Рахманов Ботир Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё этнографизмларининг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1199.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашева Дилором Нигматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Эрматов Ихтиёр Ризоқулович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳасининг чекка қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳоли нутқидаги этнографизмлар, этнографик мақол, матал, айтим ҳамда ноёб сўз ва ибораларни йиғиш, турларга ажратиш, маъносини изоҳлаш ҳамда уларнинг лингвомаданий бирлик сифатидаги талқинини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этнографизмлар маълум бир халқ, элат, шунингдек, маҳаллий аҳоли қатламининг этник ўзига хосликлари, ментал дунёси, қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, касб-кори ҳамда турмуш-тарзини акс эттирувчи муҳим луғавий восита эканлиги Сурхон воҳаси этнографик лексикасининг лингвомаданий жиҳатдан очиб берилган;
Сурхондарё этнографик лексикасига хос бўлган жолақ, жовған, талқон, қовурмач, қур, кўмоч, шишак каби этнографизмлар қадимги туркий тилда, адабий тилда мавжуд бўлмаган ёки бошқа ном билан аталган ҳолда Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асарида, елқада, кийит, қўноқ шаклида қардош халқлар тилида фаол учраши далилланган;
диалектал этнографизмлар маълум бир ҳудудга хос шева вакилларининг миллий хосланган лексикаси ҳисобланади. Шунга кўра этнографизмларниг моҳияти ўша халқ этномаданиятида мавжуд бўлган урф-одатлар, маросимлар, анъаналар ҳамда турмуш-тарзи билан боғлиқ бўлган нарса-ҳодисаларнинг номлари асосида очиб берилган;
ментал-маданий консепт Сурхон воҳаси этномаданиятининг маҳаллий хосланганлик белгиси ҳисобланади. Шунингдек, ҳудудий аҳолининг ўзига хос тафаккури ва дунёқарашини ифодаловчи ҳамда маҳаллий аҳолига хос ментал белгиларнинг бошқа этносдан фарқини кўрсатувчи жиҳатлар этнографик хусусиятга эга мақол, матал, айтим ва ибораларда яққол намоён бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё этнографизмларининг лингвомаданий тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
этнографизмлар маълум бир халқ, элат, шунингдек, маҳаллий аҳоли қатламининг этник ўзига хосликлари, ментал дунёси, қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, касб-кори ҳамда турмуш-тарзини акс эттирувчи муҳим луғавий восита эканлиги Сурхон воҳаси этнографик лексикасининг лингвомаданий тадқиқи асосида очиб берилганлигига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 9-ноябрдаги 01/10-2350-сон маълумотномаси). Натижада, электрон платформанинг урф-одат ва анъана, қадрият, маданият билан боғлиқ воҳа этнографиясига доир дидактик материаллар билан бойишига эришилган;
Сурхондарё этнографик лексикасига хос бўлган жолақ, жовған, талқон, қовурмач, қур, кўмоч, шишак каби этнографизмлар қадимги туркий тилда, адабий тилда мавжуд бўлмаган ёки бошқа ном билан аталган ҳолда Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асарида, елқада, кийит, қўноқ шаклида қардош халқлар тилида фаол учраши ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 02-июлдаги 04/1-1735-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг халқ этномаданий мероси, жонли сўзлашув тили, этник ўзига хос лексик бирлик ва бирикмалар билан бойиши таъминланган;
ментал-маданий консепт Сурхон воҳаси этномаданиятининг маҳаллий хосланганлик белгиси ҳисобланади. Шунингдек, ҳудудий аҳолининг ўзига хос тафаккури ва дунёқарашини ифодаловчи ҳамда маҳаллий аҳолига хос ментал белгиларнинг бошқа этносдан фарқини кўрсатувчи жиҳатлар этнографик хусусиятга эга мақол, матал, айтим ва ибораларда яққол намоён бўлишига доир хулосалардан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Жануб овози”, “Тил-миллат кўзгуси” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-октябрдаги 01-02/56-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ҳолда илмий далилларга бой бўлишига эришилган.