Убайдуллаева Умида Абдушукур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий “Лайли ва Мажнун” достони терминларининг лингво-когнитив таҳлили”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам:B2022.4.PhD/Fil2844.
Диссертация бажарилган муассаса: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Эрматов Ихтиёр Ризоқулович филология фанлари доктори, доцент; Ҳамидов Абдумалик Киронович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонида қўлланилган терминларни аниқлаш, мавзуий гуруҳлар асосида маълум бир тизимга солиш, лисоний-когнитив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
достон тилидаги терминларни синтактик параллелизм, эмоционал гаплар, риторик сўроқ гаплар, инверсия, эллипсис, антитеза сингари синтактик фигураларни ҳосил қилишдаги иштироки, синтактик усулдан бадиий нутқнинг таъсирчанлигини оширишда фойдаланилганлиги аниқланган;
“Лайли ва Мажнун” достонида аниқланган 778 та терминнинг 491 таси (63 фоизи) ҳозирги ўзбек адабий тилида асл ёки фонетик ўзгаришга учраган ҳолатда учраши, шулардан фақат 37 таси (7 фоизи) ўзбек тилининг беш жилдлик изоҳли луғатида термин мақомида берилганлиги далилланган;
рикоб, туфроғ, гиё каби от- терминлар, чекиб ўқ, уйланмак, овла сингари феъл-терминлар, бир, иков, юз, минг каби сон-терминларнинг эркалаш, ўхшатиш, таъкид, кучайтириш сингари лингво-когнитив хусусиятлари аниқланган;
генетик хусусиятига кўра достон тилидаги терминларнинг 15% (119 та) ўз қатламга, 85% (659 та) ўзлашма қатламга, хусусан, анжум, барқ, зирних, балабала, ажал, аъдо, хафақон, давот каби арабча, базмгоҳ, марг, кишвар, каманд, парҳез, устод, жигар, биҳишт каби форс-тожикча терминлар эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий “Лайли ва Мажнун” достони терминларининг лингво-когнитив таҳлилидан олинган илмий-назарий натижалар асосида:
достон тилидаги терминларни синтактик параллелизм, эмоционал гаплар, риторик сўроқ гаплар, инверсия, эллипсис, антитеза сингари синтактик фигураларни ҳосил қилишдаги иштироки, синтактик усулдан бадиий нутқнинг таъсирчанлиги аниқланган ўринлардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 22-декабрдаги 508/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг терминларнинг этимологияси, ясалиши, ўзга тиллардан ўзлашиши, терминологиянинг бойиш манбалари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
“Лайли ва Мажнун” достонида аниқланган 778 та терминнинг 491 таси (63 фоизи) ҳозирги ўзбек адабий тилида асл ёки фонетик ўзгаришга учраган ҳолатда учраши, шулардан фақат 37 таси (7 фоизи) ўзбек тилининг беш жилдлик изоҳли луғатида термин мақомида берилганлиги аниқланган ўринлардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 22-декабрдаги 508/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг терминларнинг этимологияси, ясалиши, ўзга тиллардан ўзлашиши, терминологиянинг бойиш манбалари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
рикоб, туфроғ, гиё каби от- терминлар, чекиб ўқ, уйланмак, овла сингари феъл-терминлар, бир, иков, юз, минг каби сон-терминларнинг эркалаш, ўхшатиш, таъкид, кучайтириш сингари лингво-когнитив хусусиятлари ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан 2023-йил 24-декабрда эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-январдаги 01-07/3-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони тилидаги терминлар билан яқиндан танишишларига имкон яратилган;
генетик хусусиятига кўра достон тилидаги терминларнинг 15% (119 та) ўз қатламга, 85% (659 та) ўзлашма қатламга, хусусан, анжум, барқ, зирних, балабала, ажал, аъдо, хафақон, давот каби арабча, базмгоҳ, марг, кишвар, каманд, парҳез, устод, жигар, биҳишт каби форс-тожикча терминлар эканлиги очиб берилган эканлиги тўғрисидаги хулосалардан ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 27-мартдаги 502-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган платформанинг ўз ва ўзлашган қатлам терминларига оид янги манбалар билан бойитилишига эришилган.