Тошматов Хикмат Ўрозали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларнинг машғулот восита ва юкламалар ҳажмини оптималлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2024.1.PhD/Ped5237.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валериевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Арзикулов Мукум Уралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларнинг машғулот восита ва юклама ҳажмини оптималаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичида ўқ отувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тизимли ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилиб, бу ўзгарувчан ва қайта такрорлаш усулларини қўллаш, машқларни изчил бажариш, дам олиш интервалларини оптималлаштириш ҳамда жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган юкламаларни нормалаш ва тартибга солиш орқали таъминланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларнинг жисмоний восита ва юкламалар шиддати ҳамда ҳажми, ишлаб чиқилган тўртда блокга (1-блок - умумий ривожлантирувчи машқлар, 2-блок спорт ва ҳаракатли ўйинлар, енгил атлетика машқлари, 3-блок - циклик машқлар, 4-блок - куч машқлари) оптимал тарзда тақсимлаш ҳисобига ёш спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичида отувчиларнинг статик бардошлилигини ривожлантириш мақсадида қуйи ва юқори тана қисмлари мушакларини узоқ муддатли зўриқишга йўналтирилган машқлар мажмуаси ишлаб чиқилгани ҳисобига мушакларни юкламаларга мослаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун координация ва мувозанат каби қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган воситаларни махсус машқлар мажмуасига киритиш ҳисобига ўқ отувчиларнинг аниқлик қобилияти ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларнинг машғулот восита ва юкламалар ҳажмини тадқиқотлар ҳамда педагогик тажриба ёрдамида ўрганиш асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун бўгимлар ҳаракатчанлигини оширишга қаратилган машқларни бажариш кетма-кетлиги, дам олиш оралиғи, юкламани меъёрлаш ҳамда тартибга солиш орқали ўзгарувчан ва такрорий усулдан фойдаланиш таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ўқ отиш машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 03-16-12493-сон маълумотномаси). Натижада 1500 метр масофага югуришда ўқ отувчилари тадқиқот олди 8.05 дақиқа югурган бўлса тадқиқотдан кейин 7.40 дақиқага яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ўқ отувчиларни умумий жисмоний тайёргарлигини ошириш учун тўрт (1-блок - умумий ривожлантирувчи машқлар, 2-блок спорт ва ҳаракатли ўйинлар, енгил атлетика машқлари, 3-блок - циклик машқлар, 4-блок - куч машқлари) блоклларини машғулотларга сингдириш бўйича амалий тавсиялар Спортнинг қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг ўқ отиш машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 03-16-12493-сон маълумотномаси). Натижада шай ҳолатда пистолетни ушлаб туриш тестини тадқиқот бошида 90.4 сония бўлса тадқиқотдан кейин 120.4 сонияга яхшиланган;
ўқ отувчиларнинг статик чидамкорлигини ривожлантиришга қаратилган машқларни бажариш кетма-кетлиги, дам олиш оралиғи, юкламани меъёрлаш ҳамда тартибга солиш орқали ўзгарувчан ва такрорий усулдан фойдаланиш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар  “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти техник ва амалий спорт турлари марказининг ўқ отиш машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 03-16-12493-сон маълумотномаси). Натижада 5 метр масофадан нишонга аниқ отиш тестини синалувчилари тадқиқот олди ўртача 4,5 балл тадқиқотдан кейин ўртача 7.2 балл аниқ нишонга отишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish