Алланиязов Давран Оразимбетовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон агро рудаларини бойитиш ва қайта ишлаш асосида мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Т740.
Илмий маслаҳатчи: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023. К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, профессор; Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор; Турдалиев Умид Мухторалиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қарақалпоғистон агрорудаларини бойитиш ва қайта ишлаш асосида мураккаб-комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глауконит қумини қуруқ ва гидромеханик бойитиш жараёни учун мос равишда 45 ва 92% дан ортиқ концентратлар олиш имконини берувчи мақбул шароитлар яратилган;
агроруда консентратлари ва ўғитли тузлар асосида олдиндан белгиланган таркиб ва хоссаларига эга бўлган мураккаб ўғитларнинг янги композиция таркиблари ишлаб чиқилган;
агро рудалар консентратлари ва улар асосидаги мураккаб ўғитларнинг физик-кимёвий, физик-механик ва товар хусусиятлари тўғрисида янги илмий маълумотлар олинган;
агрорудаларни бойитишдан ажралган қолдиқлар (глауконит, вермикулит, бентонит) асосида модификацияланган тупроқ таркиби ишлаб чиқилган, ва улардан фойдаланилганда суғориш учун сув сарфини 10-17 фоизга камайтиш аниқланган;
мураккаб ўғитларнинг янги турларини қўллаш ҳисобига тупроқнинг шўрланиш даражаси 0,55 дан 0,52 % гача пасайиши, фосфорнинг ҳаракатчан шакллари 80 дан 120 мг/кг гача, гумус 0,74 дан 1,49 % гача кўтарилиши аниқланган;
Қорақалпоғистон агро рудаларни бойитиш ва турли маркали мураккаб ўғитлар ва консентратларга ўғитли тузлар иштирокида қайта ишлашнинг мақбул технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агрорудаларни бойитиш ва глаукоконсентрат, желвакли фосфорит, бентонит ва вермикулит асосида мураккаб ўғитлар олишнинг юқори самарали технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
агрорудалар асосида ишлаб чиқилган мураккаб ўғитлар олишнинг техник шартлари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган (Тш 29003410-01:2021). Ушбу ҳужжат технологик жараённи ва маҳсулот сифатини назорат қилиш имконини бераган;
Қорақалпоғистон маҳаллий минерал ҳомашёлари асосида «Б маркали Карафос» мураккаб ўғити Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжаликларининг пахта майдонларида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 30 сентиябрдаги 03/017-3868-сон маълумотномаси). Натижада, пахта ҳосилдорлигини 2,2 с/га ёки 9.32%, ва 2,4 с/га ёки 10.7%, ошириш имконини берган;
модификацияланган тупроқларнинг таркиби ва нисбатлари ишлаб чиқилиб, жийда кўчатларининг (Элаеáгнус ангустифóлиа) ўсиш ва ривожланиш суръатларига самарали таъсир этиши Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасида амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2023 йил 25 декабрдаги 1-615-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган тупроқларнинг ишлаб чиқилган нисбатлари фойдаланиш жийда кўчатларининг (Элаеáгнус ангустифóлиа) ўсиш ва ривожланиш суръатларини ошириш имконини берган;
глауконит чиқиндилари, гўнг ва хлорсиз ўғит асосида ишлаб чиқилган модификацияланган тупроқ таркиблари Мўйноқ тумани шўрланган тупроқ шароитида тор баргли жийда (Элаеáгнус ангустифóлиа) ва саксовул кўчатларига фойдаланишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 12 январдаги 01/18-2-146-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйининг шўрланган тупроқларида модификацияланган тупроқлардан фойдаланиш орқали тор баргли жийда ва саксовул кўчатларини мақбул ўсиши ва ривожланишини яхшилаш имконини берган.