Махсудова Нилуфар Абдурасуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тиллари паремияларида баҳолаш категорияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD Fil/244.
Илмий раҳбар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги инсоннинг тавсифий сифатларини баҳолашни ифодаловчи паремияларнинг  тематик-идеографик,  миллий-маданий хусусиятлари, уларда икки халқ миллий қиёфасини акс  этишининг  ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг характери, инеллектуал салоҳияти, ёшига доир параметрлар бўйича тавсифий сифатларни баҳолашга мўлжалланган инглиз ва ўзбек паремиялари ҳамда улардаги баҳолаш воситалари таснифидаги тафовутларнинг лингвомаданий мазмуни паремиологик бирликларни яратган халқнинг менталитети, маданияти, тарихи, жуғрофий жойлашуви, мамлакат иқлими ва эътиқоди  билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши  аниқланган;
 инглиз лингвомаданиятида инсоннинг тавсифий сифатларини мутлақлаштирмаслик, амбивалент баҳолаш етакчилик қилиши паремиологик сатҳ доирасида сабрлилик, ҳалоллик, ботирлик, уятчанлик, меҳнацеварлик сингари ижобий сифатларни айрим вазиятларда салбий баҳоланиши ҳамда салбий сифатлар саналган қўрқоқлик, кўп гапиришлик, ёлғончилик, нодонлик айрим ўринларда ижобий баҳоланганлиги далилланган;
 ўзбек лингвомаданиятида уят консепти атрофида бирлашган андиша, ор, номус, ҳаё, ибо, шарм тушунчалари инсонни ва ундаги ахлоқий меʼёр ва қоидаларни назорат қилувчи, инглиз лингвомаданиятида “фаир плай” адолатли ўйин тушунчаси жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи феноменлар эканлиги паремиологик бирликларда ўз ифодасини топганлиги исботланган;
 инглиз тили паремиологик олам манзарасида шахс тавсифини баҳолашда индивидуализм ва ўзбек тилида жамоавийликнинг устуворлиги, инглиз тилида баҳони амбивалент характерга эгалиги, соматизмлар фаоллиги, халқ, уй, ёш консептларида намоён бўлиши, ўзбек тилида эса “эл” лексемасининг фаоллиги, инсоннинг ёши, характер хусусиятлари ва интеллектуал салоҳиятини баҳолашни ифодаловчи паремияларда акс этиши далилланган.
IV.Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари паремияларида баҳолаш категорияси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот асосида:
 инсоннинг характери, инеллектуал салоҳияти, ёшига доир параметрлар бўйича тавсифий сифатларни баҳолашга мўлжалланган инглиз ва ўзбек паремиялари ҳамда улардаги баҳолаш воситалари таснифидаги тафовутларнинг лингвомаданий мазмуни паремиологик бирликларни яратган халқнинг менталитети, маданияти, тарихи, жуғрофий жойлашуви, мамлакат иқлими ва эътиқоди  билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши хусусидаги назарий мулоҳазалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2018-йилларда бажарилган ОТ-А1-018 “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 28-октябрдаги 01/10-2227-сон маʼлумотномаси). Натижада оламнинг паремиологик манзарасини акс эттирувчи бирликлар орқали у ёки бу халқнинг миллий-маданий хусусиятлари, менталитети, дунёқараши, миллий қадриятларини ёритиш масалалари ўз ечимини топган;
инглиз лингвомаданиятида инсоннинг тавсифий сифатларини мутлақлаштирмаслик, амбивалент баҳолаш етакчилик қилиши паремиологик сатҳ доирасида сабрлилик, ҳалоллик, ботирлик, уятчанлик, меҳнацеварлик сингари ижобий сифатларни айрим вазиятларда салбий баҳоланиши ҳамда салбий сифатлар саналган қўрқоқлик, кўп гапиришлик, ёлғончилик, нодонлик айрим ўринларда ижобий баҳоланганлиги далилланганига доир умумий хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида бажарилган ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигини 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилган “Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023-йил 21-декабрдаги 04/9478-сон маʼлумотномаси). Натижада тадқиқот дарсликни паремияларда баҳо категорияси ва уни ўзбек тили паремияларида акс этишига доир таҳлилий материаллар билан бойишига хизмат қилган;
ўзбек лингвомаданиятида уят консепти атрофида бирлашган андиша, ор, номус, ҳаё, ибо, шарм тушунчалари инсонни ва ундаги ахлоқий меʼёр ва қоидаларни назорат қилувчи, инглиз лингвомаданиятида “фаир плай” адолатли ўйин тушунчаси жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи феноменлар эканлиги паремиологик бирликларда ўз ифодасини топганлиги ҳамда инглиз тили паремиологик олам манзарасида шахс тавсифини баҳолашда индивидуализм ва ўзбек тилида жамоавийликнинг устуворлиги, инглиз тилида баҳони амбивалент характерга эгалиги, соматизмлар фаоллиги, халқ, уй, ёш консептларида намоён бўлиши, ўзбек тилида эса “эл” лексемасининг фаоллиги, инсоннинг ёши, характер хусусиятлари ва интеллектуал салоҳиятини баҳолашни ифодаловчи паремияларда акс этиши далиллангани хусусидаги маълумотлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Узбекистан: а ланд оф мултифариоус гениусес”, “Cомплех оф Имам Букҳари”, “Узбекистан ис а толерант cоунтрй” (ўзбек, рус, инглиз тилларида) номли китобларни тайёрлашда самарали фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 21-декабрдаги 02/577-сон маʼлумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек миллий қиёфасидаги ўзига хос жиҳатлари, қадрият ва анʼаналари бўйича хулосалар чиқаришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish