Рахмонов Зафар Мамадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт пуфаги мавжуд бўлган ва мавжуд бўлмаган сут эмизувчиларда фатер сўрғичи ва жигарнинг қиёсий морфологияси», 03.00.11 – Гистология, цитология ва ҳужайра биологияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib1132.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ильясов Азиз Саидмуродович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон давлат тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт йўллари тизими тузилишининг мумкин бўлган вариантларини ва унинг мослашиш имкониятларини аниқлаш учун ўт пуфаги мавжуд ва мавжуд бўлмаган сут эмизувчилар жигари ва Фатер сўрғичининг морфофункционал хусусиятларини қиёсий-турга хос нуқтаи назаридан ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўт пуфаги мавжуд бўлган ҳайвонларда ўт йўли ўн икки бармоқли ичак деворига ўткир бурчак остида кириши ва ўт йўлининг интрамурал қисми узунлиги натижасида ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватида бўйлама бурма ҳосил булиши, Фатер сўрғичи ва ампуласининг яхши ривожланганлиги, ўт пуфаги мавжуд бўлмаган сут эмизувчиларда эса умумий ўт йўли ичак деворини деярли вертикал йўналишда кесиб ўтиши ва интрамурал қисмининг калталиги натижасида бу бурма заиф ривожланганлиги, Фатер сўрғичи оғзи най шаклида бўлиб, Фатер сўрғичининг ампуласи йўқлиги исботланган;
илк бор Фатер сўрғичи ампуласининг шиллиқ қавати проксимал-дистал йўналишга эга ҳар хил ўлчамдаги ва шаклдаги бурмаларни ҳосил қилиши, дистал бурмаларнинг эркин учлари қалинлашиб ичакка очилиш соҳасида зичлашганлиги, натижада улар ичак таркибидаги моддаларнинг умумий ўт йўли ва ошқозон ости бези йўлларига ретроград ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган махсус тузилмани ҳосил қилиши аниқланган;
Фатер сўрғичининг ампуласида бурмаларнинг улар орасидаги бўшлиқларга нисбати проксимал-дистал йўналишда ортиб бориши ҳамда бу уларнинг шу йўналишда зичлашиши натижасида ампула оғзининг ёпилишидаги ролининг ошишидаги иштироки аниқланган;
Фатер сўрғичи ампуласи ва ўн икки бармоқли ичак мушак қаватларининг ягона комплекс ҳосил қилиши Фатер сўрғичини овқат ҳазм қилиш жараёнидаги функционал фаолияти (“рақси”) нинг морфологик асосини ташкил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўт пуфаги мавжуд бўлган ва мавжуд бўлмаган ҳайвонларда Фатер сўрғичи ва унинг ампуласининг морфологиясини ўрганиш методологиясининг хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўт пуфаги мавжуд бўлган ҳайвонларда ўт йўли ўн икки бармоқли ичак деворига ўткир бурчак остида кириши ва ўт йўлининг интрамурал қисми узунлиги натижасида ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватида бўйлама бурма ҳосил булиши, Фатер сўрғичи ва ампуласининг яхши ривожланганлиги, ўт пуфаги мавжуд бўлмаган сут эмизувчиларда эса умумий ўт йўли ичак деворини деярли вертикал йўналишда кесиб ўтиши ва интрамурал қисмининг калталиги натижасида бу бурма заиф ривожланганлиги, Фатер сўрғичи оғзи най шаклида бўлиб, Фатер сўрғичининг ампуласи йўқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 10 июнда 8н-р/628-сон билан тасдиқланган «Морфологик тадқиқотларда гистотопографик усуллар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 18.07.2024 йилдаги 287-У-сон, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 08.07.2024 йилдаги 186-сон ҳамда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.07.2024 йилдаги 196-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ этиш натижалари ўт-тош ва ўт пуфаги касалликларида ўтказилган эзофагогастродуоденоскопия текшириш усуллари пайтида фатер сўрғичида юзага келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришлар ва асоратлар ривожланиш частоталарини камайтиради. Беморлар саломатлигининг тез қайта тикланиши ва эрта ташҳислаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш, ўлим кўрсаткичларини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 3100000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари илмий натижаларга асосланган ҳолда постхолесистектомик синдромни эрта ташҳислаш орқали ётоқ кунларининг қисқариши натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор Фатер сўрғичи ампуласининг шиллиқ қавати проксимал-дистал йўналишга эга ҳар хил ўлчамдаги ва шаклдаги бурмаларни ҳосил қилиши, дистал бурмаларнинг эркин учлари қалинлашиб ичакка очилиш соҳасида зичлашганлиги, натижада улар ичак таркибидаги моддаларнинг умумий ўт йўли ва ошқозон ости бези йўлларига ретроград ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган махсус тузилмани ҳосил қилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 10 июнда 8н-р/628-сон билан тасдиқланган «Морфологик тадқиқотларда гистотопографик усуллар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 18.07.2024 йилдаги 287-У-сон, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 08.07.2024 йилдаги 186-сон ҳамда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.07.2024 йилдаги 196-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ этиш натижалари ўт-тош ва ўт пуфаги касалликларида ўтказилган эзофагогастродуоденоскопия текшириш усуллари пайтида фатер сўрғичида юзага келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришлар ва асоратлар ривожланиш частоталарини камайтиради. Беморлар саломатлигининг тез қайта тикланиши ва эрта ташҳислаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш, ўлим кўрсаткичларини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 3100000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари илмий натижаларга асосланган ҳолда постхолесистектомик синдромни эрта ташҳислаш орқали ётоқ кунларининг қисқариши натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: фатер сўрғичининг ампуласида бурмаларнинг улар орасидаги бўшлиқларга нисбати проксимал-дистал йўналишда ортиб бориши ҳамда бу уларнинг шу йўналишда зичлашиши натижасида ампула оғзининг ёпилишидаги ролининг ошишидаги иштироки аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 10 июнда 8н-р/628-сон билан тасдиқланган «Морфологик тадқиқотларда гистотопографик усуллар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 18.07.2024 йилдаги 287-У-сон, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 08.07.2024 йилдаги 186-сон ҳамда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.07.2024 йилдаги 196-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ этиш натижалари ўт-тош ва ўт пуфаги касалликларида ўтказилган эзофагогастродуоденоскопия текшириш усуллари пайтида фатер сўрғичида юзага келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришлар ва асоратлар ривожланиш частоталарини камайтиради. Беморлар саломатлигининг тез қайта тикланиши ва эрта ташҳислаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш, ўлим кўрсаткичларини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 3100000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари илмий натижаларга асосланган ҳолда постхолесистектомик синдромни эрта ташҳислаш орқали ётоқ кунларининг қисқариши натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: Фатер сўрғичи ампуласи ва ўн икки бармоқли ичак мушак қаватларининг ягона комплекс ҳосил қилиши Фатер сўрғичини овқат ҳазм қилиш жараёнидаги функционал фаолияти (“рақси”) нинг морфологик асосини ташкил қилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 10 июнда 8н-р/628-сон билан тасдиқланган «Морфологик тадқиқотларда гистотопографик усуллар» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 18.07.2024 йилдаги 287-У-сон, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 08.07.2024 йилдаги 186-сон ҳамда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 17.07.2024 йилдаги 196-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/26-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадбиқ этиш натижалари ўт-тош ва ўт пуфаги касалликларида ўтказилган эзофагогастродуоденоскопия текшириш усуллари пайтида фатер сўрғичида юзага келиши мумкин бўлган салбий ўзгаришлар ва асоратлар ривожланиш частоталарини камайтиради. Беморлар саломатлигининг тез қайта тикланиши ва эрта ташҳислаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш, ўлим кўрсаткичларини камайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 3100000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари илмий натижаларга асосланган ҳолда постхолесистектомик синдромни эрта ташҳислаш орқали ётоқ кунларининг қисқариши натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish