Сайфиллоев Азизбек Амрулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларининг компетенсияларини ривожлантириш методикасини рақамли технологиялардан фойдаланиб такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3670.
Илмий раҳбар: Атоева Меҳринисо Фархадовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида ўқувчиларнинг компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
6-10 ёшли ўқувчиларни соғломлаштиришга оид компетенсияларини рақамли технологиялар асосида жисмоний чиниқтиришнинг педагогик хусусиятлари чаққонлик, эпчиллик, кучлилик ва сабр-тоқат каби сифатларини согʻлом турмуш тарзи, ишчанлик, толерантлик ҳамда чидамлилик узвийлигини “изоҳли-тасвирли, визуал-тасвирли, иллюстрацион, виртуал алоқа, репродуктив” мазмундаги интерактив машқларга устуворлик бериш асосида эргонометрик ўлчовлар орқали комплекс ривожлантириш компонентлари аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг жисмоний чиниқишга оид компетенцияларини ривожланишига таъсир этувчи кўрсаткичларининг стандарт талаблари малака, лаёқатлилик, ҳаракат техникаси, бажариш усуллари ахлоқий, ақлий, эстетик ва меҳнат тарбияси, иродавий хусусиятлари жасорат, қатъийлик, ўз кучига ишонч, чидамлиликни акс эттирувчи виртуал муҳит билан ўзаро алоқадаги субект-субект фаолиятини (кузатувчи, баҳоловчи, таълим берувчи) интеграциялаш асосида мазмунан такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар ва дастурлар воситасида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини комплекс ривожлантиришни таъминловчи таълим модели шахснинг онгли ривожланиши, интелектуал ўсиши, фаол ҳаёт тарзига мослашиши даражасини баҳолашга йўналтирилган (соғломлаштирувчи машқларни бажариш, спорт асбоб-анжомларидан хавфсиз усулларда фойдаланиш, жисмоний машқлар мажмуасини кетма-кетликда тўғри бажариш, жисмоний ва шахсий сифатларни ривожлантириш) мезонлар асосида такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг мустақил жисмоний машқларни бажариш, кун тартибига риоя қилиш, рақиб билан мулоқотга кириша олиш, “Мен” консепсияси асосида ўз-ўзига гʻамхўрлик қилиш, ўзига бўлган ишонч ҳисси, дунёни реал ҳолатда англай олиш, хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш каби жисмоний тарбия фанига оид компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган “виртуал-устоз” “визуал-ўқувчи”, “виртуал рақиб”, “виртуал алоқа” каби интегратив методлар мазмуни рақамли технологиялар воситасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний тарбия фанига оид компетенсияларини ривожлантириш методикасини рақамли технологиялардан фойдаланиб такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
6-10 ёшли ўқувчиларни соғломлаштиришга оид компетенсияларини рақамли технологиялар асосида жисмоний чиниқтиришнинг педагогик хусусиятлари чаққонлик, эпчиллик, кучлилик ва сабр-тоқат каби сифатларини согʻлом турмуш тарзи, ишчанлик, толерантлик ҳамда чидамлилик узвийлигини “изоҳли-тасвирли, визуал-тасвирли, иллюстрацион, виртуал алоқа, репродуктив” мазмундаги интерактив машқларга устуворлик бериш асосида эргонометрик ўлчовлар орқали комплекс ривожлантириш компонентлари аниқлаштиришга оид маълумотлар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйругʻи, 391376 - рақамли гувоҳнома). Натижада, рақамли технологиялардан фойдаланиб, ўқувчиларининг компетенсиялари ривожлантирилган;
ўқувчиларнинг жисмоний чиниқишга оид компетенцияларини ривожланишига таъсир этувчи кўрсаткичларининг стандарт талаблари малака, лаёқатлилик, ҳаракат техникаси, бажариш усуллари ахлоқий, ақлий, эстетик ва меҳнат тарбияси, иродавий хусусиятлари жасорат, қатъийлик, ўз кучига ишонч, чидамлиликни акс эттирувчи виртуал муҳит билан ўзаро алоқадаги субект-субект фаолиятини (кузатувчи, баҳоловчи, таълим берувчи) интеграциялаш асосида мазмунан такомиллаштиришга оид маълумотларБухоро давлат университетида бажарилган “ПЗ-202005236-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедиямаҳсулотини яратиш (2021-2022 й.й.)”грант лойиҳасининг “Мултимедиа топшириқларини ишлаб чиқиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-октябрдаги 3875-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг компетенцияларини ривожланишига таъсир этувчи кўрсаткичларининг педагогик талаблари такомиллаштирилган;
рақамли технологиялар ва дастурлар воситасида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини комплекс ривожлантиришни таъминловчи таълим модели шахснинг онгли ривожланиши, интелектуал ўсиши, фаол ҳаёт тарзига мослашиши даражасини баҳолашга йўналтирилган (соғломлаштирувчи машқларни бажариш, спорт асбоб-анжомларидан хавфсиз усулларда фойдаланиш, жисмоний машқлар мажмуасини кетма-кетликда тўғри бажариш, жисмоний ва шахсий сифатларни ривожлантириш) мезонларини такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйругʻи, 391376 - рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларга жисмоний тарбия фанини ўқитиш методикаси фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
кичик мактаб ёшидаги болаларнинг мустақил жисмоний машқларни бажариш, кун тартибига риоя қилиш, рақиб билан мулоқотга кириша олиш, “Мен” консепсияси асосида ўз-ўзига гʻамхўрлик қилиш, ўзига бўлган ишонч ҳисси, дунёни реал ҳолатда англай олиш, хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш каби жисмоний тарбия фанига оид компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган “виртуал-устоз” “визуал-ўқувчи”, “виртуал рақиб”, “виртуал алоқа” каби интегратив методлар мазмуни рақамли технологиялар воситасида такомиллаштиришга оид тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фанини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 4-октябрдаги 01/11-01/1-817-сон маълумотномаси). Натижада, дарс жараёнларида тақдим этилган методикани қўллаган ҳолда рақамли дастурий воситалар орқали дарсларни ташкил этиш натижасида ўқувчиларнинг жисмоний чиниқишга оид компетенсияларини ривожлантиришга эришилган.