Холикова Нодира Джохонгировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек жадид адабиётида хотин-қизлар образининг поетик такомили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Fil229.
Илмий маслаҳатчи: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Афоқова Нодира Маҳмудовна, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Нормат Темирович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек жадид адабиётида хотин-қизлар образининг тадрижий такомилини очиб бериш, лирик, эпик ва драматик асарлардаги образлар мисолида аёл дунёқараши ва фаолиятидаги ўсиш жараёни бадиий талқинининг эволюцион босқичларини аниқлаш ҳамда илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизлар образининг генезиси ва тадрижий такомили Қуръони каримда зикр этилган Марям, Ойша, Билқис ва Зулайхо сингари аёллардан Хоразмий, Саййид Қосимий, Алишер Навоий асарларидаги ёр тимсолигача, Заҳириддин Бобурнинг улуғ онаси Эсон Давлатбегимдан жадид шоиру адиблар шеърий, насрий ва драматик асарларидаги персонажларгача эволюцион жараённи ўтагани асосланган;
жадид шеъриятида хотин-қизлар образи эзгулик ва қабоҳат, маърифат ва жаҳолат, эрк ва истибдод ўртасидаги курашни ифода этгани, аёл мустамлака исканжасида қолган Туркистон рамзи сифатида эстетик идеал даражасига юксалгани, Ватан ва миллат тараққийси тимсоли ўлароқ тасвирлангани очиб берилган;
ўзбек жадид насри мисолида хотин-қизлар образи маърифат ва орият (“Янги саодат”, Марям), ҳаё ва ибо (“Ўткан кунлар”, Кумуш), қатъият ва жасорат (“Меҳробдан чаён”, Раъно), шарқона андиша ва хоксорлик (“Кеча ва кундуз”, Зеби), мутелик ва ҳақсизлик қурбони (Чўлпон ҳикоялари, Шарофатхон ва Гавҳарой) тимсоли сифатида давр, муҳит ҳамда ўзбек аёллари табиатига хос миллий хусусиятларни акс эттиргани, ўзбек қизлари характери такомиллашувида муҳим ўрин тутгани далилланган;
жадид драмаларида аёллар бош образ сифатида ижодкор консепсиясини ифодалагани, ижтимоий-сиёсий муҳит ва бош қаҳрамонлар фожеий қисмати, диний мутаассиблик ва аёл бахти ўртасидаги зиддият фонида персонаж руҳияти ва кечинмалари, изтироблари-ю қувончлари, ўткир фаросати ва закоси драматик тасвирлангани исботланган;
шеъриятда лирик, насрда эпик, саҳна асарларида эса драматик тасвир воситасида аёл образи тасвири тадрижий равишда такомилга эришгани, миллий руҳиятнинг реалистик тасвири етакчилик қилгани, ўзбек ва “Европа аёли” образларига юкланган эстетик функсия ижодкор бадиий ниятини акс эттиргани, хотин-қизлар образи тасвирида поетик нутқнинг муболаға, метафора, қарғиш, какофемизм ва эвфемизм сингари турлари санъаткорона қўллангани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек жадид адабиётида хотин-қизлар образининг поетик такомили тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жадид шеърияти, насри ва драмаларида хотин-қизлар образи ижодкор консепсиясини ифодалагани, маърифат ва орият (Марям), ҳаё ва ибо (Кумуш), қатъият ва жасорат (Раъно), шарқона андиша ва хоксорлик (Зеби), мутелик ва ҳақсизлик қурбони (Шарофатхон ва Гавҳарой) сифатида давр, муҳит ҳамда ўзбек аёли табиатига хос миллий хусусиятларни акс эттиргани, мустамлака исканжасида қолган Туркистон рамзи сифатида эстетик идеал даражасига юксалгани, Ватан ва миллат тараққийси тимсоли ўлароқ тасвирланганига доир хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жидлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-1224-сон маълумотномаси). Натижада уч адабий тур – лирик, эпик ва драмактик асарлар мисолида жадид адабиётида хотин-қизлар образининг генезиси ва тадрижий такомили, аёл образига юкланган эстетик вазифа, ижтимоий-сиёсий муҳит ва бош қаҳрамонлар фожеий қисмати, эрк ва озодлик ғояларининг бадиий ифодасига доир тамойиллар ишлаб чиқилишига асос бўлган;
хотин-қизлар образининг генезиси ва ўзбек мумтоз адабиётидаги бадиий тадрижи Қуръони каримда зикр этилган Марям, Ойша, Билқис ва Зулайхо сингари аёллардан “Қисаси Рабғузий”даги персонажларгача, Хоразмий “Муҳаббатнома”сидан Алишер Навоий “Хамса”сидаги образларгача такомилга эришганига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “ИЛ-52 тур-21091433” рақамли “Ўзбек миллий маданиятига хос атамаларга оид мақолалар базасини яратиш” (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-1223-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ижодидаги Ширин, Меҳинбону ва Хадичабегим сингари хотин-қизлар образини яратишдаги ижодий анъаналар Бобур шеърияти, Саййид Қосимий “Илоҳийнома”си ва жадид адабиётида давом эттирилгани; жадид шоиру адиблар шеърий, насрий ва драматик асарларидаги хотин-қизлар образи қадимги давр ва Алишер Навоий асарларидан бошлаб эволюцион жараённи ўтагани ҳақидаги илмий хулосалар электрон платформа материалларининг давр нуқтайи назаридан хилма-хиллигини таъминлаган;
шеъриятда лирик, насрда эпик, саҳна асарларида эса драматик тасвир воситасида аёл образи тасвири тадрижий равишда такомиллаша боргани, миллий руҳиятнинг реалистик тасвирига эришилгани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган “ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-1225-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва “Эвропа аёли” образларига юкланган эстетик функсия ижодкор бадиий ниятини акс эттириб, эстетик тафаккурни бойитганига, хотин-қизлар образи тасвирида лингвопоетик нутқнинг муболаға, метафора, қарғиш, какофемизм ва эвфемизм каби турлари санъаткорона қўллангани билан боғлиқ фикрлар ўзбек адабиёти кўп тилли электрон платформасини янги материаллар билан бойитишга хизмат қилган;
жадид шеъриятида хотин-қизлар образи эволюцияси, аёл Ватан ва Миллат рамзи сифатида эстетик идеал даражасига юксалгани, жадид насрида хотин-қизлар образи маърифат ва орият (Марям), ҳаё ва ибо (Кумуш), қатъият ва жасорат (Раъно), шарқона андиша ва хоксорлик (Зеби), мутелик ва ҳақсизлик қурбони (Шарофат, Гавҳарой) тимсоли сифатида давр, муҳит ҳамда ўзбек аёли табиатига хос миллий хусусиятларни акс эттиргани, шунингдек, жадид драмаларида аёллар бош образ сифатида ижодкор консепсиясини ифодалаганига доир илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу”, “Тарихий савол”, “Жавоҳир” ва “Тақдимот” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 10.05.2024-йилдаги 06-28-587-рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.