Хамдамова Шахноза Юсупалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Интеграцион ёндашув асосида талабаларни касбий лаёқатларини ривожлантириш технологиялари (тиббий таълимда инглиз ва лотин тилини қиёслаш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзу рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6619.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/02.07.2024.Тиб.122.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиява Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Илҳамова Ирода Нуритдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий таълимда фанлараро интеграцион ёндашув асосида талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
тиббий таълимда талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантиришда инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси фанларининг қиёсий таҳлили тилларни ўқитишнинг дидактик таъминоти ҳамда фанларни интегративлигининг педагогик жиҳатлари, тил билишнинг мезонлари ва кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантиришда инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси фанларини қиёсий баҳолашни тизимлаштириш, мутахассислик фанларининг адаптивлиги, функционал аспектларини асослашга қаратилган методик шарт-шароитлар ва дидактик асосларнинг интенсивлигига кўра такомиллаштирилган;
тиббиёт таълим талабаларини тил ўрганишдаги фаоллигини ривожлантириш модели белгиланган мезонларни факторли баҳолаш ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларни аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда интерфаол таълим методларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш технологияларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
тиббий таълим талабалрини инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси дастурларини интеграциялаш жараёнларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича белгиланган кўрсаткичларидан фойдаланиш концепциясига асосланган таклифлар ишлаб чиқилиган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий таълимда инглиз тили ҳамда лотин тили ва тиббиёт терминологияси фанларини ўрганишда талабаларниг мутахассисликлари доирасидаги билимларини ривожлантиришга қаратилган натижалари:
тиббий таълимда талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантиришда инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси фанларининг қиёсий таҳлили тилларни ўқитишнинг дидактик таъминоти ҳамда фанларни интегративлигининг педагогик жиҳатлари, тил билишнинг мезонлари ва кўрсаткичлари асосида аниқлаштирилганлиги ҳамда талабаларнинг касбий лаёқатларини ривожлантиришда инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси фанларини қиёсий баҳолашни тизимлаштириш, мутахассислик фанларининг адаптивлиги, функционал аспектларини асослашга қаратилган методик шарт-шароитлар ва дидактик асосларнинг интенсивлигига кўра такомиллаштирилганлиги хусусидаги таклифлар “Энглиш ин медиcине” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон нашр рухсатномаси). Натижада тиббий таълим жараёнида талабаларининг инглиз тилини ўрганишдаги фанлараро интеграциясининг самарадорлиги ошган;
тиббиёт таълим талабаларини тил ўрганишдаги фаоллигини ривожлантириш модели белгиланган мезонларни факторли баҳолаш ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларни аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда интерфаол таълим методларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш технологияларини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Узбек/Руссиан. Энглиш ин медиcине” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04-мартдаги 55-сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг мутахассислик доирасида инглиз тилини ўрганишдаги кўрсаткичлари ошган;
тиббий таълим талабалрини инглиз тили ҳамда лотин тили тиббиёт терминологияси дастурларини интеграциялаш жараёнларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича белгиланган кўрсаткичларидан фойдаланиш концепциясига асосланган таклифлар ишлаб чиқилиганлигига оид таклифлар “Узбек/Руссиан. Энглиш ин медиcине” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04 мартдаги 55-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг касбий билимларга оид инглиз тилида сўзлашиш кўникмалари ривожлантирилган.