Якуббаев Муродилла Маруфовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис тилини ўқитиш жараёнида талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Ped338.
Илмий маслаҳатчи: Ходжаев Бегзод Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Садиков Зоҳид Якубжанович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зияева Севара Анваровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филология ва тилларни ўқитиш: немис тили йўналиши талабаларида немис тилини ўқитиш жараёнида лингвомаданий компетентликни ривожлантиришга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенсиявий ёндашув асосида филология ва тилларни ўқитиш: немис тили таълим йўналиши талабаларида лингвомаданий компетентликни ривожлантириш тузилмаси лингвистик, маданий, ижтимоий-коммуникатив, эмоционал-коммуникатив ва рефлексив компонентларнинг ўзаро таъсири, ушбу компонентларнинг доимий барқарорлиги ҳамда қайта алоқанинг динамик хусусиятлари асосида аниқланган;
талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантириш учун немис тилини ўқитишда инновацион технологияларни қўллашнинг интегратив-дидактик методикаси ролли ўйинлар технологияси (роле-плай течниқуес), маданий алмашинув дастурлари (cултурал эхчанге програмс) ва cасе студй (вазиятли таҳлил) каби усулларни лингвомаданий ўқитиш жараёнига мослаштиришни назарда тутиб, инновацион технологияларни лингвомаданий мақсадларга йўналтириш орқали талабаларнинг маданий контекстни тушуниш даражасини ошириш асосланган;
немис тилини ўқитиш жараёнида талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантиришга қаратилган интегратив-дидактик модел интерпретив педагогика тамойиллари, маданиятлараро мулоқот консепсияси ва когнитив-лингвистик таҳлил методларига асосланиб ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнида контекстуал интерактивлик ва рефлектив-таълимий стратегияларни қўллаб, талабаларнинг маданий ва тил кўникмаларини ривожлантириш учун интерпретив матнлар билан ишлаш методикаси, таълимий-диагностик мониторинг тизими ва ситуатив-маданий машқларни лойиҳалаш усуллари ёрдамида такомиллаштирилган;
талабаларда немис тилини ўқитиш жараёнида лингвомаданий компетентликни ривожлантириш учун дидактик материалларни танлаш ва таҳлил қилишнинг инновацион ёндашувлари ўқув материалларини коммуникатив, лингвистик ва маданий мезонларга асосланган селектив-дидактик танлаш методикаси, уларни интерактив ўқитиш технологиялари ёрдамида интеграциялашган шаклда қўллаш ва ўқув материалларининг лингвомаданий мазмунини баҳолаш учун диагностик усулларни ишлаб чиқилган;
рақамли таълим платформалари, виртуал маданий алмашинув муҳитлари, ва онлайн интерактив коммуникатив воситалардан фойдаланиш орқали талабаларда лингвомаданий компетентлик ривожланишининг фазовий-вақтли динамикаси тадқиқ этилиб, ўқув жараёнида рақамли технологияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ бўлган модулли ўқув контентни яратиш тамойиллари, талабаларнинг шахсий ўқув траекторияларини шакллантириш усуллари ва лингвомаданий мазмунни узатиш учун гибрид-дидактик ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис тилини ўқитиш жараёнида талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантиришга доир тадқиқотлар натижалари асосида:
компетенсиявий ёндашув асосида филология ва тилларни ўқитиш: немис тили таълим йўналиши талабаларида лингвомаданий компетентликни ривожлантириш тузилмаси лингвистик, маданий, ижтимоий-коммуникатив, эмоционал-коммуникатив, рефлексив компонентларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий барқарорлиги ва қайта алоқаси динамиклигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2022/2023-йилларда бажарилган КА 107/2022-2023 рақамли Эрасмус+ мобилитй програм лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 17-октябрдаги 1361-03-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар тилнинг грамматика ва фонетик хусусиятларини ўрганиб, нутқ кўникмаларини ривожлантиради ва аниқ мулоқотга киришиш имкониятига эга бўлган;
талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантириш учун немис тилини ўқитишда инновацион технологияларни қўллашнинг интегратив-дидактик методикаси ролли ўйинлар технологияси (роле-плай течниқуес), маданий алмашинув дастурлари (cултурал эхчанге програмс) ва cасе студй (вазиятли таҳлил) каби усулларни лингвомаданий ўқитиш жараёнига мослаштиришни назарда тутиб, инновацион технологияларни лингвомаданий мақсадларга йўналтириш орқали талабаларнинг маданий контекстни тушуниш даражасини оширишга оид таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024-йил 23-октябрдаги 04/6091-сон маълумотномаси). Натижада, чет тилларни ўқитишда лингвомаданий ёндашув имкониятларини қўллашнинг адекват ривожлантириш босқичларига интерпреатив мослаштириш орқали самарадорликка эришиш йўллари асосланган;
немис тилини ўқитиш жараёнида талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантиришга қаратилган интегратив-дидактик модел интерпретив педагогика тамойиллари, маданиятлараро мулоқот консепсияси ва когнитив-лингвистик таҳлил методларига асосланиб ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнида контекстуал интерактивлик ва рефлектив-таълимий стратегияларни қўллаб, талабаларнинг маданий ва тил кўникмаларини ривожлантириш учун интерпретив матнлар билан ишлаш методикаси, таълимий-диагностик мониторинг тизими ва ситуатив-маданий машқларни лойиҳалаш усуллари орқали бу жараённи такомиллаштиришга ҳамда талабаларда немис тилини ўқитиш жараёнида лингвомаданий компетентликни ривожлантириш учун дидактик материалларни танлаш ва таҳлил қилишнинг инновацион ёндашувлари ўқув материалларини лингвистик, маданий ва коммуникатив мезонларга асосланган ҳолда селектив-дидактик танлаш методикаси, уларни интерактив ўқитиш технологиялари ёрдамида интеграциялашган шаклда қўллаш ҳамда ўқув материалларининг лингвомаданий мазмунини баҳолашнинг диагностик усуллари ишлаб чиқиш юзасидан таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг чет тилларни оммалаштиришга мўлжалланган кўрсатувларининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (ОъзМТРКнинг 2024-йил 14-октябрдаги 04-36-1107-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзМТРКнинг “Фореигн ЛангуаГЭС” телеканалининг “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” кўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда немис тилини ўқитиш жараёнида талабаларда лингвомаданий компетентликни ривожлантириш замонавий касбий таълим талабларига адекват бўлган мақсадларга эришишга хизмат қилган;
рақамли таълим платформалари, виртуал маданий алмашинув муҳитлари, ва онлайн интерактив коммуникатив воситалардан фойдаланиш орқали талабаларда лингвомаданий компетентлик ривожланишининг фазовий-вақтли динамикаси тадқиқ этилиб, ўқув жараёнида рақамли технологияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ бўлган модулли ўқув контентни яратиш тамойиллари, талабаларнинг шахсий ўқув траекторияларини шакллантириш усуллари ва лингвомаданий мазмунни узатиш учун гибрид-дидактик ёндашувлар ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан филология ва тилларни ўқитиш: немис тили йўналиши талабаларига мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида ҳамда “Ўқиш ва ёзиш амалиёти Дие Прахис Лесен унд Счреибен Б1” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 30-ноябрдаги 1635-03-сон маълумотномаси). Натижада, лингвомаданий компетентликни ривожлантиришга доир ўқув материаллари рақамли технологияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ бўлган модулли ўқув контентни яратишга хизмат қилган.