Касимов Ботир Садриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Типик бўз тупроқлар шароитида Африка тариғи ҳосилдорлигига ва унинг сифатига минерал ва органик ўғитларнинг таъсири”, 06.01.04 – Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1249
Илмий раҳбар: Намозов Нормамат Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Санақулов Акмал лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Исмайилов Жуманазар Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида Африка тариғи навларидан юқори ва сифатли ҳосил олишда минерал ва органик ўғитлар мақбул меъёрларини қўллаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида қўлланилган минерал ва органик ўғитлар меъёрининг тупроқдаги нитрат азоти, ҳаракатчан фосфор ва калий динамикасига таъсири аниқланган;
Африка тариғини “ННВВС талл” ва “ЕЕВС” навларининг пояси ва доннинг кимёвий таркибига, ўсимлик қуруқ массасига минерал ва органик ўғитларнинг таъсири аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида минерал ва органик ўғитлардан Н-90, П-65, К-45 кг/га +20 т/га меъёрида қўллаш Африка тариғини навларининг ўсиши, ривожланиши, “ННВВС талл” ва “ЕЕВС” навлари НПК ни ўзгариши ва дон ҳосили учун сарфланишига таъсири аниқланган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида минерал ва органик ўғитлардан Н-90, П-65, К-45 кг/га +20 т/га меъёрида қўллаш африка тариғини навларининг ўсиши, ривожланиши, дон ва кўк масса ҳосилдорлиги ва доннинг кимёвий таркибига ўғитларининг таъсири асосланган;
Африка тариғининг “ННВВС талл” ва “ЕЕВС” навлари етиштиришда минерал ва органик ўғитларни қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқланган;
Африка тариғи навларининг дон ва кўк масса дон ҳосилини ошириш ва дон сифати яхшилашда минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича илмий -амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқларининг унумдорлигини ошириш йўллари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
африка тариғи навларининг дон ва кўк масса ҳосили ва дон сифатини кўтариш бўйича «Африка тариғи ҳосилдорлигига ва унинг сифатига минерал ва органик ўғитларнинг таъсири бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилиб, фермерлар хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-155-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиянома фермерлар хўжаликларида Африка тариғи етиштиришда хизмат қилмоқда;
африка тариғи навларининг мақбул меъёрларида озиқлантириш натижасида юқори дон ҳосилдорликка эришиш ва дон сифатини яхшиланиши агротехнолгияси Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида 12 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-155-сон маълумотномаси). Натижада Африка тариғи навлари униб чиқиши, тупланиши, ҳосилнинг шаклланиши, 1000 дона массаси, протеин, ёғ, клетчатка миқдорлари яхшиланган ва “ННВВС талл” ва навидан қўшимча 7,84 с/га, “ЕЕВС” навидан эса 5,77 с/га дон ҳосили олишга эришилган;
африка тариғи навларидан юқори кўк масса миқдорига минерал ва органик ўғитларнинг мақбул Н90П65К45+20 т/га гўнг фонида озиқлантириш фермерлар хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 19 апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-155-сон маълумотномаси). Натижада “ННВВС талл” навидан 93,9 с/га, “ЕЕВС” навидан эса 87,9 с/га қўшимча кўк масса ҳосил олишга эришилган.