Сафаров Муртоза Абсаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё вилояти шароитида беҳининг асосий зараркунандалари биоэкологиясини ўрганиш асосида уларга қарши кураш тизимини ишлаб чиқиш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx1035.
Илмий раҳбар: Шукуров Хушвақт Мамасалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий–тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Элмурот Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рахмонова Мадина Кимсанбоевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти шароитида беҳи боғларида асосий зараркунандаларнинг тур таркиби, тарқалиши, уларнинг зарари, биоэкологик хусусиятлари ва доминант турларни аниқлаш ҳамда табиий кушандаларини ўрганиш асосида қарши кураш чора тадбирларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Биринчи марта Сурхондарё вилояти шароитида беҳизорларининг асосий зараркунандаларининг 2 та синф, 4 та туркумга хос, 7 оилага мансуб 10 тури ва доминант турлари ажратиб олинган ҳамда уларнинг биоэкологик хусусиятлари ва зарар келтириш даражаси аниқланган;
Сурхондарё вилояти шароитида беҳида асосий зараркунандаларнинг тухум қўйиш динамикаси ва пуштдорлиги аниқланган;
Сурхондарё вилояти шароитида беҳининг асосий зараркунандалари доминант турларининг авлод бериши аниқланган;
Биринчи марта Сурхондарё вилояти шароитида беҳининг асосий зараркунандаси олма мевахўрининг фойдали ҳарорат йиғиндиси ўрганилган;
Сурхондарё вилояти беҳизорларида асосий зараркунандаларнинг табиий кушандаларининг 6 туркумга оид, 9 оилага мансуб, 15 турининг зараркунандалар сонини камайтиришдаги аҳамиятига баҳо берилган;
барча ҳимоя чора тадбирларини қўллаган ҳолда такомиллашган ҳимоя қилиш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти шароитида беҳининг асосий зараркунандалари биоэкологиясини ўрганиш асосида уларга қарши кураш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Беҳи боғларини парваришлаш ва уни зараркунандалардан ҳимоя қилиш чора тадбирлари” мавзусидаги илмий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 3–июлдаги 05/06–04-305–сон). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва кластерлар учун қўлланма сифатида хизмат қилади.
Сурхондарё вилояти шароитида беҳи боғларда – микробиологик препаратлардан Престиж (Bacillus thuringiensis тирик бактериялари) 3,0 л/га, Биослип БВ (Beauveria bassiana OPB–09) 3,0 л/га, Биослип БТ (Bacillus thuringiensis) 2,0 кг/га, препаратларини қўллаш Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё вилояти Бандихон илмий тажриба станциясининг 2,0 гектар майдонга ва “Чинор Бандихон” фермер хўжалигининг 1,8 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 3–июлдаги 05/06–04-305–сон). Натижада Престиж препарати 3,0 л/га. сарф меъёрларида қўлланилганда биологик самарадорлик 71,6–75,3%, Биослип БВ препаратини 3,0 л/га қўллаганда, биологик самарадорлик 70,5–74,8%, Биослип БТ препаратини 2,0 кг/га, қўллан препаратини ганда эса 71,9–75,8% биологик самарадорликка эришилган.
Сурхондарё вилояти беҳи боғларда шира ва мевахўр зараркунандаларнинг миқдори кескин ортганда самарали кимёвий воситаларни аниқланган муддат ва меъёрларда қўллаш натижасида Термиз тумани “Сурхон Элит” фермер хўжалигининг 2,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 3–июлдаги 05/06–04-305–сон). Натижада Танго, 50% с.д.г. (Pimetrozin) 0,5 кг/га. 91,5%, Карате кадам 5%, эм.к. (lambda­cyhalothrin) 0,4 л/га. 89,1%, Нурелл микс, 55% эм.к. (Cypermetrin-chlorpyriphos) 1,0 л/га. 90,3% самара берган ва гектаридан ўртача 4,2 т/га, қўшимча ҳосил сақлаб қолинган. Ҳар гектардан 34,1–40,2 центнер ҳосилни сақлаб қолишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish