Алимарданов Элёр Илхом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм диалектал зонасида ўзбек ва туркман шеваларининг ўзаро таъсири (контактологик аспектда)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2806.
Илмий раҳбар: Аширбоев Самихон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Норбоева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм диалектал зонасидаги ўзбек ва туркман шеваларининг ўзаро таъсири, шу муаммо ичида улардаги фонетик, морфологик, лексик мослик ва фарқларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили ва шеваларининг тараққиёт хусусиятларида тил контактлари алоҳида ўринга эга бўлиб, Хоразм диалектал зонасидаги ўзбек-туркман тил контактининг етакчи масаласи – тил (шева) контакти илк бор очиб берилган;
Хоразм диалектал зонасидаги ўзбек-туркман контакти мавжуд ареаллар, улардаги аҳоли таркиби, миқдори ҳақидаги маълумотлар аниқланган ва уларнинг изоглоссалар тизими белгиланган, бу ареалдаги аҳоли ижтимоий ҳаётининг тилда (шевада) намоён бўлиши асосланган;
Хоразм диалектал зонасидаги икки тил(шева)га хос тил қонунларининг амал қилиши, фонетик-фонематик яқинлик, лексик-семантик, морфологик ва морфонологик хусусиятлар билан боғлиқ лингвистик жараёнлар аниқланган;
Хоразм диалектал зонасида икки тил (шева) амал қиладиган ареалдаги оралиқ шеваларнинг ўзбек тили ва туркий тиллар тараққиётида ўрни белгиланган ҳамда уларнинг лингвистик хусусиятларига ойдинлик киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм диалектал зонасидаги ўзбек ва туркман шеваларининг ўзаро алоқаси бўйича олинган илмий натижалар:
ўзбек тили ва шеваларининг тараққиёт хусусиятларида тил контактлари алоҳида ўринга эга бўлиб, Хоразм диалектал зонасидаги ўзбек-туркман тил контактининг етакчи масаласи – тил (шева) контакти илк бор очиб берилганлиги ҳамда Хоразм диалектал зонасидаги ўзбек-туркман контакти мавжуд ареаллар, улардаги аҳоли таркиби, миқдори ҳақидаги маълумотлар аниқланган ва уларнинг изоглоссалар тизими белгиланган, бу ареалдаги аҳоли ижтимоий ҳаётининг тилда (шевада) намоён бўлиши асосланганлигига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 21-октябрдаги 826-сон маълумотномаси). Натижада хизмат кўрсатиш обектларига ном қўйиш жараёнини енгиллаштириш, муқобилларини топишда манба бўлиб хизмат қилган.
Хоразм диалектал зонасидаги икки тил(шева)га хос тил қонунларининг амал қилиши, фонетик-фонематик яқинлик, лексик-семантик, морфологик ва морфонологик хусусиятлар билан боғлиқ лингвистик жараёнлар аниқланганлиги Хоразм диалектал зонасида икки тил (шева) амал қиладиган ареалдаги оралиқ шеваларнинг ўзбек тили ва туркий тиллар тараққиётида ўрни белгиланган ҳамда уларнинг лингвистик хусусиятларига ойдинлик киритилганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 25-июндаги 01/6-1684-сон маълумотномаси). Натижада платформадаги туркий адабий тиллар билан бирга шеваларга хос бўлган тарихий фраземаларнинг акс этиши ушбу электрон дастурнинг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish