Ҳакимов Мунисжон Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Жамол Камол ижодининг мавзу кўлами ва ғоявий-бадиий хусусиятлари, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3374.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Очилов Эргаш Зокиржонович, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич, филология фанлари доктори, профессор; Улугʻов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Жамол Камол ижодининг мавзу кўлами, образлар олами, ғоявий-бадиий хусусиятлари ва шоир услубининг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жамол Камол ижодининг ватан, истиқлол, ишқ, табиат, ахлоқ каби бир қатор мавзулар коʻлами ва уларнинг шеър, достон, публисистик мақола сингари адабий матн билан боғлиқ ижтимоий, маърифий, маданий, таълимий мазмунлари очиб берилган;
шоир ижодининг ғоявий-бадиий хусусиятлари ёритилиб, лафз (қонун, бурч ва келишувга садоқат), елкадошлик, меҳмондо'стлик, рози-ризолик, ота-онага ҳурмат каби миллий ва диний бағрикенглик, ўзаро тотувлик, барча миллат-у элатларнинг урф-одатларини эъзозлаш сингари умуминсоний қадриятларга муаллиф ёндашуви далилланган;
Жамол Камолнинг севги-муҳаббат, юртга садоқат, меҳнацеварлик каби мавзуларни ёритишда Ватан, она, дўст, маъшуқа, ошиқ, кўз, деҳқон, ғариб сингари образлардан фойдаланиши давр ва замон ўзгаришларига доир мустақиллик, ватанпарварлик, бунёқкорлик ғояларига ёндашуви асосида исботланган;
Жамол Камолнинг «Шайхурраис», «Навоий муҳаббати», «Файласуф», «Шайхзода» достонлари композиция, сюжет, образлар тизими, маънолар олами каби жиҳатларига кўра очиб берилиб, ташбеҳ, муболаға, ташхис, ружуъ, тарди акс сингари бадиий санъатларнинг шеърий матн мазмунини юзага чиқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамол Камол мавзу кўлами ва ғоявий-бадиий хусусиятлари тадқиқининг илмий хулосалари қуйидаги йўналишларда жорий қилинган:
Жамол Камол ижодининг ватан, истиқлол, ишқ, табиат, ахлоқ каби бир қатор мавзулар коʻлами ва уларнинг шеър, достон, публисистик мақола сингари адабий матн билан боғлиқ ижтимоий, маърифий, маданий, таълимий мазмунлари очиб берилгани билан боғлиқ хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган АЛ-32210302020 «Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб сайт ва электрон платформа яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024 йил 28-мартдаги 356/04-сон маълумотномаси). Натижада Қўқон адабий миҳити вакиллари ижодидаги услубий хослик, анъанавийлик ва маҳорат масалалри ёритилган;
шоир ижодининг ғоявий-бадиий хусусиятлари ёритилиб, лафз (қонун, бурч ва келишувга садоқат), елкадошлик, меҳмондо'стлик, рози-ризолик, ота-онага ҳурмат каби миллий ва диний бағрикенглик, ўзаро тотувлик, барча миллат-у элатларнинг урф-одатларини эъзозлаш сингари умуминсоний қадриятларга муаллиф ёндашуви далилланганига оид янгиликлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104474 «болаларадабиёти.уз» электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш» мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 30-сентябрдаги 04/1-2663 сон маълумотномаси). Натижада платформа ва унинг мобил иловаси вазифалари тўғри белгиланган ва зарурий маълумотлар билан бойитилган;
Жамол Камолнинг севги-муҳаббат, юртга садоқат, меҳнацеварлик каби мавзуларни ёритишда Ватан, она, дўст, маъшуқа, ошиқ, кўз, деҳқон, ғариб сингари образлардан фойдаланиши давр ва замон ўзгаришларига доир мустақиллик, ватанпарварлик, бунёқкорлик ғояларига ёндашуви асосида исботлангани ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат педагогика университетида 2015-2017 йилларда бажарилган Ф-1-118 “Навоий образининг тасвирий ва талқинларига оид ўқув қўлланмани тайёрлаш ва нашр этиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 9-апрелдаги 11-05-16/34-сон маълумотномаси). Бунинг самараси ўлароқ, лойиҳада Жамол Камол ижодида Навоий образининг миллатнинг йўлчи йилдузи, маънавият отаси, буюк гуманист сингари қиёфалари ойдинлаштирилган;
Жамол Камолнинг «Шайхурраис», «Навоий муҳаббати», «Файласуф», «Шайхзода» достонлари композиция, сюжет, образлар тизими, маънолар олами каби жиҳатларига кўра очиб берилиб, ташбеҳ, муболаға, ташхис, ружуъ, тарди акс сингари бадиий санъатларнинг шеърий матн мазмунини юзага чиқариши исботланганига доир хулоисалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат муассасасининг Жамол Камол ҳаёти ва ижодига бағишланган «Умр дафтари» кўрсатуви ҳамда Навоий таваллудининг 582 йиллигига атаб ўтказилган телемарафон ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат муассасасининг 2024-йил 23-апрелдаги 01-16/98-сон маълумотномаси). Натижада Жамол Камол ҳаёти ва ижоди, бугунги ижодкорларнинг Навоийдан илҳомланиши кенг жамоатчиликка етқазилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish