Курбанов Хасан Асқар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин бўшлиғи жарроҳлигида амалиётдан кейинги жароҳат асоратларини олдини олиш профилактикасида замонавий тикув материалларининг қиёсий хусусиятлари», 14.00.27 – «Хирургия».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1973.
Илмий раҳбар: Мадазимов Мадамин Мўминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Улугбек Марифджанович, тиббиёт фанлари доктори; Таджибаев Шараф Абдурашидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жароҳат асоратлари ривожланиш хавфини камайтириш учун тикув материалини танлашни оптималлаштириш ҳамда қўшимча маҳаллий чора-тадбирларни қўллаш орқали қорин бўшлиғи жарроҳлигида ташрих жароҳатлари битиши натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорин бўшлиғи жарроҳлигида оператив аралашувнинг тозалик даражасига боғлиқ ҳолда ташрих жароҳатларини тикиш ва жароҳат асоратлари ривожланишини олдини олишнинг тикув материали турини танлашни оптималлаштириш ва антисептик ҳамда яллиғланишга қарши таъсирни кучайтириш учун маҳаллий чораларни қўллаш билан тавсифланувчи усули ишлаб чиқилган;
таъсири ангиогенезни рағбатлантириш, микроциркуляцияни ҳамда грануляцион тўқималарнинг фаол шаклланиши билан ҳужайра пролиферациясини кучайтириш ва натижада тезлашган репарацияни таъминлаш билан тавсифланадиган метилен кўки билан фототерапия ўтказилган экспериментал ҳайвонларда турли хил тикув материалларидан фойдаланиш шароитида чизиқли жароҳатлар битишининг морфологик хусусиятлари аниқланган;
метилен кўки эритмасидан интраоператив фойдаланиш нафақат маҳаллий антисептик таъсирга эга, балки қизил спектрдаги лазерли нурлантириш таъсирида фотонли матрицалар ҳисобига фотодинамик жараёнларнинг фаоллашиши ҳисобига антибактериал хусусиятларни кучайтириши аниқланган;
жароҳат соҳаси фотонли матрицалар билан интраоператив қизил спектрда ва ташрихдан кейин инфрақизил спектрда маҳаллий нурлантириш оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатиши, қон ва лимфа микроциркуляциясини кучайтириши, яллиғланиш ҳодисаларининг фаоллигини камайтириши ва регенерация жараёнларини яхшилаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорин бўшлиғи жарроҳлигида ташрих жароҳатлари битиши натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қорин бўшлиғи жарроҳлигида оператив аралашувнинг тозалик даражасига боғлиқ ҳолда ташрих жароҳатларини тикиш ва жароҳат асоратлари ривожланишини олдини олишнинг тикув материали турини танлашни оптималлаштириш ва антисептик ҳамда яллиғланишга қарши таъсирни кучайтириш учун маҳаллий чораларни қўллаш билан тавсифланувчи ишлаб чиқилган усул Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-54/u-сон билан тасдиқланган «Интраоперацион полифиламентга дори-моддаларни шимдириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 25.12.2023 йилдаги 221/1-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 15.01.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/64-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ташрих жароҳатларини тикиш ва жароҳат асоратлари ривожланишини олдини олишнинг такомиллаштирилган усули қорин бўшлиғи жарроҳлигида ташрихдан кейинги яқин ва узоқ муддатдаги асоратларни камайтиришга, шунингдек беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган усулни клиник амалиётга жорий этиш ташрихдан кейинги асоратлар сонини камайиши ҳисобига шифохонада ётиш кунлари (6 кунгача) қисқаради, натижада бир бемор учун ётоқ кунлари ҳисобига ўртача 240000 сўм маблағ иқтисод қилинади. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш беморларни шифохонада қолиш муддатларини қисқариши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=235) 56400000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: таъсири ангиогенезни рағбатлантириш, микроциркуляцияни ҳамда грануляцион тўқималарнинг фаол шаклланиши билан ҳужайра пролиферациясини кучайтириш ва натижада тезлашган репарацияни таъминлаш билан тавсифланадиган метилен кўки билан фототерапия ўтказилган экспериментал ҳайвонларда турли хил тикув материалларидан фойдаланиш шароитида чизиқли жароҳатлар битишининг морфологик хусусиятлари аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-54/u-сон билан тасдиқланган «Интраоперацион полифиламентга дори-моддаларни шимдириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 25.12.2023 йилдаги 221/1-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 15.01.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/64-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: экспериментал тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш ташрих жарохати томонидан бўлиши мумкин бўлган инфекцион ва ноинфекцион асоратларни олдини олишга, госпитал давр давомийлигини қисқартиришга ва чокларни эрта муддатларга олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: экспериментал тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда жарроҳлик амалиётларида ташрих вақтида метилен кўки воситасида фотодинамик терапияни қўллаш дори-дармон ҳаражатларига 1 бемор учун 81000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар тежалишига имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик натижаларидан фойдаланиш дори-дармон харажатлари камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=235) 19035000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: метилен кўки эритмасидан интраоператив фойдаланиш нафақат маҳаллий антисептик таъсирга эга, балки қизил спектрдаги лазерли нурлантириш таъсирида фотонли матрицалар ҳисобига фотодинамик жараёнларнинг фаоллашиши ҳисобига антибактериал хусусиятларни кучайтириши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-54/u-сон билан тасдиқланган «Интраоперацион полифиламентга дори-моддаларни шимдириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 25.12.2023 йилдаги 221/1-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 15.01.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/64-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: метилен кўки эритмасидан интраоперацион фойдаланиш маҳаллий антисептик таъсирни кучайтиради ва лазер нурланишининг таъсирида антибактериал хусусиятларни кучайтириши натижасида ташрих жарохати томонидан бўлиши мумкин бўлган инфекцион асоратларни олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жарроҳлик амалиётларида интраоперацион метилен кўки ҳамда фотодинамик терапияни жорий этилиши дори дармон-ҳаражатларига 1 бемор учун 60000 сўм бюджет ва 81000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар (жами 141000 сўм) тежалишига имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташрих вақтида қўллаш дори-дармон харажатлари камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=235) 33135000 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: жароҳат соҳаси фотонли матрицалар билан интраоператив қизил спектрда ва ташрихдан кейин инфрақизил спектрда маҳаллий нурлантириш оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатиши, қон ва лимфа микроциркуляциясини кучайтириши, яллиғланиш ҳодисаларининг фаоллигини камайтириши ва регенерация жараёнларини яхшилаши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 15 декабрда 6i-54/u-сон билан тасдиқланган «Интраоперацион полифиламентга дори-моддаларни шимдириш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиалининг 25.12.2023 йилдаги 221/1-сон ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 15.01.2024 йилдаги 11-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/64-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: жароҳат соҳаси интраоператив қизил спектрда ва ташрихдан кейин инфрақизил спектрда маҳаллий нурлантирилганда анальгетик таъсир кўрсатади, микроциркуляция кучаяди ва регенерация жараёнлари яхшиланади, натижада беморларнинг хаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жароҳат соҳасига маҳаллий лазерли таъсир кўрсатиш хирургик даволашдан кейинги асоратлар сони ҳамда шифохонада ётиш кунлари (7 кунгача) қисқариши ҳисобига бир бемор учун дори-дармон харажатларидан (1-кунда ўртача 60000) 180000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш дори-дармон харажатларига тадқиқот кўлами бўйича (n=235) 42300000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.