Абдуллаев Аъзимжон Абдували ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг регулятив универсал таълимий фаолиятини шакллантириш технологиялари”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4450.
Илмий раҳбар: Саттаров Бахтияр Катибжанович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Нилуфар Махамаджановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантириш босқичлари, дидактик воситалари ва шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
регулятив универсал таълимий фаолиятнинг консептуал-мақсадли, мазмунли, ташкилий, таҳлилий-натижавий компонентларини аниқлаштириш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантириш интегратив тавсифга эгалиги, мазкур жараёнда назорат ва баҳолаш ҳаракати детерминант эканлиги, уларнинг мақсадни белгилаш, режалаштириш, коррексиялаш шарти сифатида интеориоризаяни юзага келтириши асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантириш моделининг таркибий компоненти кичик мактаб ёшидаги болаларнинг таълимий ҳаракатларни мустақил бажариш даражаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро биргаликдаги фаолиятининг жадаллиги, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув ҳаракатларининг обектларини кенгайтириш ва босқичма-босқич мураккаблаштириб бориш динамикасининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантиришнинг яхлит бирлик сифатида ўқув ҳаракатларига мослашиш, жамоавий шаклда ўқув-билиш фаолиятини амалга ошириш, гуруҳий ишни бажариш жараёнида фаолият субектини шакллантириш, ўқув ҳаракатини мустақил ташкил этиш босқичлари параллел, индивидуал, гуруҳий, жамоавий, интерактив таъсир даражаларининг диагностик инструментарий билан қайта алоқаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантиришнинг таълим жараёнида субект-субект муносабатларига асосланиш, она тили ва ўқиш саводхонлиги фани мазмунини ўқув топшириқлари кўринишида лойиҳалаш, ўқувчиларнинг муваффақият мотивларини педагогик қўллаб-қувватлаш каби дидактик шарт-шароитлари “муаммога шўнғиш”, тескари мисолни намойиш этиш, дарс режасини қайта шакллантириш, билимлар харитаси билан ишлаш техникаларининг воситавий-технологизацион жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқувчиларнинг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантириш технологияларига доир тадқиқот натижалари асосида:
регулятив универсал таълимий фаолиятнинг концептуал-мақсадли, мазмунли, ташкилий, таҳлилий-натижавий компонентларини аниқлаштириш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантириш интегратив тавсифга эгалиги, мазкур жараёнда назорат ва баҳолаш ҳаракати детерминант эканлиги, уларнинг мақсадни белгилаш, режалаштириш, коррекциялаш шарти сифатида интеориоризаяни юзага келтириши асослашга доир доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияда 2022-йил 6-октябрда ўтказилган йиғилишнинг 3-сонли баёнига асосан Финлияндия тажрибаси асосида 1-4-синф учун ўқитувчи қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 01/11-1-905-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг регулятив таълимий фаолиятини шакллантиришнинг методик таъминоти бойитилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантириш моделининг таркибий компоненти кичик мактаб ёшидаги болаларнинг таълимий ҳаракатларни мустақил бажариш даражаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро биргаликдаги фаолиятининг жадаллиги, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида ўқув ҳаракатларининг обектларини кенгайтириш ва босқичма-босқич мураккаблаштириш бориш динамикасининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияда 2022-йил 6-октябрда ўтказилган йиғилишнинг 3-сонли баёнига асосан Финлияндия тажрибаси асосида 1-4-синф учун ўқув дастури ва дарсликларини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 01/11-1-905-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг регулятив таълимий фаолиятини шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантиришнинг яхлит бирлик сифатида ўқув ҳаракатларига мослашиш, жамоавий шаклда ўқув-билиш фаолиятини амалга ошириш, гуруҳий ишни бажариш жараёнида фаолият субектини шакллантириш, ўқув ҳаракатини мустақил ташкил этиш босқичлари параллел, индивиудал, гуруҳий, жамоавий, интерактив таъсир даражаларининг диагностик инструментарий билан қайта алоқаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштириш, она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг регулятив универсал таълимий фаолиятларини шакллантиришнинг таълим жараёнида субект-субект муносабатларига асосланиш, она тили ва ўқиш саводхонлиги фани мазмунини ўқув топшириқлари кўринишида лойиҳалаш, ўқувчиларнинг муваффақият мотивларини педагогик қўллаб-қувватлаш каби дидактик шарт-шароитлари “муаммога шўнғиш”, тескари мисолни намойиш этиш, дарс режасини қайта шакллантириш, билимлар харитаси билан ишлаш техникаларининг воситавий-технологизацион жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 04/1-1558-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларининг методик таъминотини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.