Якубов Зафар Латибжоновичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соянинг морфо-биологик хусусиятларига қараб асосий ҳамда такрорий қилиб экишга мос навларини танлаш ва яратишнинг илмий асослари”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx843.
Илмий раҳбар: Сиддиков Равшан Иномжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патент олинган: соянинг “Гавҳар” нави (НАП 487).
II. Тадқиқотнинг мақсади якка танлаш услули орқали суғориладиган тупроқ шароитида асосий ва такрорий экин сифатида етиштиришга мос, эртапишар, серҳосил, дон таркибида оқсил ва мой миқдори юқори бўлган ҳамда механизация усулида йиғиштириш талабига жавоб берадиган Глйсине ҳиспида Л. турига мансуб соя навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор соянинг Глйсине ҳиспида Л. турига мансуб турли давлатлардан олинган  14 та коллекция нав намунаси ўрганилган ва Россиянинг К-66 намунасидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга оилаларни ажратиб олиш мумкинлиги исботланган;
коллекция кўчатзоридаги намуналардан танланган оилаларда хўжалик учун қимматли белгиларининг турлича намоён бўлиши навнинг мутабиллик хусусиятига боғлиқ равишда биотипларнинг шаклланганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
алоҳида ажралган ўсимлик оилалари орасидан якка танлов усулида эртапишар, ҳосилдор, донининг таркибида оқсил ва мой миқдори юқори ҳамда бошқа хўжалик қимматли белгиларнинг ижобий мажмуига эга бўлган “Гавҳар” соя нави яратилган;
“Гавҳар” соя навининг бошқа навлардан хўжалик учун қимматли белгилар мажмуаси бўйича фарқланиши, бир хиллиги, барқарорлиги ҳамда янгилиги тасдиқланган ҳолда Интеллектуал мулк агентлиги томонидан НАП 487 рақамли патент олинган ва навнинг бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Якка танлаш услули орқали соянинг Глйсине ҳиспида Л. турига мансуб эртапишар, ҳосилдор, оқсил ва мой миқдори юқори бўлган соя навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
соянинг янги яратилган “Гавҳар” навига Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига НАП 487 рақамли патенти олинган ҳамда ушбу нав 2019-2021 йил рақобатли нав синовлари ҳамда эксперт комиссияси хулосасига асосан Республика бўйича экиш учун қишлоқ хўжалиги экинлари давлат давлат реестрига киритилган ва жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг  2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-03-361-сонли маълумотномаси).  Натижада, юқори ҳосилли, оқсил, мой миқдори юқори бўлган “Гавҳар” нави Фарғона, Андижон, Наманган Сирдарё вилоятлар бўйича синовдан ўтиб, ўртача 4,0-4,1 сентнер (11,6-12,1 фоиз) қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
“Гавҳар” нави 2024 йилда Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 4,7 гектар, Фурқат туманида 9,8 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг  2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-03-361-сонли маълумотномаси). Натижада, олинган ҳосилдорлик ўртача 29,0 сентнергача бўлиб, юқори ва сифатли дон ҳосили етиштирилган, вилоятда экиб келинаётган эртапишар соя навларига нисбатан 4,1 с/га юқори ҳосилдорликка эришилиб, рентабеллик 62,5 % ни ташкил этган;
“Гавҳар” нави Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида 15,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг  2024 йил 11 ноябрдаги № 05/05-03-361-сонли маълумотномаси). Натижада, гектаридан ўртача 28,0 сентнергача юқори ҳосил олинган, вилоятда экиб келинаётган эртапишар соя навларига нисбатан 4,1 с/га юқори ҳосилдорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish