Юлдашева Алина Дилшадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Ўзбек популяциясида назоратланмаган артериал гипертония шаклланишининг клиник ва фенотипик тамойиллари», 14.00.06-Кардиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib2419.
Илмий рахбар: Хамидуллаева Гульноз Абдусаттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедова Муяссар Гафурджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиет академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек популяциясида назоратланмаган артериал гипертензия шаклланишининг клиник ва фенотипик предикторларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
артериал гипертензиянинг фенотиплари - систолик-диастолик АГ (СДАГ), оқ халат гипертензияси (ОХГ), АБнинг юқори вареабеллиги билан АГ ўрганилди, бунда систолик-диастолик АГ фенотипининг тарқалиш устунлиги аниқланди, хар бир фенотипнинг назоратланмаган АГ билан беморларда юрак-қон томир ремоделланиши предиктори сифатида ўзига хослиги аниқланган;
метаболик бузилишлар ва чап қоринча гипертрофиясининг предиктори бўлган АГ ва семизлик алоҳида клиник фенотип сифатида кўрсатилди, бунда АГ ривожланиши ва нишон аъзоларнинг шикастланиши билан боғлиқлик тана вазни индекси >28,8 кг/м2 дан юқори кўрсаткичларида бошланиши асосланган;
артериал гипертензияга боғлиқ ҳолда артериал босимнинг суткалик ўзгарувчанлиги, унинг суткалик профилининг бузилиши ва орган-нишонларнинг шикастланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик баҳоланди, бу эса юқори ўзгарувчанликка эга бўлган АГ фенотипини назорат қилинмайдиган гипертензияга эга беморларда қон томир ремоделланишининг предиктори сифатида роли асосланган;
артериал босимининг ўзгарувчанлигини камайиши Валсартан+Амлодипин гуруҳида Периндоприл+Индапамид комбинациясига нисбатан офис қийматларига кўра бир хил гипотензив самарадорликда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон аҳолисида назоратга олинмайдиган артериал гипертонияни шакллантиришнинг клиник ва фенотипик предикторларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: артериал гипертензиянинг фенотиплари - систолик-диастолик АГ (СДАГ), оқ халат гипертензияси (ОХГ), АБнинг юқори вареабеллиги билан АГ ўрганилди, бунда систолик-диастолик АГ фенотипининг тарқалиш устунлиги аниқланди, хар бир фенотипнинг назоратланмаган АГ билан беморларда юрак-қон томир ремоделланиши предиктори сифатида ўзига хослиги аниқланган. Маълумотлар "Артериал босимининг суткалик профилини юқори суткалик ўзгарувчанликни ҳисобга олган ҳолда самарали тузатишга нисбатан фарқлаш ёндашуви" деган усулий тавсиялар мазмунига киритилган, бу усулий тавсиялар неконтролируемая артериал гипертензияни шакллантиришнинг клиник ва фенотипик предикторларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси № 06/102 25 сентябрь 2024 йил). Ўрнатилган тартибда Жиззах вилояти филиали РИКИАТМга 2024 йил 20 февралда қабул қилинган №21 буйруғи ва Қорақалпоғистон филиали РИКИАТМга 2024 йил 22 февралда қабул қилинган №58 буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик беморлар ҳаёти сифати яхшиланишида, ногиронлик даражасининг пасайишида ва жамият саломатлигининг умумий ҳолати яхшиланишида намоён бўлади. Индивидуаллаштирилган ёндашув қуйидагиларга ҳисса қўшади: юрак-қон томир касалликлари касалланиш ва ўлим даражасини пасайтиришга; беморлар меҳнат қобилиятининг ошишига, чунки тўғри танланган даволаш АГни самаралироқ назорат қилиш ва инсульт ҳамда инфаркт каби асоратлар ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради; узоқ муддатли даволаш ва шифохонага ётқизишлар билан боғлиқ ижтимоий юкни камайтиришга, бу эса бутун соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий тежамкорликка ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик бевосита беморларни даволаш харажатларини камайтиришда, юрак-қон томир тизимининг қийинлашган касалликлари (мисол учун, миокард инфаркти ва инсульт) тез-тезлигини камайтиришда намоён бўлади, чунки улар қимматбаҳо даволаш ва узоқ муддатли кузатув талаб қилади. Агар Ўзбекистонда назорат қилинмайдиган АГ бўлган бир беморни бир йил давомида даволаш харажатлари тахминан 3000000 сўмни (даволаш, текширув ва маслаҳатларни ўз ичига олган ҳолда) ташкил этса, аниқ ташхис қўйиш ва даволашга бўлган дифференциал ёндашув орқали бу кўрсаткични қисқартириш мумкин. Бунга қуйидагилар орқали эришилади: камроқ ножўя таъсирга ва узоқ муддатли даволаш эҳтиёжига эга самаралироқ препаратлардан фойдаланиш; шифохонага ётқизишлар сонини камайтириш; қимматбаҳо даволашни талаб қилувчи оғир асоратларни (инфаркт ва инсульт каби) олдини олиш. Агар эрта диагностика ва дифференциал ёндашув орқали асоратлар эҳтимолини 30%га камайтириш мумкин бўлса, бир бемор учун харажатлар 2100000 сўмгача камайиши мумкин (яъни, бир беморга йилига 900000 сўм тежамкорлик).
иккинчи илмий янгилик: метаболик бузилишлар ва чап қоринча гипертрофиясининг предиктори бўлган АГ ва семизлик алоҳида клиник фенотип сифатида кўрсатилди, бунда АГ ривожланиши ва нишон аъзоларнинг шикастланиши билан боғлиқлик тана вазни индекси >28,8 кг/м2 дан юқори кўрсаткичларида бошланиши асосланган. Маълумотлар "Артериал босимининг суткалик профилини юқори суткалик ўзгарувчанликни ҳисобга олган ҳолда самарали тузатишга нисбатан фарқлаш ёндашуви" деган усулий тавсиялар мазмунига киритилган, бу усулий тавсиялар неконтролируемая артериал гипертензияни шакллантиришнинг клиник ва фенотипик предикторларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси № 06/102 25 сентябрь 2024 йил). Ўрнатилган тартибда Жиззах вилояти филиали РИКИАТМга 2024 йил 20 февралда қабул қилинган №21 буйруғи ва Қорақалпоғистон филиали РИКИАТМга 2024 йил 22 февралда қабул қилинган №58 буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик ўз ичига қуйидагиларни олади: АГ ва семизлик билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, чунки диабет, гиперлипидемия ва чап қоринча гипертрофияси каби ҳамроҳ касалликларнинг ривожланишини ўз вақтида назорат қилиш имконияти пайдо бўлади. Ногиронликни камайтириш ва меҳнат қобилиятини ошириш, чунки бу ҳолатларни даволаш юрак-қон томир касалликлари ва метаболик бузилишлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик қуйида намоён бўлади: даволаш харажатларини камайтириш ва инфаркт, инсульт ва диабет каби қимматбаҳо асоратларнинг олдини олиш. «АГ ва семизлик» ҳолатини эрта диагностика қилиш ва бошқариш узоқ муддатли терапия ва шифохонага ётқизиш харажатларини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Иқтисодий самарадорликни баҳолаш учун бир беморда давлат қанча тежаши мумкинлигини ҳисоблаймиз. Агар семизлик ва АГ бўлган беморни бир йил давомида кузатиш харажатлари тахминан 4000000 сўмни (даволаш, текширувлар ва ҳолатни назорат қилишни ўз ичига олган ҳолда) ташкил этса, беморни ўз вақтида аниқлаш ва профилактик тадбирларни ўтказиш метаболик бузилишлар хавфини ва, натижада, асоратларни даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Эрта диагностика ва даволаш инсульт ёки инфаркт хавфини 40%га камайтиришга имкон беради. Инфаркт ёки инсульт бўлган бир беморни даволашнинг ўртача нархи (госпитализация ва реабилитацияни ўз ичига олган ҳолда) тахминан 10000000 сўмни ташкил этади. Агар беморда битта жиддий асоратни (масалан, инфаркт ёки инсульт) олдини олишга эришилса, давлат тахминан 6000000 сўм (10000000 сўм даволаш харажатлари минус АГ ва семизлик учун профилактика ва даволашда сарфланган 4000000 сўм) тежайди.
учинчи илмий янгилик: артериал гипертензияга боғлиқ ҳолда артериал босимнинг суткалик ўзгарувчанлиги, унинг суткалик профилининг бузилиши ва орган-нишонларнинг шикастланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик баҳоланди, бу эса юқори ўзгарувчанликка эга бўлган АГ фенотипини назорат қилинмайдиган гипертензияга эга беморларда қон томир ремоделланишининг предиктори сифатида роли асосланган. Маълумотлар "Артериал босимининг суткалик профилини юқори суткалик ўзгарувчанликни ҳисобга олган ҳолда самарали тузатишга нисбатан фарқлаш ёндашуви" деган усулий тавсиялар мазмунига киритилган, бу усулий тавсиялар неконтролируемая артериал гипертензияни шакллантиришнинг клиник ва фенотипик предикторларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси № 06/102 25 сентябрь 2024 йил). Ўрнатилган тартибда Жиззах вилояти филиали РИКИАТМга 2024 йил 20 февралда қабул қилинган №21 буйруғи ва Қорақалпоғистон филиали РИКИАТМга 2024 йил 22 февралда қабул қилинган №58 буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик шундаки, қон босимининг ўзгарувчанлиги органлар-нишонларнинг зарарланиши учун яширин предиктор ҳисобланади. АД умумий даражаси яхши назорат қилинган ҳолатда ҳам, агар суткалик ўзгаришлар эътиборга олинмаса, юрак-қон томир асоратлари хавфи юқори бўлиб қолади. Қон босимининг ўзгарувчанлигини эрта аниқлаш ва тўғрилаш бундай асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беради, бу эса беморлар ҳаёти сифатини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтиришга олиб келади. Иқтисодий самарадорлик АГ оғир асоратларини даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш ва диагностика жараёнини оптималлаштиришдан иборат. Қон босими юқори ўзгарувчанлик билан кечувчи АГ фенотипларини эрта аниқлаш ва мақсадли даволаш орқали харажатларни қуйидагича қисқартириш мумкин: диагностика жараёнини оптималлаштириш, яъни қон босимининг суткалик ўзгарувчанлигини комплекс баҳолаш орқали асосланмаган текширувлар сонини камайтириш. Агар ҳар бир қўшимча текширув тахминан 300000 сўмга тушса, тўғри диагностик режалаштириш ортиқча икки-уч текширувни ўтказмасликка имкон беради, бу эса бир бемор учун 600000–900000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Тадқиқот натижалари Республиканинг махсуслаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази кардиология бўлими, шунингдек, Қорақалпоғистон ва Жиззах филиаллари фаолиятида қўлланилмоқда.
тўртинчи илмий янгилик: артериал босимининг ўзгарувчанлигини камайиши Валсартан+Амлодипин гуруҳида Периндоприл+Индапамид комбинациясига нисбатан офис қийматларига кўра бир хил гипотензив самарадорликда асосланган. Маълумотлар "Артериал босимининг суткалик профилини юқори суткалик ўзгарувчанликни ҳисобга олган ҳолда самарали тузатишга нисбатан фарқлаш ёндашуви" деган усулий тавсиялар мазмунига киритилган, бу усулий тавсиялар неконтролируемая артериал гипертензияни шакллантиришнинг клиник ва фенотипик предикторларини аниқлаш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида ишланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хулосаси № 06/102 25 сентябрь 2024 йил). Ўрнатилган тартибда Жиззах вилояти филиали РИКИАТМга 2024 йил 20 февралда қабул қилинган №21 буйруғи ва Қорақалпоғистон филиали РИКИАТМга 2024 йил 22 февралда қабул қилинган №58 буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. «Валсартан/Амлодипин» комбинациясини қўллашнинг ижтимоий самарадорлиги беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва юрак-қон томирларига оид муаммолар хавфини камайтиришга бўлган катта таъсирида намоён бўлади. «Периндоприл/Индапамид» комбинациясига нисбатан суткалик артериал босими ўзгарувчанлигининг кўпроқ пасайиши, юрак-қон томирларига оид муаммолар хавфини камайтиришга ёрдам беради, чунки юқори артериал босими ўзгарувчанлиги мустақил хавф омилидир. Иқтисодий самарадорлик шундан иборатки, «Валсартан/Амлодипин» комбинацияси, «Периндоприл/Индапамид» комбинациясига нисбатан қон босими ўзгарувчанлиги бўйича юқори самарадорликни кўрсатди. «Валсартан/Амлодипин» комбинациясини қўллаш ҳар бир бемор учун харажатларни 0,6 бараварга қисқартиришга имкон беради, бу уни молиявий нуқтаи назардан самарали қилади. «Валсартан/Амлодипин» комбинациясининг харажат-манфаат коэффициенти 55500 сумни ташкил этади, бу 90% беморларда қон босимини нормаллаштиришга эришилади, «Периндоприл/Индапамид» комбинациясида эса бу кўрсаткич 92105 сумни ташкил этар экан, 76% беморларда артериал босими пастаяди. Олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, «Валсартан/Амлодипин» комбинациясини қўллаш натижасида 24 бемордан иборат гуруҳ учун уч ойда 3996000 сумга қўшимча саратон сарфланади, «Периндоприл/Индапамид» комбинациясига нисбатан.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish