Джалолова Феруза Махаматжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда сут йўллари неоплазияларини эрта ташхислашда инновацион усуллар» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib487.
Илмий раҳбар: Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019Tib.77.01
Расмий оппонентлар: Алимходжаева  Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Ахмад Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд Давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сут йўллари неоплазияларини эрта ташхислаш усулларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларда сут йўллари неоплазияларини эрта ташхислашда клиник, цитологик, дуктография ва эластография усуллари комбинациялашган ҳолда ROC-эгри чизиғи орқали диагностик самарадорлик кўрсаткичлари асосланган;
сут йўллари хавфли ўсмаларида мультипараметрик УТ текшируви Цукуба тизими бўйича хавфли турдаги хосилаларнинг 4-5-типдаги бўлиши ва сут каналлардаги кальцинатлар, қон томир архитектоникаси деформациялари ва хосиланинг гиперваскуляризацияси хисобига инвазив хавфли ўсмаларида учраши аниқланган;
сут йўллари хавфли ўсма касалликларида HER2+ фенотипли хосилаларда инвазив характердаги ўсманинг тарқалиши хисобига рентгенодуктографик белгилари асосида прогностик омиллар ишлаб чиқилган;
сут йўллари хавфли ўсмалари диагностикасида сўрғичдан патологик  ажралма келиши каби клиник белгининг мультипараметрик УТ текшируви ва дуктография ёрдамида хосиланинг парчаланиши ҳисобига аниқланиши салбий башоратли мезон эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёллар орасида сут йўллари ўсма касалликларини барвақт ташхислаш натижаларини яхшилаш ҳамда самарарадорлигини ошириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: аёлларда сут йўллари неоплазияларини эрта ташхислашда клиник, цитологик, дуктография ва эластография усуллари комбинациялашган ҳолда ROC-эгри чизиғи орқали диагностик самарадорлик кўрсаткичлари асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали 2022 йил 10 декабрдаги №85/1 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 2023йил 19 январь №31 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг 2022 йил 24 ноябрдаги 8 н-р/1333 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аёлларда сут йўллари неоплазиялари ташхисида мультипараметрик УТТни қўллаш методологияси клиник жиҳатдан асосланган. Бу эластография усулини комплекс даволаш-профилактика муассасаларида сут йўллари ўсма касалликлари  биринчи босқичида оптимал қўллаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: юқоридаги инновацион усулларни қўллаш орқали сут йўллари ўсма касалликларини эрта босқичларда (0,1,2) аниқланиши саратон касаллигини спецефик даволашга кетадиган умумий ҳаражат хажмининг тежалишига олиб келди. Бу усулнинг иқтисодий самарадорлиги натижасида давлат бюджетидан сарф харажатларни 75%га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: аёлларда сут йўллари ўсма касалликларини барвақт ташхислашнинг тиббий - иқтисодий тежамли мониторинг тизимини ишлаб чиқиш орқали диагностик  технологияларни кенг жорий қилишга муҳим ва сезиларли ҳисса қўшилган.
иккинчи илмий янгилик: сут йўллари хавфли ўсмаларида мультипараметрик УТ текшируви Цукуба тизими бўйича хавфли турдаги хосилаларнинг 4-5-типдаги бўлиши ва сут каналлардаги кальцинатлар, қон томир архитектоникаси деформациялари ва хосиланинг гиперваскуляризацияси хисобига инвазив хавфли ўсмаларида учраши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали 2022 йил 10 декабрдаги №85/1 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 2023йил 19 январь №31 буйруғи билан амалиётга жорий этилган(Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг 2022 йил 24 ноябрдаги 8 н-р/1333 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сут  йўллари ўсма касалликлари хавфлилик хусусиятларини  баҳолашда ўзига хос алоҳида мезонлар-чизиқли кальцинатлар, инвазиянинг дуктографик белгиларига нисбатан, 4-5-эластографик типларнинг аниқланиши каби мезонларни ўз ичига олган мультипараметрик УТ текширувларни ўтказилиши сут йўллари ўсма касалликларининг солиштирма ташхисотида самарадорлигининг исботланганлиги сабабли беморларда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: дуктография ва мультипараметрик УТ солиштирма ташхисоти текширувларни ўтказилишида  тадқиқотлар қийматининг фарқини ҳисоблаш натижасида аниқланадики, мультипараметрик УТТ усулини альтернатив сифатида танлашда бир бемор аёл учун давлат бюджетидан сарф харажатларни 25%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: мультипараметрик УТТни қўлланилиши аёлларда сут йўллари неоплазияларини  аниқ ва барвақт ташхислаш эҳтимолини оширади, адекват диагностика йўналишини танлаш вақтини қисқартириб, танланган текширув усулини иқтисодий жиҳатдан самаралироқ мониторинг қилиш имконини берган.     
учинчи илмий янгилик: сут йўллари хавфли ўсма касалликларида HER2+ фенотипли хосилаларда инвазив характердаги ўсманинг тарқалиши хисобига рентгенодуктографик белгилари асосида прогностик омиллар ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали 2022 йил 10 декабрдаги №85/1 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 2023йил 19 январь №31 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг 2022 йил 24 ноябрдаги 8 н-р/1333 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сут  йўллари ўсма касалликларининг нохуш кечишини белгиловчи мезонларнинг аниқланиши туфайли сут йўллари хавфсиз ўсма касалликлари малигинизацияланиши, рецидивланиши, хавфли ўсма касалликларининг эса рецидивланиши ва метастазланиши каби асоратлар сезиларли даражада камайишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: сут  йўллари ўсма касалликлари кечишида нохуш прогностик мезонларнинг аниқланиши туфайли  хавф гуруҳидаги беморлар гуруҳи назоратга олиниб, касалликнинг қайталаниши, метастазланишини даволашга кетадиган маблағларни тежалишига олиб келди. Бу ўз навбатида, диагностика ва даволашга кетадиган иқтисодий харажатларни 3 мартага камайтириш имконини берди. Хулоса: сут  йўллари ўсма касалликлари кечишида нохуш прогностик мезонларнинг аниқланиши туфайли касалликни асоратлари олди олиниши натижасида беморларнинг ҳаёт сифати юқори бўлиши, ҳамда касалликни асоратларини диагностикаси ва даволашга кетадиган сарф харажатларини 3 маратага камайтириш имконини берган.
 тўртинчи илмий янгилик: сут йўллари хавфли ўсмалари диагностикасида сўрғичдан патологик  ажралма келиши каби клиник белгининг мультипараметрик УТ текшируви ва дуктография ёрдамида хосиланинг парчаланиши ҳисобига аниқланиши салбий башоратли мезон эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали 2022 йил 10 декабрдаги №85/1 буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 2023йил 19 январь №31 буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимининг 2022 йил 24 ноябрдаги 8 н-р/1333 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу салбий башоратли мезоннинг аниқланиши орқали СБС юқори хавфи билан касалланиши ва  нохуш якуний оқибатлар  ривожланиши эҳтимолини олдини олиш ва аёллар ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: салбий башоратли мезонлар асосида ишлаб чиқилган текширув алгоритми соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинлари амалиётига тадбиқ этилиши нафақат онкологик касалланиш ва ўлим кўрсаткичини камайтиришга, балки СБС узоқ вақтгача  авж олувчи шаклларини даволаш, ҳамда йўқотиладиган  меҳнат қобилияти  билан боғлиқ бўлган вақтни иқтисодий жиҳатдан тежалишига олиб келди.  Бу, ўз навбатида, даволашга кетадиган иқтисодий харажатларни 4 мартага камайтиришга эришиш имконини берди. Хулоса: такомиллаштирилган текширув дастурининг қўлланилиши аёлларда сут йўллари ўсма касалликларини эрта ташхислаш имкониятини оширади, адекват даволаш йўналишини танлаш вақтини қисқартириб, танланган даволашни иқтисодий жиҳатдан самаралироқ мониторинг қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish