Хайдарова Лайло Олимджонзоданинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин олдинги девори чурраларида бирга келадиган абдоминоптоз билан оғриган беморларда қорин олд девори пластикасини танлашда дифференциал ёндашув», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3914.
Илмий раҳбар: Шербеков Улугбек Ахрарович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Назаров Шохин Куватович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Вентрал чурра ва абдоминоптоз билан беморларда қорин олд девори пластика усулини дифференциал танлаш орқали жарроҳлик даволаш натижаларини яшхилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
операциядан олдин қорин олд деворидаги нуқсонлар топографиясини ва чурра ҳажмини қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, ҳамда пластиканинг энг мақбул усулини танлаш имконини берувчи компютертомографияли герниоабдоминометриянинг юқори информативлиги исботланган;
вентрал чурралар ва абдоминоптозда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини дерматолипэктомия билан бирга бажариш орқали қорин олдинги деворини коррекция қилиш усуллари ишлаб чиқилган;
беморларда чурра ўлчамлари ва абдоминоптоз даражасига боғлиқ ҳолда қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомия усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
операциядан кейинги эрта ва кечки даврлардаги даволаш натижаларига кўра қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомиянинг зарурати клиник асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорин олдинги девори чурраларида бирга келадиган абдоминоптоз билан оғриган беморларда қорин олд девори пластикасини танлашда дифференциал ёндашув бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 08.07.2024 й. 02/40-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: операциядан олдин қорин олд деворидаги нуқсонлар топографиясини ва чурра ҳажмини қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, ҳамда пластиканинг энг мақбул усулини танлаш имконини берувчи компютертомографияли герниоабдоминометриянинг юқори информативлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: операциядан олдин қорин олд деворидаги нуқсонлар топографиясини ва чурра ҳажмини қорин бўшлиғи ҳажмига нисбатини аниқлаш, ҳамда пластиканинг энг мақбул усулини танлаш имконини берувчи компютертомографияли герниоабдоминометриянинг юқори информативлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 апрелдаги 73-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Пластика передней брюшной стенки у больных вентральной грыжей и сопутствующим абдоминоптозом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: СамДТУ кўп тармоқли клиникаси 18.05.2024 й. 81-сон буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 27.04.2024 й. 421-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: абдоминоптоз билан беморларда герниоаллопластикадан кейин тери – ёғ фартугининг сақлаб қолиниши имплантнинг силжиши, ёки унинг бужмайиши ҳисобига протез атрофидан чурраларнинг ҳосил бўлиши ва касаллик қайталанишининг асосий сабаби ҳисобланади, бу эса дерматолипэктомия бажариш муҳимлигини тақозо этди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вентрал чурра ва абдоминоптоз билан беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4576480 сўм (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 855300 сўм сарфланади. Aгарда беморларда тўлиқ йиллик иқтисодий кўрсаткич 1810900 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: вентрал чурра ва абдоминоптоз билан касалланган беморларга тавсия қилинган комплекс даво усулини қўлланилиши 1 йилда 1510800 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 453240 сўм буджет маблағлари, 1057560 сўм буджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин олд девори вентрал чурраларининг абдоминоптоз асорати билан оғриган беморлар пластикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6109-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: вентрал чурралар ва абдоминоптозда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини дерматолипэктомия билан бирга бажариш орқали қорин олдинги деворини коррекция қилиш усуллари ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: вентрал чурралар ва абдоминоптозда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини дерматолипэктомия билан бирга бажариш орқали қорин олдинги деворини коррекция қилиш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 апрелдаги 73-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Пластика передней брюшной стенки у больных вентральной грыжей и сопутствующим абдоминоптозом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: СамДТУ кўп тармоқли клиникаси 18.05.2024 й. 81-сон буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 27.04.2024 й. 421-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вентрал чурра ва абдоминоптоз билан беморларда имплантни мушак – апоневротик лахтакнинг барча қаватларидан ўтказилган П – симон чоклар ёрдамида «onlay» ва «onlay+sublay» фиксация қилиш орқали қорин олдинги деворини коррекцияловчи операциялар кўрсатма ҳисобланади, чунки бунда протезнинг пастга силжиши, ёки унинг бужмайишининг олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вентрал чурралар ва абдоминоптозда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини дерматолипэктомия билан бирга бажариш орқали умумий ўртача 1280600 сўм сарфланади (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган комплекс даво натижасида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3821500 сўмни ташкил етади. Хулоса: вентрал чурралар ва абдоминоптозда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулларини дерматолипэктомия билан бирга бажариш орқали аралашувлар қўлланилиши 1 йилда 5721600 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1416480 сўм буджет маблағлари, 3355130 сўм буджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин олд девори вентрал чурраларининг абдоминоптоз асорати билан оғриган беморлар пластикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6109-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: беморларда чурра ўлчамлари ва абдоминоптоз даражасига боғлиқ ҳолда қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомия усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморларда чурра ўлчамлари ва абдоминоптоз даражасига боғлиқ ҳолда қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомия усулини танлаш алгоритми бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 апрелдаги 73-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Пластика передней брюшной стенки у больных вентральной грыжей и сопутствующим абдоминоптозом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: СамДТУ кўп тармоқли клиникаси 18.05.2024 й. 81-сон буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 27.04.2024 й. 421-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда чурра ўлчамлари ва абдоминоптоз даражасига боғлиқ ҳолда қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомия усулини танлаш алгоритми ёрдамида беморларнинг оператив даво натижасида эстетик жихатдан хаёт тарзи яхшиланишига имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чурра ўлчамлари ва абдоминоптоз даражасига боғлиқ ҳолда қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомия усулини танлаш алгоритми билан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра). Беморларга юқоридаги тавсия қилинган микрохолецистектомия жарроҳликни ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 5311800 сўмни ташкил етади. Хулоса: чурра ўлчамлари ва абдоминоптоз даражасига боғлиқ ҳолда қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомия усулини танлаш алгоритми қўлланилиши 1 йилда 5311800 сўмни иқтисод қилиш имконини беради, шундан 1593540 сўм буджет маблағлари, 3718260 сўм буджетдан ташқари маблағлар. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин олд девори вентрал чурраларининг абдоминоптоз асорати билан оғриган беморлар пластикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6109-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: операциядан кейинги эрта ва кечки даврлардаги даволаш натижаларига кўра қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомиянинг зарурати клиник асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: операциядан кейинги эрта ва кечки даврлардаги даволаш натижаларига кўра қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомиянинг зарурати бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 апрелдаги 73-сонли хулосаси билан тасдиқланган «Пластика передней брюшной стенки у больных вентральной грыжей и сопутствующим абдоминоптозом» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: СамДТУ кўп тармоқли клиникаси 18.05.2024 й. 81-сон буйруғи ва Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 27.04.2024 й. 421-7-107-TB/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: дерматолипэктомия семизлик даражасининг яққол камайиши, ташқи нафас, юрак – қон томир тизими кўрсаткичларининг меъёрлашиши ҳисобига жисмоний, ҳамда ижтимоий реабилитациянинг объектив ва субъектив белгиларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: операциядан кейинги эрта ва кечки даврлардаги даволаш натижаларига кўра қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомиянинг зарурати билан беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 6 893 350 сўм (СамДТУ кўп тармоқли клиникаси прейскурантига кўра) сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 6648800 сўмни (2 нафар беморга) ташкил етади. Хулоса: операциядан кейинги эрта ва кечки даврлардаги даволаш натижаларига кўра қўшма герниоаллопластика ва дерматолипэктомиянинг қўлланилиши 1 йилда 6674800 сўмни, шундан 2196940 сўм буджет маблағлари, 3451810 сўм буджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Қорин олд девори вентрал чурраларининг абдоминоптоз асорати билан оғриган беморлар пластикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 22-июндаги 6109-сонли хат юборилган.