Ибрагимова Ирода Артикмашрабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умиимий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Поетик тафаккуминг лисоний репрезентациялашуви (ХХ аср ўзбек шеърияти мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1544.
Илмий раҳбар: Розикова Гулбаҳор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади поетик тафаккур лисоний репрезентациялашувини ХХ асминг иккинчи ярмида яшаб ижод этган Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф, Фахриёр каби ижодкорлар асарлари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оламнинг лисоний ва индивидуал лисоний манзараси, тил ва тафаккур муносабати, поетик матн, когнитив поетика юзасидан жаҳон ва ўзбек тилшунослигида амалга оширилган тадқиқот ишлари умумлаштирилган, поетик матнларнинг бошқа матн турларидан фарқли хусусиятлари; индивидуал лисоний манзара алоҳида олинган шахсларнинг когнитив, ментал, психологик ва лингвистик имкониятлари билан боғлиқ бўлиши; поетик матнларда репрезентатив, референтатив, конатив, эстетик, экспрессив-информатив, эмотив каби функсиялар фаол қўлланиши ва бевосита бу функсиялар поетик тафаккурнинг лисоний репрезентациялашувида муҳим аҳамият касб этиши аниқланган;
поетик матнларда шоир “мен”ининг акс этиши, яъни Фахриёр ижодида ўхшатишлар, ўзига хос шеърий услуб етакчилик қилиши; Шавкат Раҳмон ижодида лисоний воситаларнинг ўз тагмаъносига эгалиги; Рауф Парфи услубига хос хусусият унинг ижодида товушлар, сўзлар, жумлалар такрорига, бўғинлар уйғунлигига, дунёни ранглар воситасида ифодалашга эътибор қаратилгани прагматик ва конгнитив асосларда исботланган;
индивидуал-муаллиф оламининг тасвирига хос энг муҳим таркибий қисми бадиий консепт ёзувчи ёки шоир онгида унинг тажрибаси, воқелик ҳақидаги билими, ўзига хос ҳис-туйғулари, ғоялари, ҳаётий маълумотлари асосида шаклланадиган маълум бир психик борлиқ сифатида намоён бўлиши ижодкорлар асарларидаги муҳаббат, вақт ва тоғ консептлари асосида далилланган;
поетик тафаккурнинг лисонив воситалар орқали ифодаланиши Шавкат Раҳмон, Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва Фахриёр асарларида қўлланган поетик метафоралар, окказионал ва ноодатий бирикмалар замонавий лингвистик илмий-назарий ва амалий қарашлар асосида таҳлилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
оламнинг лисоний ва индивидуал лисоний манзараси, тил ва тафаккур муносабати, поетик матн, когнитив поетика юзасидан жаҳон ва ўзбек тилшунослигида амалга оширилган тадқиқот ишлари умумлаштирилган, поетик матнларнинг бошқа матн турларидан фарқли хусусиятлари; индивидуал лисоний манзара алоҳида олинган шахсларнинг когнитив, ментал, психологик ва лингвистик имкониятлари билан боғлиқ бўлиши; поетик матнларда репрезентатив, референтатив, конатив, эстетик, экспрессив-информатив, эмотив каби функсиялар фаол қўлланиши ва бевосита бу функсиялар поетик тафаккурнинг лисоний репрезентациялашувида муҳим аҳамият касб этиши аниқланган хулоса ва тавсиялардан 2019-2021-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 11-июлдаги 04/1-1816-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон луғат когнитив поетикага оид маълумотлар ва зарурий тушунчалар билан бойитилган;
поетик матнларда шоир “мен”ининг акс этиши, яъни Фахриёр ижодида ўхшатишлар, ўзига хос шеърий услуб етакчилик қилиши; Шавкат Раҳмон ижодида лисоний воситаларнинг ўз тагмаъносига эгалиги; Рауф Парфи услубига хос хусусият унинг ижодида товушлар, сўзлар, жумлалар такрорига, бўғинлар уйғунлигига, дунёни ранглар воситасида ифодалашга эътибор қаратилгани прагматик ва конгнитив асосларда исботланган хулосалардан 2021-2023-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ИЛ-402104474. “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 11-июлдаги 04/1-1817-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари лойиҳа доирасида яратилган электрон платформа ва унинг мобил иловасининг янги маълумотлар билан бойишига хизмат қилган;
индивидуал-муаллиф оламининг тасвирига хос энг муҳим таркибий қисми бадиий консепт ёзувчи ёки шоир онгида унинг тажрибаси, воқелик ҳақидаги билими, ўзига хос ҳис-туйғулари, ғоялари, ҳаётий маълумотлари асосида шаклланадиган маълум бир психик борлиқ сифатида намоён бўлиши ижодкорлар асарларидаги муҳаббат, вақт ва тоғ консептлари асосида далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 17-июл кунги “Бедорлик” номли эшиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 8-августдаги 04-36-924-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттириш ёш авлодни халқимизнинг буюк моддий ва маънавий меросига ҳурмат, она тилимизга муҳаббат руҳида тарбиялашга, уларнинг билимларини оширишга хизмат қилган.