Тошбоев Фурқат Эшбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қадимги Уструшона чорвадорлари тарихи ва маданияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tar351
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич, тарих фанлари доктори,  профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Ғойипов Бобир Собирович, тарих фанлари доктори, профессор; Хушвақтов Наби Олимович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қадимги Уструшона чорвадорлари тарихи ва маданиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадимги чорвадор қабилалар томонидан Уструшона ҳудудларини ўзлаштирилиши ва чорвачилик хўжалик-маданий типнинг таркиб топиши, уруғ-қабила жамоалари ва атроф муҳитнинг ўзаро таъсири асосида антропоген ландшафтнинг ривожланиш жиҳатлари очиб берилган ҳамда аҳоли сони кўпайиши оқибатида уруғдош жамоаларнинг янги яйловларга кўчиши ва чорвадорлар ҳудудий жойлашиш чегараларининг кенгайиб бориши ҳолати янги археологик маълумотлар ва ёдгорликларнинг картографияси орқали исботланган;
Уструшона ҳудудида чорвадорлар маданиятига оид қабрлар, бронза даврида тош қути тузилишида, антик даврда  – ер ости (катакомба, айвонли лаҳад, ёрма ва ўра қабрлар), илк ўрта асрларга келиб ер усти (тош қути, тош даҳма, хум остадон ва науслар) каби дафн ёдгорликлари кўринишида бўлганлиги, дафн маросимларининг даврий ўзгариши ҳамда аҳоли таркибининг этногенетик янгиланиши жараёнлари Желли ғули, Аччи, Бахмалсой, Ширинсой, Сағаноқ, Ғулбо, Беккелди, Қамиш, Сайхонсой, Чаёнли, Пишағорсой ва Хатаб мозор қўрғонларидаги археологик ва антропологик тадқиқотлар натижалари асосида аниқланган;
қадимги Уструшона чорвадорлари кундалик ҳаётида чорвачилик хўжалигига шароит яратиб бериш, яйловларни мавсумлар бўйича тақсимлаш, уруғ-қабила жамоаларининг ўзаро муносабатларини тартибга солиш, мунозарали масалаларни ҳал қилиш, эътиқод маросимлари ва урф- одатларни адо этиш, махсус қуролланган отлиқ қўшинларни ташкил қилиш каби вазифаларни катта патриархал оила бошлиғи, уруғ оқсоқоллари ва қабила йўлбошчиларининг ижтимоий бошқарув фаолиятига асосланган ҳолда амалга оширганлиги масалалари далилланган;
мил. авв. ИИИ асрнинг иккинчи ярми – мил. авв. ИИ асрдан Уструшона кўчманчи қабилалар – саклар, дах(сармат)лар, тохарлар ва юечжилар миграцияларининг оралиқ марказига айланиши, бу даврда турлича этномаданий инновацияларнинг намоён бўлиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, мудофаа иншоотлари ва ҳарбий ишнинг такомиллашиб бориши каби тараққиёт жараёнлари Уструшонанинг Қанғ сиёсий конфедерациясига кириши билан белгиланганлиги асосланган;
чорвадорларнинг эътиқодлари ва диний мифологик қарашлари аждодлар руҳига топиниш билан боғлиқ анимистик удумлар, тотемизм, фойдали ўсимликлар ва табиат ҳодисалари, олов ва сувга сиғиниш, сеҳргарлик (магия) каби турлича кўринишларда намоён бўлиши, Уструшонада зардуштийлик ва унинг маҳаллий маросимларига хос одатларнинг ривожланганлиги ҳамда диний эътиқодларнинг жамоаларни бирлашувига хизмат қилувчи маънавий жиҳатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Уструшона чорвадорлари тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
археологик тадқиқотлар орқали қўлга киритилган Уструшона аҳолисининг қадимги даврдаги моддий ва маънавий ҳаётидан гувоҳлик берувчи кулоллик идишлари, уй рўзғор, зеб-зийнат ва жанг қуролларига оид маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун нашр этилган “Музейшунослик” дарслигининг (Тошкент: “Маҳмуд Аз-Замахшарий” 2023) учинчи ва тўртинчи бобларидаги 7-11-мавзуларни янада бойитиш ва ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирилигининг 2023 йил 17-июлдаги 314-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар талабаларда мамлакатимиз тарихи ва маданиятини ўрганишга қаратилган илмий кўникма ва ёндошувлар бўйича малакага эга бўлишга хизмат қилган.
Қадимги Уструшона чорвадорлари кундалик ҳаётида чорвачилик хўжалигига шароит яратиб бериш, яйловларни мавсумлар бўйича тақсимлаш, уруғ-қабила жамоаларининг ўзаро муносабатларини тартибга солиш, мунозарали масалаларни ҳал қилиш, эътиқод маросимлари ва урф- одатларни адо этиш, махсус қуролланган отлиқ қўшинларни ташкил қилиш каби вазифаларни катта патриархал оила бошлиғи, уруғ оқсоқоллари ва қабила йўлбошчилари ижтимоий бошқарув фаолиятига асосланган ҳолда амалга оширганлигини очиб беришда; мил. авв. ИИИ асрнинг иккинчи ярми – мил. авв. ИИ асрдан Уструшона кўчманчи қабилалар – саклар, дах(сармат)лар, тохарлар ва юечжилар миграцияларининг оралиқ марказига айланиши, бу даврда турлича этномаданий инновацияларнинг намоён бўлиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, мудофаа иншоотлари ва ҳарбий ишнинг такомиллашиб бориши каби тараққиёт жараёнлари Уструшонанинг Қанғ сиёсий конфедерациясига кириши билан белгиланганлиги каби масалалар билан боғлиқ материаллардан республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йиларда ўтказган тарғибот фаолиятида, жумладан, ушбу марказнинг 2023-йил учун чора-тадбирлари дастурининг 8-бандида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат маркази” ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан 2024-йил 18-апрелда берилган №142-сон далолатнома). Ушбу маълумотлар аҳоли кенг қатлами орасида халқимизнинг қадимги даврдаги маҳкамачилик иши ва бошқарув анъаналарига оид билимларини оширишга имкон берган.
Қадимги чорвадор қабилалар томонидан Уструшона ҳудудларини ўзлаштирилиши ва чорвачилик хўжалик-маданий типнинг таркиб топиши, уруғ-қабила жамоалари ва атроф муҳитнинг ўзаро таъсири асосида антропоген ландшафтнинг ривожланиш жиҳатлари очиб берилган ҳамда аҳоли сони кўпайиши оқибатида уруғдош жамоаларнинг янги яйловларга кўчиши ва чорвадорлар ҳудудий жойлашиш чегараларининг кенгайиб бориши ҳолати янги археологик маълумотлар ва ёдгорликларнинг картографияси орқали асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Очиқ дарс” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 2024-йил 9-февралда берилган № 06-28-206 сонли маълумотнома). Антропоген ландшафт ва хўжалик-маданий типларга оид маълумотлар телетомошабинларга етказилиб, ёшлар тафакккурида тарихий онгнинг шаклланишига хизмат қилган.
Уструшона ҳудудида чорвадорлар маданиятига оид қабрлар бронза даврида тош қути тузилишида, антик даврда  – ер ости (катакомба, айвонли лаҳад, ёрма, ўра шаклидаги қабрлар), илк ўрта асрларга келиб ер усти (тош қути, тош даҳма, хум остадон ва науслар) каби дафн ёдгорликлари кўринишида бўлганлиги, дафн маросимлари ва эътиқодларнинг даврий ўзгариши ҳамда аҳоли таркибининг этногенетик янгиланиши жараёнларига оид археологик ва антропологик тадқиқотлар асосида аниқланган маълумотлардан Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 5-февралда берилган 02-05/373-сонли маълумотномаси). Мазкур маълумотлар ва кўргазма материаллар музейга ташриф буюрган кишилар ва айниқса, ёшлар орасида археология, антропология ва этнология соҳаларидаги билимларни оширишга асос бўлган.
Чорвадорларнинг эътиқодлари ва диний мифологик қарашлари аждодлар руҳига топиниш билан боғлиқ анимистик удумлар, тотемизм, фойдали ўсимликлар ва табиат ҳодисалари, олов ва сувга сиғиниш, сеҳргарлик (магия) каби турлича кўринишларда намоён бўлиши, Уструшонада зардуштийлик ва унинг маҳаллий маросимларига хос одатларнинг ривожланганлиги ҳамда диний эътиқодларнинг жамоаларни бирлашувига хизмат қилувчи маънавий жиҳатлари ҳақида Ўзбекистон тарихи телеканалининг “Этно” кўрсатувида маълумотлар берилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 2024-йил 12-февралда берилган № 01-30-211 сонли маълумотнома). Кўрсатувда қадимги аҳоли диний тасаввурларининг умуминсоний қадриятларга мос турли хил эътиқодлар билан боғлиқ қарашларнинг томошабинларга етказилиши уларнинг онгида динлараро бағрикенглик тушунчаларининг мустаҳкамланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish