Усенов Султан Халқназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистондаги “Ийшан қалъа” тарихий-маданий ёдгорлиги тарихи (ХВИИИ-ХХ асрлар)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:.B.2024.1. PhD/Tar1825
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Курбанова Земфира Ибрагимовна, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим.  
Худайбергенов Комилжон, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистондаги “Ийшан қалъа” тарихий-маданий мажмуасининг вужудга келиши ҳамда умумий ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ асрнинг бошига келиб қорақалпоқлар орасида маънавий ҳаётида Ислом динининг аҳамияти ортиб, эшонлик институтига алоҳида рол берилиши, эшонларнинг ислом динининг тарғиботчилигидан ташқари, одамлар орасида кўплаб ижтимоий ва ижтимоий муаммоларни ечишда ҳал қилувчи ва тажовузкор кучларга қарши халқни бирлаштирувчи қатламга айланганлиги очиб берилган;
ХВИИИ-ХИХ асрларда Имом эшон мозори жойлашган ҳудудда масжидлар, мадрасалар ва бошқа диний муассасаларни ўз ичига олган мажмуанинг шаклланиши  қорақалпоқ эшон ва хўжалар томонидан  мактаб ва мадрасаларни ҳам очилишига туртки бўлиб, ХИХ асрнинг ўрталарига келиб, асосан, Хива ва Бухоро мадрасаларида таълим олган ёш қорақалпоқларнинг ўз ватанларида ўқиши учун қулай шароит яратганлиги асосланган;
“Ийшан қалъа”нинг диний марказ бўлиши баробарида Жанубий Оролбўйи минтақаси ҳудуд табиий шароити ва сув йўллари мавжудлиги боис ХИХ аср охирига келиб Орол денгизи аҳолисининг кенг савдо-сотиқ алоқаларига тортилиши, шаҳарлараро савдо алоқалари ривожланишига туртки бўлган ҳолда жамиятнинг иқтисодий жиҳатдан барқарорлашишига олиб келганлиги далилланган;
Октябр тўнтарилишидан сўнг Амударё бўлимида собиқ мустамлакачилар ва чор амалдорларнинг қўним топиши ортидан  кураш майдонига айланиб қолиши, маҳаллий аҳолининг ҳарбий амалиётлар давомида “Ийшан қалъа”га яшириниши нодир тарихий-маданий мажмуа – “Ийшан қалъа” биноларининг қаттиқ шикастланиши баробарида ўлканинг маънавий маркази сифатида аҳамиятини ҳам йўқотганлиги очиб берилган.
 Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
Тадқиқотнинг натижаларининг илмий аҳамияти тадқиқот материаллари ва хулосаларидан Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти, шаҳар ва қишлоқлар тарихига оид умумлаштирувчи асарлар ҳамда илмий-оммабоп китобларни ёзишда қорақалпоқларнинг маънавий маданияти тарихини ёзиш, музейлар, кутубхоналар, халқ маданиятини сақлаш ва ривожлантириш марказларининг амалий ишларида, туризм саноатини ривожлантиришда, шунингдек, турли хил таълим муассасаларида махсус курсларни тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: ишнинг хулосалари хавфсизлик чоралари, таъмирлаш-тиклаш ишлари ва Қорақалпоғистоннинг тарихий, маданий ва табиий ёдгорликларидан оқилона фойдаланиш маҳаллий ҳокимият органларининг кичик бизнес ва маданият ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ташкил этиш, нотижорат секторни молиялаштиришнинг ноанʼанавий шаклларини, ижтимоий-маданий хизматлар ва туризмни ривожлантириш орқали маҳаллий бюджетларни тўлдиришнинг янги усулларини жорий этишга хизмат қилади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: “Ийшан қалъа” тарихий-маданий мажмуасининг ХВИИИ–ХХ аср бошида ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётда тутган ўрнини белгилаш, тадқиқ этиш мобайнида олинган илмий натижалар асосида:
“Ийшан қалъа” ёдгорлиги тоʻғрисидаги маълумотлар, Имом эшон хизматлари ҳақидаги тарихий материаллар, Қумўзак эшоннинг невараси “Хан Махсум” фаолияти тоʻғрисида тарихий аҳамиятга эга боʻлган материаллар Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти музейи экспонатларида фойдаланилди (Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлигининг  2024-йил 7- июн' №2-03/1300 маълумоти). Ушбу тарихий материаллар Республикамиз музейларига ташриф буюрган чет эл фуқороларининг асл тарихимиз тоʻғрисидаги қарашларининг шаклланишида, айниқса, ёшларимизнинг тарихий меросларга муносабатлари асосида уларда ватанпарварлик  ҳиссисини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
 “Ийшан қалъа” тарихий-маданий мажмуаси ХИХ-ХХ асрлардаги Қорақалпоғистонда диний ва маданият ривожланишнинг асосий мезонлари сифатида, меʼморий кўриниш ҳосил қилиши, маданий мероснинг енг муҳим жиҳати бўйича сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш натижалардан Ичанқалъа тарихий-маданий ёдгорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-йил 7- июн' №01-03/03-308  маълумоти). Натижада давлат муҳофазасига олинган меʼморий ёдгорликларни сақлаш ва реконструкция қилиш харажатларини ички туризм ҳисобига йўналтириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.
“Ийшан қалъа” тарихий мажмуаси майдонинг ташкил топиши, қурилиши жараёнлари, асосчиси Атағулла эшон Имом эшон ўғли ҳақида маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимияти томонидан халқаро туристик йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимияти 2024-йил 7- июн' №01-362 маълумоти). Натижада, Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳудудида жойлашган “Ийшан қалъа” тарихий-маданий мажмуаси халқаро туристик йўналиш харитага киритилди.
Октябр тўнтарилишидан сўнг Амударё бўлимида собиқ мустамлакачилар ва чор амалдорларнинг қўним топиши ортидан  кураш майдонига айланиб қолиши, маҳаллий аҳолининг ҳарбий амалиётлар давомида “Ийшан қалъа”га яшириниши нодир тарихий-маданий мажмуа – “Ийшан-қалъа” биноларининг қаттиқ шикастланиши баробарида ўлканинг маънавий маркази сифатида аҳамиятини ҳам йўқотганлиги билан боғлиқ натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимиятига берилди (Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимияти 2024-йил 7- июн' №01-362 маълумоти). Натижада, Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳудудида жойлашган “Ийшан қалъа” тарихий-маданий мажмуаси халқаро туристик йўналиши бўйича хизматлар пакети ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish