Юсупова Гулчеҳра Юлдошовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак информатика ўқитувчиларининг моделлаштиришга оид компетенсияларини такомиллаштириш”, 13.00.02 - “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6689.
Илмий раҳбар: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий бир марталик кенгаш рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Усманова Наргиза Бахтиёрбековна, техника фанлари доктори, профессор; Эминов Азиз Ғуломович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак информатика ўқитувчиларининг моделлаштиришга оид компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашни моделлаштириш жараёни таълим воситалари ва дидактик талабларни индивидуаллаштириш, рақамли технологиялар соҳасидаги компетенсиялардан фойдаланиш ва талабаларнинг ўзини ўзи ривожлантиришига устуворлик бериш, шунингдек, уларнинг педагогик имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
педагогика ОТМ да бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш модели моделлаштиришга оид компетенсияларни ривожлантириш шарт-шароитларини аниқлаш, шахсга йўналтирилган ёндашув, ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг модул принципи, мотивацион, аналитик, коммуникатив, техник ва педагогик кўникма малакаларнинг шаклланиш динамикасини кузатиш асосида такомиллаштирилган;
моделлаштиришга оид компетентликни такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари замонавий компютерли лойиҳалаш тизимларидан модулли ўқитишда акс (тескари) алоқанинг интерактивлигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш, дидактик синтезлаш ва дидактик-методик материалларни такомиллаштиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш самарадорлиги касбий компетентликни такомиллаштиришни моделлаштириш ва прогнозлаш, аралаш ўқитиш, баҳолашнинг адекват мезонлари ва методик захираларни тажрибада синаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак информатика ўқитувчиларининг моделлаштиришга оид компетентлигини такомиллаштириш  бўйича олинган натижалар асосида:
 бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашни моделлаштириш жараёнини таълим воситалари ва дидактик талабларни индивидуаллаштириш, рақамли технологиялар соҳасидаги компетенсиялардан фойдаланиш ва талабаларнинг ўзини ўзи ривожлантиришига устуворлик бериш, шунингдек, уларнинг педагогик имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Информатика ва рақамли технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғи асосида берилган 635784-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг информатика ва рақамли технологияларини ўқитишга тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган шарт-шароитлар яратилган;
педагогика ОТМ да бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш моделини моделлаштиришга оид компетенсияларни ривожлантириш шарт-шароитларини аниқлаш, шахсга йўналтирилган ёндашув, ижодий компетенсияларни ривожлантиришнинг модул принципи, мотивацион, аналитик, коммуникатив, техник ва педагогик кўникма ва малакаларнинг шаклланиш динамикасини кузатиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ахборот тизимлари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғи асосида берилган 606061-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларининг таълим соҳасида рақамли билим ва компетенсиялари даражасини ошириш имконятлари 13 % оширилган;
 моделлаштиришга оид компетентликни такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари замонавий компютерли лойиҳалаш тизимларидан модулли ўқитишда қайта алоқанинг интерактивлигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш, дидактик синтезлаш ва дидактик-методик материалларни такомиллаштиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Информатика ва рақамли технологиялар” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғи асосида берилган 635784-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, информатика ўқитиш методикасини такомиллаштириш ва ўқитувчиларнинг таълим муҳитига муваффақиятли мослашиш компетентлигини 13% ривожлантиришга эришилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлаш самарадорлигини касбий компетентликни такомиллаштиришни моделлаштириш ва прогнозлаш, аралаш ўқитиш, баҳолашнинг адекват мезонлари ва методик захираларни тажрибада синаш асосида такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар “Ахборот тизимлари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғи асосида берилган 606061-сон нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларини моделлаштиришга ўргатишнинг методик таъминотини яхшилаш, уларнинг замонавий таълим талабларига тайёрлигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish