Баисов Ахмад Сабижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳозирги ўзбек ва инглиз насрида ҳикоя жанрининг поетологик генезиси ва тараққиёт тамойиллари”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4619.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Олимжон Ортиқович, филология фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Халова Мафтуна Абдусаламовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз насрида поетик конструксия муаммосини тадқиқ қилишда Жек Лондон, Роалд Дал, Сомерсет Моем, ўзбек адибларидан Назар Эшонқул, Улуғбек Ҳамдам, Исажон Султон каби ёзувчиларнинг услуб, жанр ва шакл борасидаги бадиий изланишлари, бадиий сюжет ва композиция яратиши, образилиликни таъминлашга қаратилган ўзига хосликларимаҳорат ва ижодкор консепсиясини тиғизлиги ҳамда хронотоп ўрнини назарий томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги:
бадиий тафаккурнинг 90-йиллардаги ривожи, тараққий топиши, услуб ва бадиий маҳорат қирралари ҳамда уларнинг ривожланиш қонуниятларига асосланиш орқали ёзивчининг ижод маҳорати ва тажрибаси, истеъдоди ва услубий қирралари очиб берилган;
ҳикоя жанрининг тадрижий ривожида жаҳон адабиётида бўй кўрсатган сюжет ва композиция типлари ва психологизм муаммоси далилланган;
умумбашарий муаммолар асосида ҳикоянинг юзага келиш омиллари, драбллар ҳамда бадиий макон ва замон талқинида бадиийлик модуси сифатида кўрсатилган;
 жаҳон адабиётшунослигида ҳикоя жанри генезиси ва ўзбек адабиётига таъсири масаласи аниқланиб, ўзбек ва инглиз насрида поетик конструксиянинг ҳикоя жанри тимсолида ўзига хос қирралари ҳамда неореализм, нореализм талқини тавсифланган.
IV. Натижаларнинг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз насрида ҳикоя жанри поетикаси, бадиий маҳорат ва ижодий консепсия уйғунлигини тадқиқ қилиш ҳамда унинг ўзаро таъсир доирасини аниқлаш йўсинларини ишлаб чиқиш асосида;
ўзбек ва инглиз насрида ҳикоя жанрининг тараққий топиши ички шаклларининг юзага келиши тадрижий такомилига оид назарий қарашлари ва илмий назарий қарашлар ва илмий хулосалар “Фореинг лангуаге” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 429-буйруғига асосан, 429-496-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ҳикоя жанрининг ифода хусусиятларини талқин қилишда жаҳоннинг илғор анъаналари таъсири, уларда акс этган поетик унсурлар динамикасини тавсифлашга эришилган;
жаҳон адабиётшунослигида юзага келган қиёсий-типологик мушоҳада тенденсиясининг ўзбек ва инглиз адабиётига таъсири, жанрий-композисион уйғунликни таъминлашга қаратилган ижодкор идеалининг қамровини умумконструктив образлар бадииятига сингдириш, давр ва замон муаммосини ҳал қилишда ёзувчилар томонидан қайта ишланган матн тарнсформацияси бирлиги негизи асосида тадрижий такомиллаштиришга оид назарий қарашлар ва илмий хулосалар “Узлюксиз таълимдаги тенденсиялар ва замонавий ёндашувлар” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 04 мартдаги 55-буйруғига асосан, 650058-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва хорижий тил  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
ўзбек ва инглиз насрида ҳикоя жанри поетикасининг ривожланиш омилларини адабий таъсир негизида эканлигини аниқлаш, услубий хусусиятларини ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича илмий хулосалар ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 20-июндаги 241/1-маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиш ва  дунёқарашини кенгайтиришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish