Туребекова Гулжахан Адилбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табақалаштирилган ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида ҳозиржавоблик кўникмаларини шакллантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1774.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабаниязова Наргиза Полатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ҳозиржавоблик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари, педагогик шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда ўқувчиларда ҳозиржавоблик кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида реал вазиятга боғлиқлик, эҳтиёжларга асосланганлик, ижтимоий аҳамиятга эгалик, ўқув жараёни динамиклигини ошириш каби дидактик хусусиятлари ўз-ўзини ривожлантириш, танқидий фикрлашни ўз ичига олган касбий-шахсий хислатларни адекват намоён бўлиш даражасининг мазмунли тавсифини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида ҳозиржавоблик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, уни танлаш принциплари, омиллари, когнитив, шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ҳамда модулли, эвристик технологияларни  қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида муаммони тушуниш, таҳлил қилиш, режалаштириш, амалга ошириш каби босқичларининг моҳиятини англаш,   лойиҳалаш,  далилларни тадқиқ қилишни ўзида мужассамлаштирган компетенсияларнинг мазмуни мунтазам баҳолаб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида ўқитишнинг ижтимоий ҳамкорликни,  когнитив мустақилликни қўллаб-қувватлаш, касбий-амалий фаолиятга йўналганлик, ўқувчиларда эмоционал-лабилизацияни келтириб чиқаришни ўз таркибига олувчи дидактик шарт-шароитларни замонавий ёндашув тамойилларига асосланган методологик  иш шаклларини рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ҳозиржавоблик кўникмаларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида реал вазиятга боғлиқлик, эҳтиёжларга асосланганлик, ижтимоий аҳамиятга эгалик, ўқув жараёни динамиклигини ошириш каби дидактик хусусиятлари ўз-ўзини ривожлантириш, танқидий фикрлашни ўз ичига олган касбий-шахсий хислатларни адекват намоён бўлиш даражасининг мазмунли тавсифини қатъий белгилаш орқали аниқлаштиришга оид ёндашувларда Ф1-ХТ-1-55237 рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа (2012-2016 йй.) доирасида яратилган “Педагогика” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 майдаги 02-07-1831/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув доирасида мантиқий, креатив, танқидий фикрлашни ривожланишига эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида ҳозиржавоблик кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, уни танлаш принциплари, омиллари, когнитив, шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ҳамда модулли, эвристик технологияларни  қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2017–2020 йилларга мўлжалланган ФЗ-2016-0909111822 “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 майдаги 02-07-1831/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда шахслараро муносабатга киришиш, ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боириш компетенсиялари ва ҳозиржавоблик кўникмаларининг шаклланишига хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида муаммони тушуниш, таҳлил қилиш, режалаштириш, амалга ошириш каби босқичларининг моҳиятини англаш,   лойиҳалаш,  далилларни тадқиқ қилишни ўзида мужассамлаштирган компетенсияларнинг мазмуни мунтазам баҳолаб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Математикалıқ тúсиниклерди қáлиплестириw” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0872-сонли гувоҳнома). Натижада, болаларни муваффақиятли тарзда бошланғич таълимга тайёрлаш вазифасига ечим топилган;  
бошланғич синф ўқувчиларида табақалаштирилган ёндашув асосида ўқитишнинг ижтимоий ҳамкорликни,  когнитив мустақилликни қўллаб-қувватлаш, касбий-амалий фаолиятга йўналганлик, ўқувчиларда эмоционал-лабилизацияни келтириб чиқаришни ўз таркибига олувчи дидактик шарт-шароитларни замонавий ёндашув тамойилларига асосланган методологик  иш шаклларини рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822  рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 майдаги 02-07-1831/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ҳозиржавоблик кўникмасини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели ва унинг самарадорлигини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish