Қозоқов Саидмухтор Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машиналарининг самарали конструксиясини яратиш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4443
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Росулов Рузимурод Хасанович, т.ф.д., профессор, Мамажанов Шавкатжон Олимжонович, т.ф.ф.д., доцент
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёси таркибидаги йирик ифлосликларни тозалаш машиналари конструксияларини такомиллаштириш ҳамда параметрларини аниқлаш асосида тозалаш самарадорлигини ошириш ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш жарайонида пахта боълакчаларини тебранма ҳаракат қилишини таъминловчи йанги геометрик шаклга эга боълган қавариқ юзали колосниклар ишлаб чиқилган;
қавариқ юзали колосникларнинг юзаси боъйлаб ҳаракатланайотган пахта боълакчаларининг ҳаракат траекторийасини аниқлашнинг математик модели унинг ҳаракат вақти билан колосниклар узунлиги асосида ишлаб чиқилган;
пахтани тозалаш жарайонида чиқиндилар таркибидаги пахта боълакчаларининг миқдори колосниклар диаметрига боғлиқ ҳолда такрорланмас ва комбинациялашган усул ёрдамида 6 % га камайиши аниқланган;
қавариқ юзали шаклга эга боълган колосникларни тола ва чигитга коърсатайотган механик таъсирини уларнинг жойлашувига боғлаган ҳолда якка ва кўп паллали пахта оқимини инобатга олган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Такомиллаштирилган пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинасининг параметрлари ва иш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
Қавариқ юзали колосниклар “Наманган Тўқмачи cлустер” МЧЖ га қарашли Наманган вилоятининг “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган. (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2024-йил 20 февралдаги 03/22-94-сон маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган машинанинг тозалаш самарадорлиги 15 фоизгача ошишига, пахта толаси ИИ – нав ўрта синфдан ИИ – нав яхши синфга ўзгариши ҳамда чиқинди таркибига пахта бўлакчалари 18-20 % дан 12-14 % камайишига эришилган.