Эргашева Хуснида Эсоналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийсида нефт саноатининг шаклланиши ва ривожланиши (1917-1991 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1140
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Соипова Камола Давляталиевна, тарих фанлари доктори, доцент, Бабаджанов Хасан Бахтиёрович тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1917-1991-йилларда Фарғона водийсида нефт саноатининг шаклланилиши ва ривожланиши тарихини таҳлил этиш, нефт саноати инфратузилмасини ўрганиш, нефт саноатининг ривожланишига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш, бу соҳанинг мамлакат иқтисодиётига ва бошқа соҳаларга таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бошларида мавсумий ишга мослаштириб қурилган Олтариқ (Ванновский)нефтни қайта ишлаш корхонаси совет ҳокимияти ўрнатилгач доимий равишда ишлашга ўтказилганлиги, ИИ-жаҳон уруши йилларида ишлаб чиқариш технологияси юқори бўлган Батуми нефтни қайта ишлаш корхонасини Олтариқ (Ванновский) нефтни қайта ишлаш корхонасига қўшиб юборилиши билан маҳсулотнинг сифати ва ҳажми ошганлиги бироқ, урушдан кейинги йилларда Батуми нефтни қайта ишлаш заводининг кўчириб кетилиши Олтариқ (Ванновский) нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатига таъсир этганлиги сабабли янги технологиялар билан жиҳозланган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг қурилишига асос бўлганлиги далилланган;
мамлакат халқ хўжалигида ер ости бойликларини кўпроқ қазиб олиш ишларини режалаштирилиши, таркибида олтингугурт кам бўлган Фарғона водийсида қазиб олинган нефтни мамлакатнинг бошқа саноат шаҳарлари (Урал, Сибирдаги корхоналарга) жўнатилганлиги ҳамда таркибида олтингугурт кўп бўлган Урал, Сибир нефтининг Ўрта Осиёга келтирилганлиги, уни қайта ишлаш талаби юқори бўлганлиги сабабли ХХ аср 50-йилларида водийда нефтни қайта ишлаш корхонаси қурилганлиги, (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи), бу ерда Бухоро ва Туркманистонда қазиб олинган нефт ҳам қайта ишланганлиги аниқланган;
1950-йиллардан водийда нефт қазиб олишни технологик автоматлаштирилиб, технологияларни пулт орқали бошқариш йўлга қўйилса-да, бироқ, нефт қазиб олиш режасини ҳаддан оширилиши нефт заҳираларини камайишига ҳамда Жанубий Оламушук, Полвонтош, Чимёндаги кичик нефт конларидаги содир бўлган авария ҳолатлари 1970-йилларга келиб нефт қазиб олиш ҳажми пасайиб кетишга олиб келганлиги аниқланган;
нефт саноати муҳим тармоқ ҳисобланиб, мамлакат халқ хўжалигида хизмат қилувчи соҳа бўлганлиги боис дастлаб кадрларнинг 75 фоизи бошқа миллат вакиллари бўлганлиги, совет ҳокимияти ўрнатилган йилларда ҳам бу 65-70 фоизни ташкил этганлиги, 1960-йилларга келиб соҳада маҳаллий миллат вакилларидан иборат кадрлар 30 фоизни, 1990-йилларда 67 фоизни ташкил этганлиги ҳамда 1950-йиллардан раҳбар лавозимларига маҳаллий миллат вакиллари қўйилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоcа ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
ХХ аср бошларида мавсумий ишга мослаштириб қурилган Олтариқ (Ванновский)нефтни қайта ишлаш корхонаси совет ҳокимияти ўрнатилгач доимий равишда ишлашга ўтказилганлиги, ИИ-жаҳон уруши йилларида ишлаб чиқариш технологияси юқори бўлган Батуми нефтни қайта ишлаш корхонасини Олтариқ (Ванновский) нефтни қайта ишлаш корхонасига қўшиб юборилиши билан маҳсулотнинг сифати ва ҳажми ошганлиги бироқ, урушдан кейинги йилларда Батуми нефтни қайта ишлаш заводининг кўчириб кетилиши Олтариқ (Ванновский) нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатига таъсир этганлиги сабабли янги технологиялар билан жиҳозланган Ферғона нефтни қайта ишлаш заводининг қурилишига асос бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилди.(Ўзбекистон МТРК, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 2-майдаги 02-06-595-сон маълумотномаси.)
 мамлакат халқ хўжалигида ер ости бойликларини кўпроқ қазиб олиш ишларини режалаштирилиши, таркибида олтингугурт кам бўлган Фарғона водийсида қазиб олинган нефтнинг мамлакатнинг бошқа саноат шаҳарлари (Урал, Сибирдаги корхоналарга) жўнатилганлиги ҳамда таркибида олтингугурт кўп бўлган Урал, Сибир нефтининг Ўрта Осиёга келтирилганлиги, уни қайта ишлаш талаби юқори бўлганлиги сабабли ХХ аср 50-йилларида водийда нефтни қайта ишлаш корхонаси қурилганлиги, (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи), бу ерда Бухоро ва Туркманистонда қазиб олинган нефт ҳам қайта ишланганлиги тўғрисида маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилди.(Ўзбекистон МТРК, “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 2-майдаги 02-06-595-сон маълумотномаси.) Бу телетомошабинларда Фарғона водийсида нефт саноатининг шаклланиши ва ривожланиши аҳоли фаровонлигини ошишига сабаб бўлиши, соҳа тарихини ўрганиш, саноатнинг бошқа тармоқларини ривожланишидаги ўрни ҳақидаги маълумотларга эга бўлишига имкон берди.
1950-йиллардан водийда нефт қазиб олишни технологик автоматлаштирилиб, технологияларни пулт орқали бошқариш йўлга қўйилса-да, бироқ, нефт қазиб олиш режасини ҳаддан оширилиши нефт заҳираларини камайишига ҳамда Жанубий Оламушук, Полвонтош, Чимёндаги кичик нефт конларидаги содир бўлган авария ҳолатлари 1970-йилларга келиб нефт қазиб олиш ҳажми пасайиб кетишга олиб келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Водий нефт ва газ ишлаб чиқариш бошқармасининг тарихий хужжатлар фондини қўшимча маълумотлар билан бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекнефтгаз акциядорлик жамиятининг 2024-йил 19-августдаги №03-18-8-721-сон маълумотномаси.)
нефт саноати муҳим тармоқ ҳисобланиб, мамлакат халқ хўжалигида хизмат қилувчи соҳа бўлганлиги боис дастлаб кадрларнинг 75 фоизи бошқа миллат вакиллари бўлганлиги, совет ҳокимияти ўрнатилган йилларда ҳам бу 65-70 фоизни ташкил этганлиги, 1960-йилларга келиб соҳада маҳаллий миллат вакилларидан иборат кадрлар 30 фоизни, 1990-йилларда 67 фоизни ташкил этганлиги ҳамда 1950-йиллардан раҳбар лавозимларига маҳаллий миллат вакиллари қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Водий нефт ва газ ишлаб чиқариш бошқармасининг тарихий хужжатлар фондини қўшимча маълумотлар билан бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекнефтгаз акциядорлик жамиятининг 2024-йил 19-августдаги №03-18-8-721-сон маълумотномаси.) Тақдим этилган маълумотлардан Фарғона водийсидаги нефт саноатининг ривожланиш босқичлари, нефт саноатининг мамлакат иқтисодига, саноатнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганиш мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish