Ҳошим Исмоил Ҳаммам Алининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги филологик олий таълим муассасаларида араб тилини ўқитиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (араб тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil439.  
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01
Расмий оппонентлар:  Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, Қодирова Камола Салиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги филологик олий таълим муассасаларида араб тилини ўқитиш метод ва муаммоларига ечим топиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистондаги филологик олий таълим муассасалари талабаларига араб тилини чет тили сифатида ўқитиш жараёнининг мазмуни араб тилини функсионал ва коммуникатив жиҳатларини интеграцион жиҳатларга кўра сингдирилиши натижасида такомиллаштирилган;
талабаларга араб тили фонетикасини ўқитишда  ث(ś),  ح(х.),  ذ(ź),  ص(с.), ض (д.),ط  (т.),  ظ(з.) ваع  (ъ) каби товушлар талаффузида вужудга келадиган хатоларни коммуникатив фаолият сингдирилган аутентик материалларни интегратив қўллаш орқали бартараф этиш бўйича корректив кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
талабаларга араб тилини масофавий ва дастурлаштирилган тартибда ўқитишда таълим жараёни сифати ва ўрганувчининг олинган билим кўрсаткичларини 5 босқичли тамойиллар (эҳтиёж, эътибор, фаоллик, таъсир қонуни ва такрорлаш) тизими асосида интегратив такомиллашиши асосланган;
талабаларнинг араб тили нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, ёзиш, ўқиш ва гапириш)ни эгаллаш даражасини аниқлашда СПСС дастуридан фойдаланишнинг критериал, контекстуал ва консептуал афзалликлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги филологик олий таълим муассасаларида араб тилини ўқитиш методлари ва муаммолари бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистондаги филологик олий таълим муассасалари талабаларига араб тилини чет тили сифатида ўқитиш жараёнининг мазмуни араб тилини функсионал ва коммуникатив жиҳатларини интеграцион жиҳатларга кўра сингдирилиши натижасида такомиллаштирилганлиги юзасидан таклифлар давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2015-2017 йилларда бажарилган № ИТД-1, А-1-209 “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланма яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида “Ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар” луғатини яратишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2021-йил 6-июндаги 22/470-сон маълумотномаси). Натижада, араб тилидан инглиз ва ўзбек тилларига ўзлашган сўзларнинг фонетик ва лексик жиҳатлари ёритишининг мукаммаллашуви таъминланган;
талабаларга араб тили фонетикасини ўқитишда ث (ś), ح ( х.),  ذ (ź), ص (с.), ض (д.), ط (т.), ظ (з.) ва ع (ъ) каби товушлар талаффузида вужудга келадиган хатоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган корректив кўрсатма ва тавсиялардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида яратилган ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-йил 16-июндаги 04/1-1030-сон маълумотномаси). Натижада, араб тилидаги мураккаб товушларни талаффуз қилишда талабаларга амалий ёрдам берувчи тавсиялар ишлаб чиқилган;
араб тилини масофавий ва дастурлаштирилган тартибда ўқитишда таълим жараёни сифати ва ўрганувчининг олган билим кўрсаткичларини 5 босқичли тамойил (эҳтиёж, эътибор, фаоллик, таъсир қонуни ва такрорлаш) асосида ривожлантиришга қаратилган тизимдан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 17-мартдаги 710/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, таълим сифатини ривожлантириш ва жараёнда ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланишда самарадорликка эришилган;
араб тили нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, ёзиш, ўқиш ва гапириш)ни эгаллаш бўйича Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022 йил 15 март санасида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” кўрсатуви ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 мартдаги 01-11/107-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг филологик йўналишларида араб тилини чет тили сифатида ўқитиш жараёнининг амалдаги ҳолатининг аниқ тавсифига ҳамда мазкур жараёнда юзага келаётган асосий муаммоларни ўрганишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish