Болтаев Абдувохид Абдулазизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2185.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори; Касимова Зебо Хамидовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси мотивацион-қадриятли, эмоционал-иродавий, мазмунли-жараёнли компонент-ларнинг ижтимоий, коммуникатив, махсус ва когнитив компетенсиялар, мазкур жараёнга хос ахлоқий-педагогик, этнопедагогик, самарали мулоқот, тарбиявий функсиялар билан ўзаро бирлиги ва шартланганлигини қатъий ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантиришнинг аксиологик ёндашувга асосланган қадриятли муносабатни қарор топтириш, билимларни ижодийлик билан уйғунлашувини қадриятли англаш ва баҳолаш, мунтазам ўз-ўзини ривожлантириш ва такомиллаштириш қобилиятини шакллантириш каби детерминантлари педагогик аксиологиянинг прагматиклик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш моделинининг ташкилий блоки тўгарак ва тренинг машғулотлари жараёнида командада ишлашни жадаллаштириш, тезкор диагностика каби дидактик, инсонпарварлик парадигмаси асосида таълимий муҳитни яратиш, интерфаол технологияларнинг продуктивликлик жиҳатини кенгайтириш сингари психологик-педагогик шарт-шароитларнинг шахснинг аксиосферасига таъсир даражаси сублимациясини фаоллаштириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетенликни ривожлантиришнинг технологизацион жиҳатлари шахснинг невротик (компенсатор) тип бўйича ривожланиш динамикаси барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган продуктив ҳаётий ва касбий фаолиятга ундовчи касбий-шахсий ўсиш тренингларини мотивацион, чақириқ, англаш, ахборотларни узатиш, рефлекция босқичларига мувофиқ ташкил этиш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аксиологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш тузилмасини мотивацион-қадриятли, эмоционал-иродавий, мазмунли-жараёнли компонент-ларнинг ижтимоий, коммуникатив, махсус ва когнитив компетенсиялар, мазкур жараёнга хос ахлоқий-педагогик, этнопедагогик, самарали мулоқот, тарбиявий функсиялар билан ўзаро бирлиги ва шартланганлигини қатъий ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун “Одоб китоби” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил  4-мартдаги 01/11-02/2-131-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантиришнинг аксиологик ёндашувга асосланган қадриятли муносабатни қарор топтириш, билимларни ижодийлик билан уйғунлашувини қадриятли англаш ва баҳолаш, мунтазам ўз-ўзини ривожлантириш ва такомиллаштириш қобилиятини шакллантириш каби детерминантларини педагогик аксиологиянинг прагматиклик жиҳатига устуворлик бериш асосида аниқлаштириш, бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантириш моделинининг ташкилий блокини тўгарак ва тренинг машғулотлари жараёнида командада ишлашни жадаллаштириш, тезкор диагностика каби дидактик, инсонпарварлик парадигмаси асосида таълимий муҳитни яратиш, интерфаол технологияларнинг продуктивликлик жиҳатини кенгайтириш сингари психологик-педагогик шарт-шароитларнинг шахснинг аксиосферасига таъсир даражаси сублимациясини фаоллаштириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Американинг Таълимда Глобал Ҳамкорлик лойиҳаси(ГПЕ)нинг 2022 йил якунлари боʼйича якуний ҳисоботи асосида “Гендер ва инклюзив та'лим” йўриқномасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 4-мартдаги 01/11-02/2-131-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда гендер ва инклюзив таълимга хос деонтологик тайёргарликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетенликни ривожлантиришнинг технологизацион жиҳатларини шахснинг невротик (компенсатор) тип бўйича ривожланиш динамикаси барқарорлигини таъминлашга йўналтирилган продуктив ҳаётий ва касбий фаолиятга ундовчи касбий-шахсий ўсиш тренингларини мотивацион, чақириқ, англаш, ахборотларни узатиш, рефлекция босқичларига мувофиқ ташкил этиш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Американинг Таълимда Глобал Ҳамкорлик лойиҳаси (ГПЕ) доирасида “2023-2026 йилларга моʼлжалланган йўл Харитаси”нинг оʼқитувчилар салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 4-мартдаги 01/11-02/2-131-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда деонтологик компетентликни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish