Очилов Лазиз Сиддиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида телекоммуникация корхоналарининг иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3928.
Илмий раҳбар: Саиткамолов Мухаммадхўжа Собирхўжа ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Давлетов Бегзоджон Асланхожаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли иқтисодиёт шароитида телекоммуникация корхоналарининг иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Милилй телекоммуникация тизимида рақамли платформалар иқтисодий ва дастурий-технология жиҳатдан рақамли трансформацияда истиқболли воситалиги асосланган ҳамда телекоммуникация хизматларини рақамли бошқарув платформасининг модели хизмат кўрсатишнинг назорат қилиш порталида маълумотлар базасини интеграциялашган ҳолда такил қилишга кўра такомилаштирилган;
телекоммуникация тизимлари самарадорлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш шароитида миллий сегментда тўғридан тўғри бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлар турларини танлаб олиш ва бўш иш ўринларини танлаш имкониятини яратиш ҳамда симсиз тармоқлар, кенг полосали уланиш, ИТ иловаларни ривожлантириш, тармоқ ва хизматларнинг конвергенсияси устуворлиги асосланиб, унга кўра глобал, миллий ва ҳудудий бирликлари доирасида телекоммуникация тизимларининг интеграцияланган ҳттпс://телеком-хиз.уз портали ишлаб чиқилган;
телекоммуникация хизматлари ҳажмининг 2030 йилгача бўлган даврда прогноз кўрсаткичлари телекоммуникация хизматлари экспорти, телефон тармоғи сиғими ва аҳолининг телефон аппаратлари билан таъминланиши каби омилларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
маҳаллий телефон тармоғининг умумий монтаж қилинган сиғими ва умумфойдаланадиган телефон тармоғи телефон аппаратлари сонининг 2024-2030 йиллардаги прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида телекоммуникация корхоналарининг иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
милилй телекоммуникация тизимида рақамли платформалар иқтисодий ва дастурий-технология жиҳатдан рақамли трансформацияда истиқболли воситалиги ҳамда телекоммуникация хизматларини рақамли бошқарув плат-формасининг моделини хизмат кўрсатишнинг назорат қилиш порталида маълумотлар базасини интеграциялаш бўйича тавсиялар “Ўзбектелеком” АКнинг Бизнес-режаси ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази давлат муссасаси томонидан “Рақамли стратегия”ни асослашда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 23-февралдаги 27-03-21/612 сонли далолатномаси, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муссасасининг 2024-йил 20 майдаги 2-3/196 сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 22-майдаги 95-сонли маълумотномаси). Таклиф телекоммуникация тизимида рақамли платформаларни устувор ривожлантиришга кўра самарадорликни оширишга ҳамда таклиф этилаётган востталарга кўраахборот тизими интерфейсида фойдаланувчи учун содда ва қулай рақамли платформа яратилишига муайян даражада хизмат қилган;
телекоммуникация тизимлари самарадорлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш шароитида миллий сегментда тўғридан тўғри бир вақтнинг ўзида бир нечта хизмат турларини танлаб олиш ва бўш иш ўринларини танлаш имкониятини яратиш ҳамда симсиз тармоқлар, кенг полосали уланиш, ИТ иловаларни ривожлантириш, тармоқ ва хизматларнинг конвергенсияси устуворлиги бўйича таклифлар “Ўзбектелеком” АКнинг Бизнес-режаси ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази давлат муссасаси томонидан “Рақамли стратегия”ни асослашда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 23-февралдаги 27-03-21/612 сонли далолатномаси, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муссасасининг 2024-йил 20 майдаги 2-3/196 сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 22-майдаги 95-сонли маълумотномаси). Таклиф телекоммуникация хизматлари рақобатбардошлигини ошириш, нархлар даражасини тушириш, хизмат кўрсатиш ва кутиш вақтиини қисқартириш, бепул хизмат кўрсатиш ёки хизмат кўрсатиш ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини кенгайтиришга ҳамда таклиф қилинаётган портал соҳа амалий имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
телекоммуникация хизматлари экспорти, телефон тармоғи сиғими ва аҳолининг телефон аппаратлари билан таъминланиши каби омилларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган телекоммуникация хизматлари ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлардан “Ўзбектелеком” АКнинг Бизнес-режаси ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази давлат муссасаси томонидан “Рақамли стратегия”ни асослашда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 23-февралдаги 27-03-21/612 сонли далолатномаси, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муссасасининг 2024-йил 20 майдаги 2-3/196 сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024 йил 22 майдаги 95-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф телекоммуникация хизматларининг глобал дараждаги иштирокига кўра техник-технологик жиҳатдан хизматлар улушининг ошириши, телефон тармоғи хизматлари талаб-таклифига кўра истиқболдаги телекоммуникация хизматлари ҳажми имкониятларини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
маҳаллий телефон тармоғининг умумий монтаж қилинган сиғими ва умумфойдаланадиган телефон тармоғи телефон аппаратлари сонининг 2024-2030 йиллардаги прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбектелеком” АКнинг Бизнес-режаси ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази давлат муссасаси томонидан “Рақамли стратегия”ни асослашда фойдаланилган (“Ўзбектелеком” АКнинг 2024-йил 23-февралдаги 27-03-21/612 сонли далолатномаси, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муссасасининг 2024-йил 20 майдаги 2-3/196 сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 22-майдаги 95-сонли маълумотномаси). Телекоммуникация хизматларига таъсир этувчи муҳим омил бўлган маҳаллий телефон тармоғининг умумий монтаж сиғими ва умумфойдаланиладиган телефон тармоғидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва истиқболга кўра чора-тадбирларни самарали ташкил қилишга муайян даражада хизмат қилган.