Муслимов Шерзод Нарзулла ўғлининг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интеграсиявий ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Ped641.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Рискулова Камола Джуммаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида интегратсиявий ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интегратсия, интегратсион жараённинг табиати, интегратсиявий ёндашув илмий-методологик асоси, иерархик даражалари ва ундан кутилаётган натижаси аниқлаштирилган хамда малака талаблари асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларнинг мажбурий ва танлов фанларни интегративлигини белгиловчи график компетентликни касбий фаолиятдаги таълимий, конструкторлик-технологик, ташкилий-методик ва илмий-тадқиқот компонентлари мазмуни модернизатсиялаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентлигини ривожлантиришга қаратилган таркибий жихатидан ўзаро боғланган бир бутун яхлит интеграл тузилмани ташкил этувчи дидактик тизими, қиёсий тафсифи, касбий муҳим сифатларини ривожлантириш мақсади, инновацион методологияси, намоён бўлиши, ривожлантириш жараёни алгоритми хамда самадорликни аниқлашга қаратилган натижа блокларини ўзида мужассамлаштирган ташкилий-тузилмавий модели ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
интегратсиявий ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентликни ривожлантиришнинг ўқув-методик ва ахборот-дидактик таъминотини ишлаб чиқилган ҳамда касбий йўналтирилган фаолиятда функсионал ва конструктив қўлланишининг босқичлари, уларнинг мажбурий ва танлов фанлар билан интегратсияси, намоён бўлиш кўрсаткичлари мазмуни мақсадли конструкторлик-технологик тизимда қўллашнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган;
технологик таълим йўналиши талабаларни график компетентлигини тасвирлаш, конструксиялаш, лойиҳалаш, моделлаштириш каби касбий компетенсияларини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологиялари хамда кредит-модул тизими талаблари асосида мустақил таълимни (“графика.уз” номли электрон сайт асосида) ижодий фаоллаштирувчи омили сифатида ўзини-ўзи (кучли, кучсиз ва мувозантловчи) ривожлантиришга йўналтирилган муаллифлик инновацион методларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларнинг амалий харакатлар мажмуаси асосида касбий график компетентлигини ривожланганлигини диагностик, прогностик мезонлари (мотиватсион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-бахолаш) компонентларини ва даражаларини (радикал (юқори), комбинатив (ўрта), адаптив (қуйи)) объектив баҳоловчи кўрсаткичлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграсиявий ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентлигини ривожлантириш мавзусидаги илмий тадқиқот натижалари асосида:
интегратсия, интегратсион жараённинг табиати, интегратсиявий ёндашув илмий-методологик асоси, иерархик даражалари ва ундан кутилаётган натижаси аниқлаштирилган хамда малака талаблари асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларнинг мажбурий ва танлов фанларни интегративлигини белгиловчи график компетентликни касбий фаолиятдаги таълимий, конструкторлик-технологик, ташкилий-методик ва илмий-тадқиқот компонентлари мазмуни модернизатсиялашга оид таклифлардан “ПЗ – 2020042147 – Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсини яратиш” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 – августдаги 4/17-4/4-13708-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашни малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентлигини ривожлантиришга қаратилган таркибий жихатидан ўзаро боғланган бир бутун яхлит интеграл тузилмани ташкил этувчи дидактик тизими, қиёсий тафсифи, касбий муҳим сифатларини ривожлантириш мақсади, инновацион методологияси, намоён бўлиши, ривожлантириш жараёни алгоритми “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ва “Муҳандислик ва компютер графикаси” номли дарсликлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 – декабрдаги 537-сон буйруғи). Натижада Бўлажак технологик таълим ўқитувчилари дидактик тизими ва функсионал талаблари асосида ташкилий-тузилмавий модели ишлаб чиқилган;
интегратсиявий ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентликни ривожлантиришнинг ўқув-методик ва ахборот-дидактик таъминотини ишлаб чиқилган ҳамда касбий йўналтирилган фаолиятда функсионал ва конструктив қўлланишининг босқичлари, уларнинг мажбурий ва танлов фанлар билан интегратсияси, намоён бўлиш кўрсаткичлари мазмуни мақсадли конструкторлик-технологик тизимда қўллашнинг методик имкониятлари такомиллаштирилган таклифлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9 – августдаги 4/17-4/4-13708-сон маълумотномаси) Натижада бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг ўқув-методик ва ахборот-дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
интегратсиявий ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий-график компетентликни ривожлантиришнинг ўқув-методик ва ахборот-дидактик таъминоти “графика.уз” номли электрон сайт, “Чизмачилик” фани бўйича электрон дарслик, “Муҳандислик компютер графикаси” фани бўйича электрон дарслик, “Муҳандислик ва компютер графикаси (3Д мобил илова)” фани бўйича электрон дарслик, “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси (3Д мобил илова)” фани бўйича электрон дарслик, “Компютер графикаси (3Д мобил илова)” маълумотлар базаси, “Таянч гуруҳлар методи” илмий ишланма, “Менталит методи” илмий ишланма, “Студес методи” илмий ишланмалар мазмунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 9-августдаги 4/17-4/4-13708-сон маълумотномаси) Натижада технологик таълим йўналиши таълабаларининг ўқитиш жараёнини таълим сифатини оширишнинг ўқув-методик ва ахборот-дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
технологик таълим йўналиши талабаларни график компетентлигини тасвирлаш, конструксиялаш, лойиҳалаш, моделлаштириш каби касбий компетенсияларини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таълим технологиялари хамда кредит-модул тизими талаблари асосида мустақил таълимни ташкил этишга доир тавсиялар ва илмий ишланмалардан “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ва “Муҳандислик ва компютер графикаси” номли дарсликлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 22 – декабрдаги 537-сон буйруғи). Натижада, талабаларнинг лойиҳалаш ва конструксиялашга оид умумкасбий компетенсияларини амалиётда қўллаш имкони яратилган.