Авазова Дурдона Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак  бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Бакиева Хилола Сапаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кенжаева Муҳайё Абдумурадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак  бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари касбий-методик ривожлантиришга йўналтирилган, ўз-ўзини фаоллаштиришнинг таркибий тамойилларининг интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда таълим субектлари қайта алоқасини таъминлашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлаш жараёни педагогик компонентларнинг амалиёт билан боғлиқлик даражасини ошириша, тарбия ва ривожлантирувчи таълим тамойилларидан фойдаланиш ҳамда мавжудлик, интенсив ижодкорлик кўрсаткичларини халқаро баҳолаш дастурларига интенсив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС  халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлаш самарадорлиги мотивацион-креатив, когнитив-жараёнли босқичлар узлюксизлигини таъминлашга қаратилган педагогик микромуҳитни шакллантириш ҳамда баҳолаш мезонларининг мазмунини истиқболдаги натижадорлик пропорсионаллигига бевосита боғлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда тайёрлаш методикаси анъанавий коммуникатив ва интерактив методларнинг ривожлантирувчи-фаол элементларини таҳлилий аниқлаш ҳамда таълим соҳасига мос мантиқий топшириқларни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантиришга оид натижалар асосида:
бўлажак  бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари касбий-методик ривожлантиришга йўналтирилган, ўз-ўзини фаоллаштиришнинг таркибий тамойилларининг интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда таълим субектлари қайта алоқасини таъминлашга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар  “Она тили-ўқитиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 04-июлдаги ”11/3.1”-сонли қарорига асосан берилган 2024/254У-405 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлаш имкони кенгайтирилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлаш жараёни педагогик компонентларнинг амалиёт билан боғлиқлик даражасини ошириша, тарбия ва ривожлантирувчи таълим тамойилларидан фойдаланиш ҳамда мавжудлик, интенсив ижодкорлик кўрсаткичларини халқаро баҳолаш дастурларига интенсив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Она тили-ўқитиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси”  номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 04-июлдаги ”11/3.1”-сонли қарорига асосан берилган 2024/254У-405 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлашнинг педагогик компонентлари, илмий методик асосларини тизимлаштиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС  халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлаш самарадорлиги мотивацион-креатив, когнитив-жараёнли босқичлар узлюксизлигини таъминлашга қаратилган педагогик микромуҳитни шакллантириш ҳамда баҳолаш мезонларининг мазмунини истиқболдаги натижадорлик пропорсионаллигига бевосита боғлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Она тили-ўқитиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 04-июлдаги ”11/3.1”-сонли қарорига асосан берилган 2024/254У-405 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга тайёрлаш орқали ўқиш саводхонлигини ривожлантириш диагностикаси шакллантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишда тайёрлаш методикаси анъанавий коммуникатив ва интерактив методларнинг ривожлантирувчи-фаол элементларини таҳлилий аниқлаш ҳамда таълим соҳасига мос мантиқий топшириқларни босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Она тили-ўқитиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 04-июлдаги ”11/3.1”-сонли қарорига асосан берилган 2024/254У-405 рақамли нашр рухсатномаси).   Натижада, ўқитишда анъанавий коммуникатив методларнинг электрон дидактик воситалар билан узвий алоқасини таъминлаш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish