Ахадова Зиёда Абдумуталовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўйин лимфа тугунларининг ёш бўйича морфологияси», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2060.
Илмий раҳбар: Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азизова Феруза Хусановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети (Қирғиз Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли рацион билан озиқланиш шароитидаги ҳомиладорликда ривожланган авлодларнинг бўйин соҳаси чуқур лимфа тугунларининг ҳужайралар ва тўқима элементларидаги ўзгаришлар динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
одатий рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган каламуш болаларининг бўйин соҳа чуқур жойлашган лимфа тугунларда эрта постнатал даврда барча тўқималар тузилмаларининг такомил топиш даражаси морфологик жиҳатдан асосланган;
каламушларнинг бўйин соҳа чуқур жойлашган лимфа тугунлар тўқималари тузилмаларининг миқдорий кўрсатгичлари постнатал давр динамикасида ўзгариш тенденциясига мойиллиги исботланган;
ҳомиладорлик даврида кам оқсилли рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган каламуш болаларда постнатал давр динамикасида бўйин соҳа чуқур лимфа тугунлар тўқималари тузилмаларининг такомил топиши одатий рацион билан боқилган каламушларда лимфа тугунларининг ривожланишидан сезиларли даражада фарқ қилиши асосланган;
кам оқсилли рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган каламуш болаларида бўйин соҳа чуқур лимфа тугунлар тўқималари тузилмаларининг лимфоцитар морфофункционал майдонларида лимфоид ҳужайралар камайиши ва бунга жавобан ретикуляр строма тузилмалари пролиферaцияланиб кўпайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорлик даврида оқсили кам рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган бола каламушлар постнатал давр динамикасида бўйин соҳа чуқур лимфа тугунлар тўқима тузилмаларининг такомил топиши одатий рацион билан боқилган каламушлар лимфа тугунларидан кескин фарқ қилишини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: одатий рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган каламуш болаларининг бўйин соҳа чуқур жойлашган лимфа тугунларда эрта постнатал даврда барча тўқималар тузилмаларининг такомил топиш даражаси морфологик жиҳатдан асосланган бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 3 январда 03/163-сон билан тасдиқланган «Оқсил етишмовчилиги билан туғилган каламушчалар бўйин лимфа тугунларининг морфологик баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 27.03.2024 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 22.04.2024 йилдаги Т-01/08/918-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лимфа тугунларининг солиштирма структуравий ва функционал механизмларини очиб бериши билан асосланади, бу эса пренатал даврда ҳомиладор оналарнинг рационини тўғри ташкил этиш ва бу орқали болалар саломатлигини таъминлашнинг фундаментал имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: инфекцион касалликларни олдини олиш ва даволаш учун сарфланадиган маълум бир маблағларни болаларда лимфа тугунларининг ривожланишидаги параллелларни аниқлаш постнатал онтогенездаги кузатиладиган салбий ўзгаришлар динамикасини морфологик ва морфометрик эрта ташхислаш таклиф этилган экспериментал усулдан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: каламушларнинг бўйин соҳа чуқур жойлашган лимфа тугунлар тўқималари тузилмаларининг миқдорий кўрсатгичлари постнатал давр динамикасида ўзгариш тенденциясига мойиллиги исботланганганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 3 январда 03/163-сон билан тасдиқланган «Оқсил етишмовчилиги билан туғилган каламушчалар бўйин лимфа тугунларининг морфологик баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 27.03.2024 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 22.04.2024 йилдаги Т-01/08/918-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лимфа тугунларининг солиштирма структуравий ва функционал механизмларини очиб бериши билан асосланади, бу эса пренатал даврда энг аҳамиятли ва жуда муҳим профилактика тадбирларини ўтказишга фундаментал имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни олдини олиш ва даволаш учун сарфланадиган маълум бир маблағларни болаларда лимфа тугунларининг ривожланишидаги параллелларни аниқлаш постнатал онтогенездаги кузатиладиган салбий ўзгаришлар динамикасини морфологик ва морфометрик эрта ташхислаш таклиф этилган экспериментал усулдан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик даврида кам оқсилли рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган каламуш болаларда постнатал давр динамикасида бўйин соҳа чуқур лимфа тугунлар тўқималари тузилмаларининг такомил топиши одатий рацион билан боқилган каламушларда лимфа тугунларининг ривожланишидан сезиларли даражада фарқ қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 3 январда 03/163-сон билан тасдиқланган «Оқсил етишмовчилиги билан туғилган каламушчалар бўйин лимфа тугунларининг морфологик баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 27.03.2024 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 22.04.2024 йилдаги Т-01/08/918-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лимфа тугунларининг солиштирма структуравий ва функционал механизмларини очиб бериши билан асосланади, бу эса пренатал даврда энг аҳамиятли ва жуда муҳим профилактика тадбирларини ўтказишга фундаментал имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур тадқиқот  касалликларни олдини олиш ва даволаш учун сарфланадиган маълум бир маблағларни болаларда лимфа тугунларининг ривожланишидаги параллелларни аниқлаш постнатал онтогенездаги кузатиладиган салбий ўзгаришлар динамикасини морфологик ва морфометрик эрта ташхислаш таклиф этилган экспериментал усулдан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: кам оқсилли рацион билан озиқлантирилган она каламушлардан туғилган каламуш болаларида бўйин соҳа чуқур лимфа тугунлар тўқималари тузилмаларининг лимфоцитар морфофункционал майдонларида лимфоид ҳужайралар камайиши ва бунга жавобан ретикуляр строма тузилмалари пролиферaцияланиб кўпайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 3 январда 03/163-сон билан тасдиқланган «Оқсил етишмовчилиги билан туғилган каламушчалар бўйин лимфа тугунларининг морфологик баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 27.03.2024 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти бўйича 22.04.2024 йилдаги Т-01/08/918-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: лимфа тугунларининг солиштирма структуравий ва функционал механизмларини очиб бериши билан асосланади, бу эса пренатал даврда энг аҳамиятли ва жуда муҳим профилактика тадбирларини ўтказишга фундаментал имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни олдини олиш ва даволаш учун сарфланадиган маълум бир маблағларни болаларда лимфа тугунларининг ривожланишидаги параллелларни аниқлаш постнатал онтогенездаги кузатиладиган салбий ўзгаришлар динамикасини морфологик ва морфометрик эрта ташхислаш таклиф этилган экспериментал усулдан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish