Ҳайдаров Баҳтиёр Абдуллажон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалагич конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини ҳисоблаш  методлари” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2871
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти, Наманган муҳандислик қурилиш институти..
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мўминов Мансурбек Рахимович, т.ф.ф.д., катта илмий ҳодим, Муродов Рустам Мурадович, т.ф.д., профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалагичнинг қўп қиррали қозиқчали барабанлари бўлган самарали конструксиясини ишлаб чиқиш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар натижасида параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп қиррали қозиқчалари бўлган пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг электр юриткичлари, тасмали узатмалари диссипатив-бикрлик хусусиятлари ҳамда технологик қаршиликларни инобатга олиб машина агрегатлари ҳисоб схемалари ва динамикасини ифодаловчи математик моделлари ишлаб чиқилган ;
қозиқчали барабанларини юкланишларини ва ўтиш даврини камайтириш учун қозиқчали барабанлар инерсия моментларини  Жқ1≤0.21кгм2; Жқ2≤0.195кгм2;  Жқ3≤0.19кгм2;  Жқ4≤0.185кгм2; Жқ5≤0.18кгм2;  Жқ6≤0.175кгм2; қийматларда олиш натижасида тозалагич машина агрегати электр юритгичи ротори бурчак тезлиги ва буровчи моментини ўзгариш қонуниятлари олинган;
қозиқчали барабанлар буровчи моментлари ошиб кетмаслиги ва бурчак тезликларини ортиб бориш тартибини сақлаш учун тасмали узатмалар айланма бикрлик коеффисиентларини   тартибда танлаш усули ишлаб чиқилган;
тавсия  этилган кўп қиррали қозиқчали барабанлари бўлган тозалагич тажриба нусхасида барабанлар бурчак тезликлари, юкланишларини ўзгариш қонуниятларини аниқлаш бўйича электротензометрик схема ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалагич конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини ҳисоблаш методлари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалагич қозиқли барабан конструксияси “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг Наманган вилоятидаги “Наманган пахта текс” МЧЖ га қарашли Косонсой пахта тозалаш заводида ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилди (2023-йил 15-октябрдаги далолатнома). Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг самарали конструктив схемаси тайёрланган, унда 12 та кўп қиррали қозиқли барабан кетма-кет жойлашиб, қозиқчалари кўп қиррали бўлиб, 1-зонада 6 қиррали, 2-зонада 7 қиррали 3-зонада 8 қиррали қилиб тайёрланган. Натижада тавсия қилинган янги конструксияли тозалагич қўллаш асосида, тозалаш самарадорлиги 6,33%га ошганлигини кўрсатди, юмшок ишлаш режими сабабли чигитни шикастланиши 0,06%га камайиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish