Файзуллаев Баҳодир Сайфулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «КС-4В ва КУ-1 турдаги кварц шишаларида радиасия билан қоʻзгʻатилган ходисалар», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1. PhD/FM181
Илмий раҳбар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонетлар: Жуманов Сафарали, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Рамазанов Асрор Хамроевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади КС-4В ва КУ-1 ўта тоза кварц шишаларида гамма-нурлар, нейтронлар, аралаш нейтронлар ва гамма-нурлар оқими таъсирида бўялиш ва люминессенсия марказларининг ҳосил бўлиш механизмларини қиёсий ўрганиш ва уларнинг радиацион-оптик барқарорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вакуумли шароитда этиштирилган шишаларда (КИ, КС-4В) максимуми 665 нм бўлган янги оптик ютилиш маркази топилган ва ≡Ал3+– М+О–Си≡ - марказ сифатида аниқланган;
1020÷1021 м-2 флюенс интервалида КУ-1 шишаларида Э´-марказлар ва НАК каби нуқсонларнинг самарали ҳосил бўлиши аниқланган, бу марказларнинг ташкил этувчилари кўплиги билан боғлиқ, 1021 м-2 дан катта флюенсларда эса нуқсонлар КС-4В шишаларида самаралироқ пайдо бўлади, бу Э´-марказлари ва НАК нинг водород ионлари томонидан блокланиши билан боғлиқ ва КУ-1 шишаларида уларнинг ўрнида ≡Си−Ҳ ва ≡Си−ОҲ боғламлар ҳолатларининг ҳосил бўлиши аниқланган;
3614 см-1 даги ИҚ ютилиш ≡Си−ОҲ молекуляр марказларидаги тебранишлар туфайли эканлиги аниқланган, бу ерда водород ≡ Си−О−Си≡ боғламларда кўприк кислород билан заиф боғланган, 3552 см-1 даги ютилиш эса кучли боғланган жуфт марказларнинг ≡Си-ОҲ тебранишлари натижасидир;
1020÷1022 м-2 нейтрон флюенс интервалида нурланишдан сўнг чизиқли кучсиз боғланган конфигурациялар (3666 см-1 диапазонда) ва изоляция қилинган ОҲ гуруҳлар (3690 см-1) 3614 см-1 ва 3552 см-1 даги кучли боғланган тузилмаларнинг қайта жойлашиши билан боғлиқлиги исботланган;
2260 см-1 даги ютилиш ОҲ гуруҳлари таркибига боғлиқ эмаслиги ва ≡Си-О-Си≡ кўприк боғланишларининг деформациявий тебранишлари билан боғлиқлиги исботланган. Нейтронлар оқимининг 1018 см-2 флуенсдан ошиши билан унинг интенсивлиги пасаяди ва максимуми паст частота томонга силжийди, бу эса коʻприкли ≡Си–О–Си≡ билан боғланиш бурчагининг камайиши туфайли шиша зичлиги ортиши билан богʻлиқ;
кенг спектрал оралиқда (200-2000 нм) қаттиқ жисмлардаги ва толали ёруғлик ўтказгичлардаги ионлаштирувчи нурланиш таъсирида оптик жавобни қайд этиш учун спектрометрнинг ўлчаш ячейкаси ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: КС-4В ва КУ-1 турдаги кварц шишаларида радиация билан қўзғатилган ҳодисаларни ўрганиш натижасида олинган натижаларга асосланиб:
КС-4В ва КУ-1 турдаги кварц шишаларида ўтказилган тадқиқотдан олинган натижалар хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро журналлардаги ҳаволалар Нуcлеар Фусион, 2017,В.57, Но 9, 092009; Аcта Материалиа 2023, В.255, 119097; ВАНТ. Сер. Термоядерний синтез, 2023, т. 46, в. 3, C. 11-31; Жоурнал оф Модерн Пҳйсиcс, 2014, В.5, Но 12, 47743). Илмий натижалардан фойдаланиш кварц шишаларидаги баъзи нурланиш марказларининг табиатини изоҳлаш имконини берган;
қаттиқ материалларнинг радиация таъсирида оптик реакциясини қайд этиш учун ишлаб чиқилган ячейка Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган (06.08 2013й. даги № ФАП 01008-сон ЎзР фойдали модель патенти), у ионлаштирувчи нурланиш таъсирида тўғридан-тўғри таъсирида хосил қилинган қилинган кенг спектрли областда (200÷2000 нм) қаттиқ жисмли материалларда (кристалли, аморф жисмлар) ва ёруғлик ўтказувчи толаларда оптик реакция (оптик ютилиш, люминесценция ва Черенков нурланиши) хусусан, радиациявий материалларшунослик соҳаларида мавжуд оптик спектрометрлар кўламини кенгайтириш воситаси сифатида қайд этишда оптик спектрометрияда қўлланилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish