарзда ташкил қилинган тузилма сифатида ўзаро парадигматик муносабатига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2020-2022-йилларда амалга оширилган “Эрудит” ёпиқ инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022-йил 20-июлдаги 10/1230-сон маʼлумотномаси). Натижада инглиз, рус ва ўзбек тиллари терминологик луғатларида келтирилган луғат ёзувлари асосида маркетинг соҳасига оид молиявий-иқтисодий терминларнинг тизимли хусусиятлари тавсифига доир илмий-назарий хулосалар такомиллаштирилган;
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги маркетинг соҳасига оид молия-иқтисод терминларининг деривацион хусусиятлари, уларнинг универсал (умумлисоний) ва лингвоконтрастив ўзига хос моделлари маркетинг ва молия-иқтисод терминосистемасини шаклланиш асоси сифатида хизмат қилиши содда, қўшма, жуфт, бирикма, қисқартма, терминлар, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти узвли бирикма терминлар каби формал-структур белгиларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-176 рақамли “Барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил” иқтисодиёт асосида таʼминлашнинг консептуал асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 25-августдаги 32-32/4865-сон маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа мазмун-моҳияти сўзларни структур талқин қилишга орқали консептуал хулосалар билан бойитилган;
инглиз ва рус тилларидаги маркетинг соҳасига оид терминларни ўзбек тилига сўзма-сўз таржима ва талқин қилишдаги қийинчиликларни бартараф этишда монолингвал ва билингвал аспектдаги терминларининг интеграл ва дифференциал хусусиятлари аниқлаш орқали терминологик бирликлар таржимаси билан боғлиқ тафовут ва ғализликларни бартараф этуш бўйича амалий тавсияларга оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Маданий-маʼрифий ва бадиий эшиттиришлар” таҳририяти томонидан тайёрланган “Таʼлим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришлари учун ссенарийлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 25-июлдаги 04-36-1165-сон маʼлумотномаси). Натижада маълумотлар бир ва икки тилли таҳлиллар орқали инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги маркетинг атамаларининг ўхшашлиги ва фарқлари билан ажралиб турадиган интеграл ҳамда дифференциал хусусиятлари билан танишишга, шунингдек, радиоешиттиришларни илмий фактлар билан бойитишга хизмат қилган.