Икрамов Мухаммад-Аюбхон Хакимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида автомобил йўллари қурилиши учун полимер-битум композицияларини олиш технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.07 - Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллар кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5006.
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Ахмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Солиев Рустамжон Хакимжонович, техника фанлари доктори, профессор; Махкамов Дилшод Исматиллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида автомобиль йўллари учун модификацияланган полимер-битум композициялар таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть ва газни қайта ишлаш, металларни бойитиш ва резина саноати чиқиндилари асосида битум композицияларини хоссаларини яхшилаш учун модификаторлар ва ингредиентлар яратилган;
яратилган нефть ва газни қайта ишлаш, металларни бойитиш ва резина саноати чиқиндилари билан БНД 40/60, БНД 50/70, БНД 60/90, БНД 90/130 маркали йўл битумларини модификaция қилиш технологияси яратиган;
модификатор ва ингредиентларнинг битум композицияларини ташқи мухитга чидамлилигига, технологик, реологик, физик-механик, динамик хоссаларига таъсири асосланган;
яратилган модификацияланган битум ва ингрединтлар асосида автомобил йўллари қопламалари учун полимер-битум композициялари таркибини ишлаб чиқилган;
модификатор ва ингредиентлар асосида республикамиз тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитига мос, модификацияланган полимер-битум композициялари таркиби ва олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий хомашёлар асосида автомобил йўллари қурилиши учун полимер-битум композисияларини олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида йўл битумлари хоссаларини рослаш учун модификaторлар олиш таркиб ва технологияси Фарғона давлат муассасаси тармоқлар эксплуатацияси корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари Қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 02-3111-sон маълумотномаси). Натижада, йўл битумларининг эксплуатацион хоссаларини 37% га яхшилаш имконини берган;
модификaцияланган йўл битуми ва маҳаллий органоминерал хомашёлар асосида йўл қопламалари олиш таркиби Фарғона давлат муассасаси тармоқлар эксплуатацияси корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари Қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 02-3111-sон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси худулари тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитига мос автомобиль йўллари учун полимер-битум композициялари олиш имконини берган;
модификaцияланган йўл битуми ва маҳаллий органоминерал хомашёлар асосида тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитига мос йўл қопламалари учун полимер-битум композицияси олиш технологияси Фарғона давлат муассасаси тармоқлар эксплуатацияси корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари Қўмитасининг 2024 йил 26 июндаги 02-3111-sон маълумотномаси). Натижада, республикамиз тез ўзгарувчан об-ҳаво шароитига мос махаллий органоминерал хомашёлар асосида йўл полимер-битум композициясияларини олиш имконини берган.