Садибақосев Ҳабибулло Шодибой ўғлининг
сиёсий фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий халқаро хавфсизлик тизимида АҚШ ва Хитойнинг ўрни” мавзусидаги 23.00.04 - “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Ss101
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович. тарих фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Касимова Назокат Анваровна, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Каримова Наталия Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Нуримбетов Рахматулла Ибрагимович, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Замонавий халқаро хавфсизлик тизимида АҚШ ва Хитой ўрни ва ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳозирги халқаро хавфсизлик тизими архитектурасининг бугунги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича Ғарб ва Шарқ ёндашувларининг бир-биридан фарқ қилиб, дунё тартиботининг қайтадан қутблашиб бориш тенденсиясини инобатга олган ҳолда замонавий халқаро ҳавфсизлик тизимини ислоҳ қилиш зарурияти “конструктив секюритизация” парадигмасига кўра асослаб берилган;
Евроосиё маконидаги хавфсизлик ўлчовлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги глобал рақобат натижасида трансформацияга учраётганлиги, Хитойнинг халқаро майдонда АҚШ таъсирини чеклашга қаратилган кўп қутбли дунё тартиботини қўллаб-қувватлаш стратегияси халқаро муносабатлардаги кучлар нисбатининг анъанавий куч марказларидан янги куч марказларига ўтказиш жараёнларига туртки бераётганлиги “Фукидид тузоғи” консепсияси асосида исботланган;
бугунги дунёни сивилизациялар ўртасидаги зиддият ва тартибсизлик дунёси деб ҳисоблайдиган АҚШ реалистик ёндашувларидан фарқли равишда ХХР “дунё – бир оила” тамойили асосида бир-бирини тийиб туриш, барча миллат ва халқларнинг умумманфаатларини ўзида акс эттирувчи идеалистик қарашларни илгари сураётганлиги Хитойнинг “Тянся” хавфсизлик мафкураси орқали аниқланган;
Марказий Осиё минтақасида барқарор тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда АҚШ ва Хитой каби йирик куч марказларининг ўзаро рақобатини мувозанатлаштириш, халқаро ва минтақавий хавфсизлик истиқболлари бўйича стратегик мавҳумликнинг сақланиб қолаётганлигидан келиб чиқиб, минтақавий хавфсизликка нисбатан якдил ёндашувларни назарда тутувчи “Марказий Осиё коллектив хавфсизлик стратегияси”ни ишлаб чиқиш таклифи далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиё минтақасида барқарор тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда АҚШ ва Хитой каби йирик куч марказларининг ўзаро рақобатини мувозанатлаштириш, халқаро ва минтақавий хавфсизлик истиқболлари бўйича стратегик мавҳумликнинг сақланиб қолаётганлигидан келиб чиқиб, минтақавий хавфсизликка нисбатан якдил ёндашувларни назарда тутувчи “Марказий Осиё коллектив хавфсизлик стратегияси”ни ишлаб чиқиш таклифига оид илмий тадқиқот хулосаси ва унга тегишли таҳлилий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан республика вазирлик ва идораларига юбориладиган ахборот-таҳлилий хужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 31-июлдаги 01-18-08-08/10503-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг кўп векторли ташқи сиёсатини амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган омилларга оид таҳлилий маълумотномаларни шакллантиришга хизмат қилган;
Евроосиё маконидаги хавфсизлик ўлчовлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги глобал рақобат натижасида трансформацияга учраётганлиги, Хитойнинг халқаро майдонда АҚШ таъсирини чеклашга қаратилган кўп қутбли дунё тартиботини қўллаб-қувватлаш стратегияси халқаро муносабатлардаги кучлар нисбатининг анъанавий куч марказларидан янги куч марказларига ўтказиш жараёнларига туртки бераётганлиги “Фукидид тузоғи” консепсиясига оид хулоса ва таҳлилий маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2024-йил 31-июлдаги 01-18-08-08/10503-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар олиб борувчи таҳлилий марказларнинг илмий-таҳлилий базасини кенгайтиришга хизмат қилган;
бугунги дунёни сивилизациялар ўртасидаги зиддият ва тартибсизлик дунёси деб ҳисоблайдиган АҚШ реалистик ёндашувларидан фарқли равишда ХХР “дунё – бир оила” тамойили асосида бир-бирини тийиб туриш, барча миллат ва халқларнинг умумманфаатларини ўзида акс эттирувчи идеалистик қарашларни илгари сураётганлиги Хитойнинг “Тянся” хавфсизлик мафкурасига оид хулосаси ва унга тегишли таҳлилий маълумотлардан Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 27-ноябрдаги 02-02/02/1/3193-сон Далолатномаси) Натижада, мафкуравий масалалар бўйича тарғибот ишларида янгича таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш орқали таъсирчанлик ва ишончлиликни ошириш имконини берган;
ҳозирги халқаро хавфсизлик тизими архитектурасининг бугунги замон талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича Ғарб ва Шарқ ёндашувларининг бир-биридан фарқ қилиб, дунё тартиботининг қайтадан қутблашиб бориш тенденсиясини инобатга олган ҳолда замонавий халқаро ҳавфсизлик тизимини ислоҳ қилиш зарурияти “конструктив секюритизация” парадигмасига кўра асослаб берилганига оид хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “ИЛ-5221091507-Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигининг барқарор ривожланиш омиллари ва истиқболи (Ўзбекистоннинг ташаббуси асосида)” номли давлат гранти лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 13-сентябрдаги 01-04-01/2099-сонли маълумотномаси). Натижада, Ғарб ва Шарқ давлатлари ўртасидаги муносабатлар ривожланишида АҚШ ва Хитой рақобати оқибатларининг таъсирини олдини олишга оид консептуал таклиф ва хулосалар шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish