Хусанов Қахрамон Нишоновчининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Трансформациялаш жараёнида корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Қаршибаев Жасур Хазратқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мансуров Мансур Алишерович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Трансформациялаш жараёнида корхоналарни молиявий барқарорлигини таъминлашни ривожлантириш масалалари бўйича илмий ва амалий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли технологиялар (смарт ҳисоблагичлар, ИоТ дастурлари) асосида инвестицияларнинг қайтарилишини баҳолашда истеъмол маълумотларини таҳлил қилиш ва истеъмолга асосланган харажат моделларини татбиқ этиш асосида йўқотишларни қисқартириш таклиф этилган;
газ таъминоти тизимида харажатларни оптималлаштирувчи активлар бошқаруви моделига ЭСГ кўрсаткичларини қўллаш орқали такомиллаштириш эвазига газ таъминоти тизимида операцион самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
корхона фаолиятининг молиявий ҳолатини мониторинг қилиш учун янги ахборот тизимлари ёки ауцорсинг хизматларидан фойдаланишда молиялаштириш, ҳисобот юритиш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштириш орқали молиявий назоратни кучайтириш ва барқарорликни таъминлаш асосланган;
моделларни тадқиқ қилиш ва жамоатчилик иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали газ таъминоти соҳасида молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш таклиф этилган;
газ таъминоти корхоналаридаги молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнида тармоқнинг самарадорлиги ва техник ҳолатини ҳисобга олувчи моделини инфратузилмани янгилаш ёки техник ускуналарни модернизация қилиш харажатлари фаолият самарадорлиги билан бевосита боғланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трансформациялаш жараёнида корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
рақамли технологиялар (смарт ҳисоблагичлар, ИоТ дастурлари) асосида инвестицияларнинг қайтарилишини баҳолашда истеъмол маълумотларини таҳлил қилиш ва истеъмолга асосланган харажат моделларини татбиқ этиш асосида йўқотишларни қисқартиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60 сонли Фармонининг 2-иловаси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ИИИ-Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш сурʼатларини таъминлаш йўналишининг 22-мақсади 73-банд, 74-банд ва 75-бандларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Тараққиёт стратегияси марказининг 11-сентябр 2024-йилдаги 457-сонли маълумотномалари). Натижада, 2023-йил давомида газ таъминоти тизимидаги ўрта ва паст босимли газ тармоқларида метан ташланмаларини қисқартириш бўйича “ЭcоCарбонСевиcес ” МЧЖ ва “Гас Греен Асиа ” МЧЖлар билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри инвестицияни ўзлаштириш доирасида 235 млн куб метр йўқотишларни қисқартиришга ҳамда йиллик 3,5 млн тонна CО2 эквивалент миқдорида атмосферага иссиқхона газлари ташланмасини камайтиришга эришилди.
газ таъминоти тизимида харажатларни оптималлаштирувчи активлар бошқаруви моделига ЭСГ кўрсаткичларини қўллаш орқали такомиллаштириш эвазига газ таъминоти тизимида операцион самарадорлигини оширишга доир таклифи “Ҳудугазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 27-сентябр 2024-йилдаги 04-57/135 сонли маълумотномаси). Натижада, “Ҳудугазтаъминот” АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш бўйича 2023-йилда белгиланган чора-тадбирлар доирасида операцион харажатларни 300,1млрд сўмга қисқариши таъминланди.
корхона фаолиятининг молиявий ҳолатини мониторинг қилиш учун янги ахборот тизимлари ёки ауцорсинг хизматларидан фойдаланишда молиялаштириш, ҳисобот юритиш ва таҳлил қилиш жараёнларини автоматлаштириш орқали молиявий назоратни кучайтириш ва барқарорликни таъминлашга доир таклифи “Ҳудугазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 27-сентябр 2024-йилдаги 04-57/135 сонли маълумотномаси). Натижада, харидлар жараёнини автоматлаштириш орқали моддий-техник ресурслар харидлари бўйича харажатлар 18,1 млрд сўмга оптималлаштирилди.
моделларни тадқиқ қилиш ва жамоатчилик иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали газ таъминоти соҳасида молиявий барқарорликни мустаҳкамлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60 сонли Фармонининг 2-иловаси “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ИИИ-Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш сурʼатларини таъминлаш йўналишининг 22-мақсади 73-банд, 74-банд ва 75-бандларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Тараққиёт стратегияси марказининг 11-сентябр 2024-йилдаги 457-сонли маълумотномалари). Натижада, хусусий тадбиркорлик субектларига бозор шартлари асосида газ таъминоти функсияларини (СУГни сақлаш ва ташиш) бериш орқали харажатлар 4,5 млрд сўмга қисқартирилди.
газ таъминоти корхоналаридаги молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнида тармоқнинг самарадорлиги ва техник ҳолатини ҳисобга олувчи моделини инфратузилмани янгилаш ёки техник ускуналарни модернизация қилиш харажатлари фаолият самарадорлиги билан бевосита боғланишига доир таклифи “Ҳудугазтаъминот” АЖ томонидан амалиётга қабул қилинган (“Ҳудугазтаъминот” АЖнинг 27-сентябр 2024-йилдаги 04-57/135 сонли маълумотномаси). Натижада ҳудудлардаги газ тармоқларини таъмирлаш ва янги қувурларни қуриш учун 279 млрд сўм, йирик ҳудудлар учун электрон ҳисоблагичларни харид қилиш ва ишга тушуришга 88 млрд сўм, филиаллар моддий техник базасини кучайтириш учун 23,1 млрд сўм, электрон топо харита ва атрибутив маълумотларни рақамлаштириш учун 4,7 млрд сўм ҳамда ташкилий-техник тадбирлар учун 2,2 млрд сўм йўналтирилишга эришилди.