Ражабова Динора Шавкатовнанинг фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Абдулла Болтаев материалларининг Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги илмий аҳамияти (Хоразм воҳаси мисолида)»,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:. В2023.1.PhD/Tar1327
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Раҳмонова Юлдузхон Мадиримовна, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Маткаримова Садоқат Максудовна, Тарих фанлари доктори (DSc), дос.
Худайберганов Камилжан, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдулла Болтаев томонидан ёзилган илмий меросни тадқиқ этиш ва Ўзбекистон тарихининг ажралмас қисми бўлган Хоразм тарихига оид янги материалларни илмий муомалага киритиш мазкур тадқиқотнинг мақсадини ташкил этади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотда илк бора А.Болтаев материалларидаги маълумотлар изчил илмий таҳлил қилинганлиги ва улардаги маълумотлар архив ҳужжатлари маълумотлари, турли манбаларда келтирилган матнлар билан қиёсий таҳлил қилинганлиги ҳамда уларга муайян аниқликлар киритилганлиги, уларнинг кўпчилиги бугунги кунда сақланиб қолмаганлиги боис ушбу ҳужжатлар муҳим илмий қимматга эга эканлиги очиб берилган.
А.Болтаев дафтарларидаги маълумотларни чуқур таҳлил қилиш асосида, Хива хонлигида хон ҳокимияти ёш хиваликлар талаб қилган замонавийлаштириш сиёсатига қарши бўлганлиги, Асфандиёрхон бу борада ҳам Россия империяси ҳукумати, ҳам Жунаидхон билан ҳамкорликда иш юритиб, “мустабид хон” тузумини сақлаб қолишга ҳаракат қилганлиги борасидаги эски қарашлар ҳақиқатга зид эканлиги, хон ҳокимияти ҳам мамлакатда замонавийлаштириш сиёсатини ўтказишга ҳаракат қилганлиги (Бош вазир Исломхўжа фаолияти), ижтимоий мавқеидан қатъий назар хонлик фуқароларининг катта қисми мамлакат сиёсий – бошқарув тизимида қатнашиш имкониятига эга бўлганликлари исботланган.   
А.Болтаев эсдаликлари асосида Хива хонлигидаги иқтисодий – ижтимоий тизимида ХИХ аср биринчи чораги ва ХХ аср бошларига келиб, иқтисодий ҳаёт соҳаларида ўзгаришлар яққол кўриниб, муайян ўсиш кузатилганлиги, буни хусусан, рус тадқиқотчилари (жумладан, О.А.Шкапский кабилар) маълумотлари ҳам тўла тасдиқлаши, аммо совет даври тадқиқотларида ўзларининг ҳокимиятини зўравонлик йўли билан ўрнатилганлигини оқлаш учун хусусан, Хива хонлиги оғир зулмдан эзилган деҳқонларининг совет ҳукуматидан ёрдам сўраганлиги борасидаги совет ҳукумати раҳбари В.И. Ленин фикрлари бу давр умуман қолоқлик ва оғир зулм даври бўлганлиги борасидаги қарашлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги далилланган.
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Хива хонлигида ижтимоий – иқтисодий ҳаёт, илм-фан ва маданият соҳаларининг инқирози, хонликнинг қолоқлик гирдобига тушиб қолганлиги борасидаги рус-чор ҳукумати ва совет ҳукумати амалдорлари қарашлари, уларнинг хонлик аҳолисига нисбатан саводсиз, қолоқ, маданияциз деб баҳо берганликлари асоссиз эканлиги тадқиқот давомида А.Болтаевнинг  асарларини таҳлил қилиш асосида далилланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: А.Болтаев материаллари орқали Хоразм воҳаси тарихини янгича ёндошувлар асосида ўрганилиши ва тарихийлик, холислик, тизимлилик, усуллари асосида ёритилиши мазкур муаммога оид методологик ёндашувлар, назарий хулосаларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Илмий муомалага киритилмаган манбалар асосида тайёрланган тадқиқот иши Хоразм воҳасининг ХВИИ-ХХ аср бошларидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганиш ҳолати ва муаммолари ҳақидаги илмий тасаввурларни кенгайтиришга имкон беради.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Ўзбекистон тарихи бўйича махсус курс, ўқув қўлланма ва дарсликлар, медиа маҳсулотлар тайёрлаш, шунингдек давлат дастурлари ва илмий-амалий лойиҳаларнинг бажарилиши билан аҳамиятга эга бўлади. Архив ҳужжатлари, ўрганилган манбалар Ўзбекистоннинг ХВИИ-ХХ асрлар даври оралиғидаги тарихини яратишда ёрдамчи материаллар бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Мавжуд архив хужжатлари ва илмий адабиётлар маълумотлари тизимлаштирилиб, диссертацияда янги услубий ва назарий ёндашувлар асосида А.Болтаев материалларини таҳлил қилинган;
Мазкур тадқиқот орқали тарихий-қиёсий таҳлил тамойиллари асосида мавзу юзасидан янги илмий қарашлар ва ёндашувлар илгари сурилган;
Тадқиқотнинг илмий натижалари асосида тарихчи мутахассислар тайёрлаш, инновацион ғояларни ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: А.Болтаев материалларининг Ўзбекистон тарихини ўрганишдаги илмий аҳамияти (Хоразм воҳаси мисолида) мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
А.Болтаев илмий меросида жамланган Хива хонлиги ва ХХСР тарихига оид расмий ҳужжатларида акс этган Хива хонлиги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва давлат бошқарувига оид янги материаллардаги Хоразм воҳаси иқтисодиёти асосини ташкил этган йўналишлар, Хоразм воҳаси этник таркиби ва этнографияси, Хива хонлиги ва ХХСР даврида таълим тизими фаолияти, Хоразм адабий муҳити ва санъати хусусидаги маълумотлардан, Хоразм Маъмун академияси томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Хоразм Маъмун академиясининг 2023 йил 6 июлдаги 95/2-23-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялардан халқ тафаккурида тарихий онгнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига, мамлакатимиз тарихини ўрганишга қаратилган илмий кўникма ва ёндашувлар бўйича малакага эга бўлишга, тарих соҳасидаги билимларини оширишга имкон яратган;
Совет давридаги Хива хонлигининг ХХ аср бошлари сиёсий тарихи ва ХХСР давлатидаги “ёш хиваликлар” фаолияти масаласидаги нохолис баҳо ва фикрлар, илмий ҳақиқатга тўғри келмайдиган қарашларнинг мавжудлиги ҳамда уларни қайта кўриб чиқиш зарурати борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий Мерос вазирлиги тизимида амалга оширилган турли тадбирларда фойдаланилган ҳамда Хивадаги “Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонасида экспозицияларни бойитишда, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга экскурсиялар ўтказишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий Мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 14 июн 04-06/1983-сонли маълумотномаси). Мазкур материаллар, халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамда экспозицияларда қўлланиши натижасида сайёҳларнинг музейга қизиқишларини орттиришга хизмат қилмоқда;
А.Болтаев қўлёзма асарларидаги Хива хонлиги ва ХХСР давридаги Хоразм воҳаси сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тарихи борасидаги аниқ илмий мулоҳазалар, фикрлар, хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Мавзу” ва “Тарихий савол” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023 йил 4 июлдаги 02-31-1042-сонли маълумотномаси). Натижада, Хива хонлигининг сиёсий, ижтимоий – иқтисодий ва маданий тарихига оид А.Болтаевнинг кундаликларида келтирилган маълумотлар тарих фанини янада ривожлантиришга хизмат қилади, халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish