Бабаева Махфуза Абдуваитовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида дастурий таъминотни яратиш орқали ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш (7-8-синф)”, 13.00.06 – Рақамли талим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
         Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2965.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжаҳон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Холмурод Абдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 7-8-синф ўқувчиларида тайанч компетенсийаларни ривожлантиришнинг интегратив ёндашув асосида дастурий таъминот яратиш ва жорий этиш методикасига оид тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини интегратив ёндашув асосида ривожлантиришнинг педагогик-дидактик имкониятлари ўқитишнинг электрон таълим ресурсини яратиш талабларини таълимий мақсадлар мазмунига адаптив мослаштириш ҳамда интерфаол жадвал, рақамли электрон ресурслар, амалий топшириқлар каби дидактик материалларни оддийдан мураккабга қараб изчил киритиб бориш асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида дастурий таъминотни яратиш орқали ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш модели электрон таълим ресурсларга қўйиладиган педагогик, дидактик, психологик талаблар мазмунини шакллантирувчи ахборот базалари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ўз ўзини бошқариш, wеб дастурлаш бўйича билим, кўникмаларини ривожлантиришга асосланган компонентларни ижтимоий буюртма эҳтиёжларига мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашувга асосланган дастурий таъминот асосида ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш методикаси дарс-ўқитувчи, ўқитувчи - ўқувчи, ўқувчи - электрон ўқув материаллари, ўқувчи-педагогик технология, ўқувчи – таянч компетенсиялар компонентлари орасидаги интегратив яхлитликни таъминлаш ҳамда ахборотларни қайта ишлашга йўналтирилган ижодий-ишчан муҳит яратиш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида дастурий таъминотни яратиш орқали ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги назарий, амалий ва интеграциялашган машғулотларда ўқитиш самарадорлиги динамиклигини таъминлаш  ҳамда баҳолаш мезонлари обективлигини қиёсий ўрганишга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Интегратив ёндашув асосида дастурий таъминот яратиш орқали таянч компетенсияларни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларнинг таянч компетенсияларини интегратив ёндашув асосида ривожлантиришнинг педагогик-дидактик имкониятлари ўқитишнинг электрон таълим ресурсини яратиш талабларини таълимий мақсадлар мазмунига адаптив мослаштириш ҳамда интерфаол жадвал, рақамли электрон ресурслар, амалий топшириқлар каби дидактик материалларни оддийдан мураккабга қараб изчил киритиб бориш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи асосида берилган 438176 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида дастурий таъминот яратиш орқали таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
интегратив ёндашув асосида дастурий таъминотни яратиш орқали ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш модели электрон таълим ресурсларга қўйиладиган педагогик, дидактик, психологик талаблар мазмунини шакллантирувчи ахборот базалари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ўз ўзини бошқариш, wеб дастурлаш бўйича билим, кўникмаларини ривожлантиришга асосланган компонентларни ижтимоий буюртма эҳтиёжларига мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи асосида берилган 438176 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида дастурий таъминот яратиш орқали таянч компетенсияларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
интегратив ёндашувга асосланган дастурий таъминот асосида ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш методикаси дарс-ўқитувчи, ўқитувчи - ўқувчи, ўқувчи - электрон ўқув материаллари, ўқувчи-педагогик технология, ўқувчи – таянч компетенсиялар компонентлари орасидаги интегратив яхлитликни таъминлаш ҳамда ахборотларни қайта ишлашга йўналтирилган ижодий-ишчан муҳит яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи асосида берилган 438176 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, интегратив ёндашувга асосланган дастурий таъминот асосида ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
интегратив ёндашув асосида дастурий таъминотни яратиш орқали ўқувчиларда таянч компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги назарий, амалий ва интеграциялашган машғулотларда ўқитиш самарадорлиги динамиклигини таъминлаш  ҳамда баҳолаш мезонлари обективлигини қиёсий ўрганишга изчил устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29 сентябрдаги 438-сонли буйруғи асосида берилган 438176 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда таянч компетенсияларни интегратив ёндашувга асосланган дастурий таъминот асосида ўқитиш самарадорлигини аниқлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish