Козиева Иқбол Комилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Ўзбек ва рус тилларидаги антропонимларнинг лексик-семантик тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2257.
Илмий раҳбар: Киличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Мухаммадовна, филология фанлари доктори, профессор; Гафуров Бахтиёр Зокирович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус тилларида антропонимик бирликларнинг лексик-семантик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва рус тилларидаги антропонимларнинг лексик-семантик моҳияти ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, синтагматик ва парадигматик муносабатлари, миллий-маданий жиҳатлари, ўтмиш тарихи, этнографияси, аждодларининг турмуш тарзи, диний-фалсафий қарашлари, эътиқоди, орзу-армонлари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги асосланган;
қиёсланаётган тиллардаги антропонимик бирликларнинг  лексик-семантик хусусияти, этимологияси ва ясалиш усуллари категориялаш, индивидуализасиялаш, тавсифловчи мотивлар воситасида қизлар исмининг табиий обектлар (23 та), уй-рўзғор ва маиший буюмлар (6 та), истак ва орзулар (21 та), диний тушунча ва тасаввурлар (6 та) каби семантик гуруҳлари; йигитлар исмининг эса ижобий хислат, истак ва орзулар (25 та), ёввойи ҳайвонлар (17 та) сингари семантик гуруҳлари негизида  шаклланиши далилланган;
ҳар иккала тил антропонимлари ҳар икки жинс вакилларига мансублиги, структур-грамматик шаклига кўра содда, ясама ва қўшма турларининг лексик ва семантик ўхшашликлар билан бир қаторда, апеллятив бирликнинг антропонимга ўтиши жараёнида рус тилидаги от, сифат, феъл ва сифатдошнинг киши исмига кўчиш ҳолатлари, ўзбек тили антропонимларида эса таркиби от, сифат, сон, феъл ва унинг турли шаклларининг исмга айланиш хусусиятлари аниқланган;
ўзбек ва рус тилларидаги антропонимик бирликларнинг функсионал вазифалари кишининг яшаш манзили, этник қатлами, тана тузилиши, касби-кор, мавқе, мансаб, унвон, иш қуроллари номларини нутқий жараёнларда воқелантириш ҳамда когерентлигини таъминлаш билан боғлиқ экспрессив-эмостионал хусусиятлар билан шартланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларидаги антропонимларнинг лексик-семантик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида:
ўзбек ва рус тилларидаги антропонимларнинг лексик-семантик моҳияти ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, синтагматик ва парадигматик муносабатлари, миллий-маданий жиҳатлари, ўтмиш тарихи, тили, этнографияси, аждодларининг турмуш тарзи, диний-фалсафий қарашлари, эътиқоди, орзу-армонлари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Оʻзбек адабиёти тарихи” номли коʻп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 20-апрелдаги 04/1-999-сон маълумотномаси). Натижада ҳар икки тилда ҳам исмлар жинс категориясини акс эттириши ва икки тилда ҳам ҳар икки жинс вакилларига мансуб исмлар мавжудлиги билан богʻлиқ қарашлар лойиҳа ҳуқуқий асосларининг бойиш имконини берган;
қиёсланаётган тиллардаги қизлар исмининг семантик гуруҳлари табиий обектлар 23 та // уй-рўзғор ва маиший буюмлар 6 та // истак ва орзулар 21 та // диний тушунча ва тасаввурлар 6 та; йигитлар исмининг семантик гуруҳлари эса ижобий хислат, истак ва орзулар 25 та // ёввойи ҳайвонлар 17 та номларини англатувчи сўзлардан шаклланган антропонимларнинг лексик-семантик хусусияти, этимологияси ва ясалиш усуллари категориялаш, индивидуализастиялаш, тавсифловчи мотивлар орқали намоён бўлишигага оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-мартдаги 578/02-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва рус антропонимларининг чоғиштирма таҳлили уларни шакллантиришнинг грамматик усуллари, лексик ва семантик ўхшашликлари, антропонимларини шакллантиришнинг морфологик усулларини акс эттиришга хизмат қилиш имкониятлари очиб берилган;
ҳар иккала тил антропонимлари ҳар икки жинс вакилларига мансублиги, структур-грамматик шаклига кўра содда, ясама ва қўшма турларининг лексик ва семантик ўхшашликлар билан бир қаторда, апеллятив бирликнинг антропонимга ўтиши жараёнида рус тилидаги от, сифат, феъл, сифатдошнинг киши исмига кўчиш ҳолатлари, ўзбек тили антропонимларида эса таркиби от, сифат, сон, феъл ва унинг турли шакллари исмга айланиш хусусиятларига доир назарий ва амалий материаллардан Бухоро шаҳридаги Рус маданий марказида мактаб, лицей ва коллеж ўқитувчилари учун “Лексико-семантическое исследование антропонимов в узбекском и русском языках” семинар-машғулот ташкил қилишда унумли фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданий марказининг 2023-йил 10-февралдаги 02-10-сон маълумотномаси). Натижада семинар иштирокчилари ўзбек ва рус тилларидаги антропонимларнинг лексик-семантик хусусиятлари борасида батафсил билимга ва тегишли маълумсотларга эга бўлишган;
ўзбек ва рус тилларидаги антропонимик бирликларнинг функсионал вазифалари, уларнинг яшаш манзили, этник қатлами, тана тузилиши, касби-кор, мавқе, мансаб, унвон, иш қуроллари номларини нутқий жараёнларда воқелантириш ҳамда когерентлигини таъминлашдаги иштироки экспрессив-эмостионал хусусиятлар билан шартланганлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Диёр”  кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 5-апрелдаги 01-09-95-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги кучайтирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish