Фозилов Хуршид Гайратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чап қоринча дисфункцияси бор юрак коронар касаллиги билан оғриган беморларда даволашнинг турли усулларининг имкониятлари” 14.00.06 – Кардиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib335.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида бажарилган, DSc.04/30.12.2019.Tib 64.01.
Расмий оппонентлар: Лопатин Юрий Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тураев Феруз Фатхуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги А.В.Вишневский номидаги миллий илмий тадкикот жаррохлик маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чап қоринча систолик дисфункцияси бўлган юрак коронар касаллиги билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувлар, аортокоронар шунтлаш, медикаментоз терапия самарадорлигини баҳолаш ва морфофункционал омилларга кўра оптимал даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чап қоринча систолик дисфункцияси билан ЮКК бўлган беморларда ҳаётчан миокард аниқланмай туриб ўтказилган ТОКАнинг миокард реваскуляризацияси хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланиб, унда  касалхона давридаги асоратлар частотаси 8,1%, ангиографик муваффақият частотаси 85,7%, муолажанинг бевосита муваффақияти 85,1% ҳамда клиник муваффақият 85,7% ни ташкил этиши аниқланган;
коронар артерияларни стентлашнинг марказий ва юрак ичи гемодинамика кўрсаткичларига ижобий таъсири охирги систолик ва диастолик ҳажмларнинг камайиши ҳамда чап қоринча отиш фракциясининг ошиши билан тасдиқланиб, унда II–IV ФС стабил стенокардия бўлган ва 51–60 ёшдаги беморларда ТОКАнинг чап қоринча отиш фракцияси ўсиши билан боғлиқлиги асосланган;
Дори-дармон терапиясидан фарқли ўлароқ ТОКА ва АКШ, чап қоринчанинг тузилмавий-функционал қайта шаклланиши камайишига кўпроқ ёрдам бериши, унда, юракнинг систолик ва диастолик функциялари яхшиланиши ва бу натижалар кузатувнинг 2 йили давомида сақланиб қолиши аниқланган;
чап қоринча дисфункцияси билан ЮКК бўлган беморларда АКШдан кейинги 24 ойлик кузатув давомида энг юқори яшовчанлик даражаси қайд этилган;
чап қоринча систолик функцияси пасайган ЮККга чалинган беморларда клиник-функционал параметрларга асосланиб миокард реваскуляризацияси усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
чап қоринча дисфункцияси билан юрак коронар касаллиги бўлган беморларда даволашнинг турли усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: чап қоринча систолик дисфункцияси билан ЮКК бўлган беморларда ҳаётчан миокард аниқланмай туриб ўтказилган ТОКАнинг миокард реваскуляризацияси хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланиб, унда  касалхона давридаги асоратлар частотаси – 8,1%, ангиографик муваффақият частотаси – 89,4%, муолажанинг бевосита муваффақияти – 85,7% ҳамда клиник муваффақият – 89,4% ни ташкил этиши аниқланган бўлиб, ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2022 йил  7 октябрдаги 8н-м/1084-сон  маълумотномаси билан тасдиқланган «Отиш фракцияси пастлигига боғлиқ ҳолда юрак етишмовчилиги билан ЮИК бўлган беморларда тери орқали коронар аралашувлар» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИКИАТМ Қарши филиалида 2024 йил 14 октябрдаги 54-Т-сон ҳамда РИКАТМ Жиззах филиалида 2022 йил 15 октябрдаги 48/1-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак томирлари касаллиги ва чап қоринча систолик дисфункцияси бўлган беморларни даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини яхшилашга ёрдам беради; стенокардия хуружлари сонини камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, юрак-қон томир касалликларини ўз вақтида даволаш; юрак ишемик касаллигини даволаш амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштириш имконини беради; стенокардия функционал синфини яққол пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тери орқали коронар аралашув орқали тўлиқ реваскуляризацияга эришиш иқтисодий томондан ҳар бир бемор учун  30100000 сўмни тежаш имконини беради (тери орқали аралашувнинг учта томирни стентлаш ва стационарда даволаниш билан базавий нархи 39500000 сўм, аортокоронар шунтлаш амалиёти касалхонага ётқизиш билан бирга 69700000 сўмни ташкил этади).
иккинчи илмий янгилик: илк бор коронар артерияларни стентлашнинг марказий ва юрак ичи гемодинамика кўрсаткичларига ижобий таъсири охирги систолик ва диастолик ҳажмларнинг камайиши ҳамда чап қоринча отиш фракциясининг ошиши билан тасдиқланиб, унда II–IV ФС стабил стенокардия бўлган ва 51–60 ёшдаги беморларда ТОКАнинг чап қоринча отиш фракцияси ўсиши билан боғлиқлиги асосланган бўлиб, ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил  7 октябрдаги 8н-м/1084-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Отиш фракцияси пастлигига боғлиқ ҳолда юрак етишмовчилиги билан ЮИК бўлган беморларда тери орқали коронар аралашувлар» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИКИАТМ Қарши филиалида 2024 йил 14 октябрдаги 54-Т-сон ҳамда РИКАТМ Жиззах филиалида 2022 йил 15 октябрдаги 48/1-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юракнинг қисқариш фаолияти тикланади,  беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланади, юрак-қон томир касалликлари реабилитацияси самародорлиги ортади; ушбу гуруҳ беморларда ногиронлик кўрсаткичи камаяди. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стабил стенокардия II–IV ФС ва 51–60 ёшдаги беморлар гуруҳида ТОКА ўтказилганида чап қоринча отиш фракцияси ўсиши натижасида ногиронликнинг олди олинади ва иқтисодий томондан ҳар бир бемор учун 1 ойда 920000 сўмни тежаш имконини беради (ҳар бир бемор учун ҳар ой давлат бюджети ҳисобидан 920000 сўм нафақа пули тўланади) ва ўртача йиллик тўлов ҳисобига 11040000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор дори-дармон терапиясидан фарқли ўлароқ, ТОКА ва АКШ чап қоринчанинг тузилмавий-функционал қайта шаклланиши камайишига кўпроқ ёрдам бериши, унда гипертрофия яққоллигининг пасайиши, юракнинг систолик ва диастолик функциялари яхшиланиши ва бу натижалар кузатувнинг 2 йили давомида сақланиб қолиши аниқланган бўлиб, ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил  20 июлдаги 4 сонли баенномаси хулосаси билан тасдиқланган «Чап қоринча дисфункцияси билан ЮИК бўлган беморларда аортокоронар шунтлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Оролбўйи минтақаси ихтисослаштрилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида 2024 йил 19 июндаги 43-сон ҳамда РИКИАТМ Наманган филиалида 2024 йил 20 майдаги 28-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: дори-дармон самародарлиги бўлмаган беморлар гуруҳида хаёт сифати яхшиланади, стенокардия ва юрак етишмовичлигининг функционал синфи камайтирилади, юракнинг қисқариш фаолияти тикланади, юрак-қон томир касалликлари реабилитацияси самародорлиги ортади; ушбу гуруҳ беморларда ногиронлик кўрсаткичи камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ТОКА ва  аортокоронар шунтирлаш амалиёти бажарилган беморлар гуруҳида чап қоринча отиш фракцияси ўсиши натижасида ногиронликнинг олди олинади ва иқтисодий томондан ҳар бир бемор учун 1 ойда 920000 сўмни тежаш имконини беради. Бу йиллик тўлов ҳисобига ўртача 11040000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради (ҳар бир бемор учун ҳар ой давлат бюджети ҳисобидан 920000 сўм нафақа пули тўланади);
тўртинчи илмий янгилик: чап қоринча дисфункцияси билан ЮКК бўлган беморларда АКШдан кейинги 24 ойлик кузатув давомида энг юқори яшовчанлик даражаси қайд этилган; чап қоринча систолик функцияси пасайган ЮККга чалинган беморларда клиник-функционал параметрлар асосида миокард реваскуляризацияси усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил  20 июлдаги 4 сонли маълумотномаси билан тасдиқланган «Чап қоринча дисфункцияси билан ЮИК бўлган беморларда аортокоронар шунтлаш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Оролбўйи минтақаси ихтисослаштрилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида 2024 йил 19 июндаги 43-сон ҳамда РИКИАТМ Наманган филиалида 2024 йил 20 майдаги 28-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу гуруҳ беморларини даволаш самарадорлигини ошириш, стенокардия ва юрак етишмовичлигининг функционал синфини камайтириш, юракнинг қисқариш фаолиятини тиклаш, юрак-қон томир касалликлари реабилитацияси самародорлигини ошириш ва шу орқали қайта госпитализациялар сонини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аортокоронар шунтлаш амалиёти касаллик асоратларининг камайиши ва даволаш самарадорлигининг ошиши ҳисобига  шифохонада қайта даволанишлар сонини ўртача 2 баробар камайтириш ва шу орқали даволаниш учун сарфланадиган тўлов миқдори йил давомида ўртача 18000000 сўмга қисқартириш имконини берган.
 бешинчи илмий янгилик: чап қоринча систолик функцияси пасайган ЮККга чалинган беморларда клиник-функционал параметрлар асосида миокард реваскуляризацияси усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан 2023 йил  20 июлдаги 4 сонли маълумотномаси билан тасдиқланган «Чап қоринча дисфункцияси билан ЮИК бўлган беморларда аортокоронар шунтлаш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Оролбўйи минтақаси ихтисослаштрилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида 2024 йил 19 июндаги 43-сон ҳамда РИКИАТМ Наманган филиалида 2024 йил 20 майдаги 28-сон буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу гуруҳ беморларини даволаш самарадорлигини ошириш, стенокардия ва юрак етишмовичлигининг функционал синфини камайтириш, юракнинг қисқариш фаолиятини тиклаш, юрак-қон томир касалликлари реабилитацияси самародорлигини ошириш ва шу орқали қайта госпитализациялар сонини камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аортокоронар шунтлаш амалиёти касаллик асоратларининг камайиши ва даволаш самарадорлигининг ошиши ҳисобига  шифохонада қайта даволанишлар сонини ўртача 2 баробар камайтириш ва шу орқали даволаниш учун сарфланадиган тўлов миқдори йил давомида ўртача 18000000 сўмга қисқартириш имконини берган.  
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish