Маматисаков Жахонгирмирзо Жамолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчиларда геологик билимларни ривожлантиришга тайёрлаш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5055.
Илмий рахбар: Аҳмадалиев Юсуфжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Ражабов Фурқат Тўрақулович, педагогика фанлар доктори (DSc), доцент; Жонибеков Бобур Омонович, геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчилар геологик билимларини ривожлантиришга тайёрлаш методикасини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак география ўқитувчиларини ўқувчиларда геологик билимларини ривожлантиришга тайёрлаш модели геологик тадқиқотлар намуналаридан фойдаланишнинг педагогик босқичларини прогрессив кўрсаткичли методларга синергетик оптималлаштириш жараёни ўқитишнинг репродуктив, эвристик ва муаммоли таълим компонентларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида геологик билимларни ривожлантириш ва география таълимида география+топонимика+геология узвийлигини таъминлаш асосида ўқувчиларни геологик ахборотлар билан таъминлашнинг ахборот-методик тизими такомиллаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчиларга геологик билимларни бериш ва уларни геологик дунёқарашини шакллантиришнинг методик тизимини мотивацион, когнитив, фаолиятли мезонларига устуворлик бериш ҳамда креатив (юқори), репродуктив (ўрта) ва адаптив (паст) даражали топшириқлар асосида ўстириш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида геологик билимларни ривожлантиришга тайёрлаш имкониятлари (мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив) экспериментал фаолиятга асосланган тизимда андрогогик лойиҳавий фаолиятнинг масофавий шаклларини амалда фаол қўллаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчиларда геологик билимларни ривожлантиришга тайёрлаш методикаси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак география фани ўқитувчиларида геологик билимларни ривожлантириш ва география таълимида география+топонимика +геология узвийлигини таъминлаш асосида ўқувчиларни геологик ахборотлар билан таъминлашнинг ахборот-методик тизими такомиллаштирилганлигига доир янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 29-июндаги 04/11-5353-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчилар геологик билимларини ривожлантиришга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларида геологик билимларни ривожлантиришга тайёрлаш имкониятлари (мотивацион, когнитив ва фаолиятли-рефлексив) экспериментал фаолиятга асосланган тизимда андрогогик лойиҳавий фаолиятнинг масофавий шаклларини амалда фаол қўллаш асосида аниқлаштирилганлигига оид тавсиялар “Геоморфология ва геология асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 28-июндаги 02/01-01-58-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг натижавий янгиликлари асосида география фани ўқитувчиларида геологик билимларни ривожлантиришга тайёрлаш имкониятларини такомиллаштириш имкони яратилган;
бўлажак география ўқитувчиларини ўқувчиларда геологик билимларини ривожлантиришга тайёрлаш модели геологик тадқиқотлар намуналаридан фойдаланишнинг педагогик босқичларини прогрессив кўрсаткичли методларга синергетик оптималлаштириш жараёни ўқитишнинг репродуктив, эвристик ва муаммоли таълим компонентларига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига доир янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 29-июндаги 04/11-5353-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчилар геологик билимларини ривожлантиришга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак география фани ўқитувчиларини ўқувчиларга геологик билимларни бериш ва уларни геологик дунёқарашини шакллантиришнинг методик тизимини мотивацион, когнитив, фаолиятли мезонларига устуворлик бериш ҳамда креатив (юқори), репродуктив (ўрта) ва адаптив (паст) даражали топшириқлар асосида ўстириш методикаси такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар “Геоморфология ва геология асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 28-июндаги 02/01-01-58-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг натижавий янгиликлари асосида география фани ўқитувчиларини ўқувчиларга геологик билимларни бериш ва уларни геологик дунёқарашини шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш имкони яратилган.