Қўзиева Махлиё Мухаммадиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Оксидланган наноселлюлозанинг олиниши, тузилиши ва хоссалари”, 02.00.05 - Селлюлоза ва селлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш кимёси ва технологияси, 02.00.12 - Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/К721.
Илмий раҳбар: Атаханов Абдумутолиб Абдупатто ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Полимерлар кимёси ва физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.К/FM/Т.36.01.
Расмий оппонентлар: Қодирхонов Муродхон Рашидхонович, кимё фанлари доктори. доцент. Йўлдошов Шерзод Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил ёндашувлар асосида оксидланган наноселлюлоза ва унинг ҳосилаларини (диалдегид оксинаноселлюлоза) синтез қилиш, уларнинг тузилиш ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора пахта микрокристаллик селлюлозаси асосида перманганат оксидлаш усулини қўллаш орқали юқори оксидланиш даражасига эга бўлган оксидланган наноселлюлоза синтез қилинди ва унинг тузилиши ва хоссалари аниқланди;
илк бора наноселлулозани бихромат оксидловчи таъсирида оксидлаш орқали оксидланган наноселлюлоза синтез қилинди ва оксидланиш жараёни айнан C6 да жойлашган гидроксил гуруҳида бориши ҳамда селлюлозанинг глюкопираноза ҳалқаси сақланиб қолиши кўрсатилди;
илк бора структурасида ҳам карбоксил ҳам алдегид гуруҳлар тутган оксидланган наноселлюлозанинг янги ҳосиласи диалдегид оксинаноселлюлоза синтез қилинди ва тузилиши ҳамда хоссалари тадқиқ қилинди;
илк бора оксидланган наноселлюлоза ва диалдегид оксинаноселлюлоза намуналари турғун гел ҳосил қилиш ва юқори мукоадгезив хоссаларга эга эканлиги аниқланди ҳамда камтоксик мукоадгезив материаллар сифатида қоллаш имкониятлари кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оксидланган наноселлюлозанинг олиниши, тузилиши ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оксидланган наноселлюлозанинг синтези, тузилиш таҳлили, реакция механизми ва хоссалари бўйича олинган маълумотлардан 4 та хорижий илмий журналларда янги материаллар яратиш ва физик-кимёвий таҳлили учун фойдаланилган (Полймерс, 2023, В.15, Сcопус, ИФ=5; Биоресоурcе течнологй, 2024, В.399, Элсевиер, ИФ=11.4; Греен Чемистрй, 2024, В.26, Роял Соcиетй оф Чемистрй, ИФ=9.8; Апплиед Материалс & Интерфаcес, 2024, В.16, АCС, ИФ=8.5). Натижада селлюлозани селектив оксидлаш синтезини амалга ошириш имконини берган;
оксидланган наноселлюлоза ҳосилалари (ОНС, ДАОНС) Реадинг университети (Буюк Британия) томонидан 2023-2024 йилларда бажарилган “Поляпҳронс ас а платформ формулатион течнологй трансмуcосал друг деливерй” мавзусидаги илмий лойиҳада қоълланилган (Реадинг Университетининг 2024 йил 23 октябрдаги маълумотномаси). Натижада янги таркибли мукоадгезив хоссага эга бўлган дори ташиш тизимида қўллаш имконияти бўлган полимер препаратлар олинган.