Тошболтаев Фахриддин Ўринбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларнинг педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш технологияси (педагогика фанларини ўқитиш мисолида)”,
13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped3650
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Муҳаммадовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тўхтасинов Дадахон Фарходович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика фанларини ўқитишда бўлажак педагогларнинг педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш тузилмаси компонентлари, таянч компетенсиялари ва мезонлари (ижтимоий, маънавий, педагогик-психологик) мазмуни ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлекция кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш модели формал ва ноформал таълим вазиятларида ижодийликни ҳамда етук педагог траекторияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган ижодий-дидактик муҳитни босқичма-босқич яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси педагогика фанларини ўқитишда педагогик ва ахборот технологияларни интеграциялаш асосида ижодий фаоллик, базавий, педагогик ва рақамли компетенцияларни ахборот алмашиш коммуникативлиги, касбий-шахсий фазилатлар ҳамда касбий билимларни рақамли таълимга трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиясининг методик шартлари ўқув-амалий машғулотлар жараёнида анъанавий-рақамли технологияларни уйғунлаштириш, шахсий-касбий фазилатларни таълим олиш мотивацияси динамикасига адекват ҳамда синхрон мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларнинг педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси асосида методик тайёргарлигини ривожлантириш технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш тузилмаси компонентлари, таянч компетенсиялари ва мезонлари (ижтимоий, маънавий, педагогик-психологик) мазмуни ўзаро боғлиқлик даражасини белгиловчи касбий педагогик рефлекция кўрсаткичлари (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-июлдаги 11-05-3872/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигининг ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш модели формал ва ноформал таълим вазиятларида ижодийликни ҳамда етук педагог траекторияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган ижодий-дидактик муҳитни босқичма-босқич яратиш асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100 – педагогика таълим ёʻналиши учун “Педагогик технологийа” дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйругʻи, 391132-рақамли гувоҳномаси). Натижада даражасини бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигининг ривожлантиришни белгиловчи мезон, даража ва коърсаткичларини аниқлаштиришга еришилган;
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш методикаси педагогика фанларини ўқитишда педагогик ва ахборот технологияларни интеграциялаш асосида ижодий фаоллик, базавий, педагогик ва рақамли компетенцияларни ахборот алмашиш коммуникативлиги, касбий-шахсий фазилатлар ҳамда касбий билимларни рақамли таълимга трансформациялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100 – педагогика таълим ёʻналиши учун “Педагогик технологийа” дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйругʻи, 391132-рақамли гувоҳномаси) ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Натижада, педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси асосида бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг амалий-методик жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантириш технологиясининг методик шартлари ўқув-амалий машғулотлар жараёнида анъанавий-рақамли технологияларни уйғунлаштириш, шахсий-касбий фазилатларни таълим олиш мотивацияси динамикасига адекват ҳамда синхрон мослаштириш асосида такомиллаштирилганлигига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-июлдаги 11-05-3872/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish